Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik
VI БОБ ИДРОК 1. Идрок тўғрисида умумий тушунча. Идрок сегиларга нисбатан мураккаб ва мазмундор психик жа- раѐн бўлиб ҳисобланганлиги сабабли барча рухий ҳолатлар, ҳоди- салар, хусусиятлар хоссалар ва инсон онгининг яхлит мазмуни, эгал- ланган билимлар, тажрибалар, кўникмалар бир даврнинг ўзида намо- ѐн бўлади, акс эттиришда иштирок қилади. Идрок тушунчаси лотин тилида «perceptio» қабул қилиш, идрок деб номланади, унинг юқори босқичи эса «апперценция» (лот-аd га perceptio-идрок, қабул қилиш) дейилади. Апперцепция- идрок жараѐ- нини шахснинг олдинги билимлари, шахсий ва ижтимоий тажрибала- ри, қизиқишлари, мотивацияси, эҳтиѐжлари ва одатлари, умуман, руҳий ҳаѐтнинг барча мазмуни билан белгиланишидир. Апперцепция ҳодисаси туфайли одамлар ўзаро идрокининг мазмуни билан бир- бирларидан муайян даражада тафовутланадилар, яъни улар айнан бир ҳил нарсани ўзининг билим савияси, маслаги, позицияси, дунѐқараши ва ижтимоий келиб чиқишига асосланган ҳолда турлича идрок қиладилар ҳамда акс эттирадилар. Масалан, «илдиз» тушунчасини биологлар ўсимликларнинг моддий асоси сифатида, математиклар сонларнинг илдиз остидаги кўринишида, ижтимоий нуқтаи назардан қариндош-уруғчилик шаклида кўз ўрнига келтиради. Мазкур тушунча баъзи ҳолларда идрокнинг аниқлик, тўлиқлик, равшанлилик, пред- метлилик, танловчанлик (саралаш) каби сифатларнинг маъноси Урнида қўлланилган. Психология назарияларига кўра апперцепция ходисаси барқарор ва вақтинча (муваққат) деб юритувчи икки куринишга (турга) ажратилади. Барқарор апперцепция ҳодисаси шахснинг дунѐқараши, катьий маслаги, идеали, позицияси, мотива- цияси, қизиқиши, билим савияси, маданий даражаси, ҳулқ-атвори, маънавияти ва касбий тайѐргарлигига боғлиқ бўлиб, у ўта муракаб ту- зилишга эгадир. Мувакқат (вақтинча) апперцепция тури эса шахснинг фақат идрок қилиш жараѐнидаги эмоционал ҳолатига, яъни унинг кайфияти, руҳланиши, шижоати, стресс, аффектив кўринишдаги ҳис-. Туйғуларида, уларнинг суръати, давомийлиги, тезлигида ўз ифодаси- ни топади. Психология фанида идрок муайян шаклларга ажратилиб тадқиқ қилинади, вақт, ҳаракат, фазо ѐрдами билан атроф - мухитнинг, био- сферанинг, ижтимоий турмушнинг моҳияти юзасидан ахборот маълумотлар, хусусиятлар акс эттиради. Борлиқдаги нарса ва ҳоди- саларнинг яшаш шакли, узлуксиз равишда ҳаракатда бўлиши, муайян обьектив вақт бирлигида ҳукм суриши инсон онгида бевосита инъи- кос қилинади. Одатда инсон томонидан вақтни идрак қилиш, асосан руҳий ходисалар, ҳолатлар, вазиятлар, хусусиятларнинг ўзаро ўрин алмашинуви туфайли намоѐн бўлади ва ўзига хос тузилиши билан мазкур жараѐннинг бошқа шаклларидан фарқ қилиб туради. Вактни идрок қилиш инсон томонидан акс эттирилаѐтган вақт бирлигининг обьектив (ҳаққоний, ҳолис) мазмунига, шахснинг унга нисбатан му- носабатига боғлиқ бўлиб, худди шу мезон орқали унинг маҳсулдорлиги ўлчанади. Масалан, шахснинг эхтиѐжи, мотивацияси қизиқишлари ва интилишига мос, мутаносиб вақт бирлигини идрок бирлигини идрок қилган тақдирдагина вақт обьектив жиҳат- дан(кечинмалар, ҳис-туйғуларга ннсбатан шахснинг ижобий хаққоний муносабатларида) тез утгандай идрок қилинади, одатда ѐқтирмаслик, идрок майдонига (қамровига) номутаносиблик эса шахсда зерикиш вақт «секин» ўтиш туйғусини уйғотади. Биосфера ва неосферадаги харакатларни идрок қилиш жисмлар- нинг (баъзан нисбий жиҳатдан бошқа ижтимоий, сиѐсий табиий ҳолатларнинг) фазодаги (ижтимоий хаѐтдаги) ўрин алмашинувини бевосита (бавосита) инъикос эттиршдан иборатдир. Худди шу сабаб- дан харакат нисбатан (қиѐсий) ва нисбат берилмасдан (таккосланмасдан) идрок қилиниши илмий психологик манбаларда қайд қилиб ўтилади. Мабодо харакатдаги жисм уни қуршаб турган ҳарактсиз бошқа жисмларга таққосланган ҳолда идрок қилинса, бун- дай тоифадаги ҳаракат нисбатан идрок қилиш деб аталади. Агарда ҳаракатланаѐтган жисм хеч қандай нарса билан таққосланмасдан ид- рок қилинса, бу кўринишдаги ҳаракат эса нисбат берллмасдан (нис- батсиз) идрок қилиш дейилади. Фазони идрок қилиш-воқеликдаги нарса ва ходисаларнинг фазода эгаллаган ўрнини, шаклини миқдорини ва бир-бирига нисбатан муносабатларини иборат билиш жараѐнининг шаклидир. Вокқликни идрок қилиш орқали инсон борлиқ тўғрисида, унинг хусусиятлари, хажми, масофаси (ич томони, чуқурлиги) юзасидан муайян маълумотлар, хоссалар, ахборотлар тўплаш, уларни фарқлаш имкониятига эга бўлади. Идрокнинг хар учала шаклининг ѐрдами билан дунѐни билиш жараѐни амалга ошади- вербал ва новербал холатлар билан бевосита ва билвосита йўл ѐрда- мида муайян образлар (тимсолар, тавсиялар, имиж) мужассамлашади, натижада яхлит инъикос этиш ҳолати юзага келади, билишга оид ак- сарият махсуллар тўпланади. Идрок жараѐнида унинг феноменлари (юнон «phainomenon»- ноѐб, ғайриодатий ҳолат деган маъно англатади) муайян ҳодисаларни акс эттиришда иштирок этади, инъикоснинг турлича аниқликда намо- ѐн бўлиши мумкинлиги тўғрисида маълумот беради. Улар жаҳон пси- хологияси фанида галлюцинация (лотинча «hallucinftio» алаҳлаш, бо- синқираш, валдирлаш, яъни йўқ нарсаларнинг кўриниши, эшитили- ши сезилиши), иллюзия (лотинча «illusio» -хато, адашиш, янглашиш деган маънони биддиради), аттракция (франц. attraction - ўзига тор- тиш, маҳлиѐ этиш, жалб қилиш маъносини беради), яққол кўриниш (русча «ясновидение»-яққол олдиндан кўриш, якқол ғойибдан хабар олиш демакдир) тушунчалар орқали номланади. Яққол воқеаликдаги нарса ва ҳодисаларнинг тана аъзоларини қабул қилиш анализаторларига бевосита таъсир этмасдан инсон онги- да турли образларнинг (овозларнинг эшитилиши, шарпаларнинг сези- лиши) хаѐлан, фикран пайдо бўлишидан иборат идрокнинг психопа- тологик (руҳий хасталик) ходисасига галлюцинация дейилади. Гал- люцинация ходисаси муваққат рухий хасталикнинг аломати бўлиб, баъзан қўрқинч хисси маҳсули хисобланиб, бош мия катта ярим шар- лари қобиғидаги қўзғалиш жараѐнларининг нуқсонли, суст (патоло- гик) ҳаракати натижасида, гоҳо асаб тизимининг заҳарланиши, заиф- лашуви, ҳаддан ташқари толиқиши туфайли юзага келиш мумкин. Бизнингча, галлюцинация ҳодисаси бир неча хил кўринишга эга бўлиш мумкин уларнинг энг асосийлари қуйидагилардан иборатдир: а)йўқ нарсаларнинг кўзга кўриниши; б) у ѐки бу овозлар, товушлар, куйлар эшитилиши; в) йўқ шарпалар, ҳидлар сезилиши кабилар. Иллюзия хиссий аъзоларимизга бевосита таъсир этиб турган нарса ва ходисаларнинг нотўғри (ноадекват), янглиш, хато идрок қилишдан иборат жараѐннинг ноѐб ходисасидир. Баъзан психология фанида нотўғри (ноадекват) идрок қилишга олиб келувчи кўзғатув- чилар конфигурациясининг (лотинча «contigurati» ташқи тузилиши- да ўхшашлик, ўзаро ўхшашлик, жойлашувда ѐндашувлик деганидир) ўзи ҳам иллюзия деб аталади. «Адекват» тушунчаси лотинча «adae gguatus», яъни теппа-тенг, мутлақо мос, айни тўғри демакдир. Хозирги даврда кўриш идрокини кузатишнинг энг самаралиси-бу тас- вирларнинг икки ўлчовли ифодаланишидир. Иллюзияларнинг бир туркуми оптик геометрик иллюзиялар деб номланиб, улар асосий тас- билан уни қуршаб турган фазовий жойлашув билан фарқ қилувчи бошқа шакллар ўртасида ўлчов муносабатининг бузилишида намоѐн бўлади. Тасвирлар ѐруғ фонда қора фонга нисбатан қорароқ туюлади яъни ҳолат маҳсули дейилади. Контраст французча «Contraste»- кескин қарама-қаршилик демакдир, бошқача сўз билан айтганда ѐруғлик билан фон ўртасидаги муносабат ифодасидир. «Фон» тушун- часи французча «fodn» деб аталиб, асос, негиз, таг маъносини билди- ради. Аксарият иллюзиялар кўринадиган ҳаракатлар билан боғлиқдир, чунончи: а) қоронғиликда ҳаракатсиз ѐруғлик манбаидан нурларнинг тартибсиз тарқалиши (автокинетик ҳаракат); б) фазовий жиҳатдан яқин жойлашган икки ҳаракатсиз стимуланинг тез суръатлар билан намоѐн этиб туриш ҳаракат таассуротини вужудга келтиради (стробо- скопик ҳаракат); в) ҳаракатсиз обьектни уни қуршаб турган фонга қарама-қарши йўналишга қўниш ҳаракат туйғусини пайдо қилади (индукцион ҳаракат) кабилар. Аттракция инсонни (ўзи билан ўзга ўртасидаги муносабатда на- моѐн бўлиб,) ўзига маҳлиѐ қилиш, калбни «жиз» эттиришдан иборат, онгсизликка тааллуқли инсонни инсон томонидан идрок қилиш ҳодисасидир. Бу ҳодиса бир қанча манбалар, кўзғатувчилар, мотивлир таъсирида вужудга келади, жумладан: 1) дастлабки ташқи кўриниш, истарасининг иссиқлиги; 2) субьектга нисбатан риштасиз боғланиб қолишлик, онгсизлик даражасидаги англашилмаган ички ноаниқ мои- иллик; 3) шахсларнинг характеридаги ўхшашликнинг мавжудлиги; 4) шерикларнинг муомала маромидаги яқинлик ва бошқалар. Психология фанида жуда кам тадқиқ қилинган идрок феномен- ларидан биттаси-бу яққол кўриниш (ясновидение) деб аталиб, воқеалик, ҳолат, ҳодиса ва тасодифни яққол олдиндан кўриш, яққол ғойиблардан хабар келиш (олиш) сингари парапсихологик муамми- дир. Фақат айрим ҳоллардагина яққол кўринишнинг аниқ илмий ҳисоблашларга асосланган маҳсули намоѐн бўлиши мумкин, холос. Аксарият вазиягларда яққол кўришлик билиш субьектининг шахсий хаѐлоти, ўзгаларнинг диққатини тортишга, жалб қилишга алоқадор ҳиссий кечинмалардан бошқа нарса бўлмасдан, унинг яққоллилик эҳтимоли даражаси жуда пастдир. Бироқ шу нарсани рад этмаслик ке- ракки, айрим алломаларнинг башоратлари, яққол олдиндан кўриш имконииинг юксаклиги, аниқлиги кишини ҳанузгача ҳаяжонга сола- ди. Идрокнинг муҳим томонларидан бири- унинг хусусиятларининг турли жабҳалар, вазиятлар, шароитларда намоѐн бўлишидир. Идрок- нинг муҳим хусусиятларидан бири- бу фаол равишда, бевосита акс эттириш имкониятининг мавжудлигидир. Одатда инсоннинг идрок қилиш (перцептив) фаолияти унинг ўзлаштирилган билимлари, тўпланган тажрибалари, шунингдек, мураккаб аналитик- синтетик харакатлар тизими замирида юзага келади. Бу ҳолат идрок қилиниши зарур бўлган ўқув фани моҳиятига боғлиқ илмий фараз яратиш, уни амалга отириш борасида қарор қабул қилиш яққол воқелик билан та- саввур қилинаѐтганининг ўзаро мослигини аниқлаш сингари босқичма-босқич ўзаро бир-бирини тақозо этувчи таркибий қисмлардан иборатдир. Идрокнинг яна бир муҳим хусусияти - унинг умумлашган ҳолда нарса ва ҳодисаларнинг акс эттиришидир. Маълумки, инсон психика- сига кириб бораѐтган кўпқиррали, кўпѐқлама аломатлари идрок қилиш билан чекланиб, чегараланиб қолмасдан, балки ўша мажмуа аниқ жисм ѐки ҳодиса сифатида баҳоланади. Жисмларнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаш билан қаноат ҳосил қилмасдан, балки маз- кур нарсаларни маълум маъновий қисмларга ажратади. Жумладан, «соат», «бино», «ҳайвонот» ва ҳоказо. Идрокнинг навбатдаги хусусияти - унинг ҳаракатчанлиги ва бошқарувчанлигидир. Масалан, тошкўмир еруғликда ѐғду сочади, оқ қоғоздан кўпроқ нур балқийди. Лекин инсон бу нарсаларни «қора» ва «оқ» деб идрок қилади, вужудга келган бевосита субъектив таассу- ротларга нисбатан ўзгартришлар, тузатишлар киритади. Чунки идрок жараѐни инсон олдида турган мақсадга, мақсад қўя олишга, унга бе- рилган установкага (онгли, ихтиѐрий кўрсатмага) узвий боғлиқ ҳолда иродавий бошқарилиш хусусиятига эгадир. Шунинг учун инсонни идрок қилиш (перцептив) фаолиятида онгли бошқарилув имконияти мавжуд бўлиб, аналитик - синтетик ҳаракатлар негизида вербал орқали амалга оширилади. Идрокнинг бошқа билиш жараѐнларидан, шу жумладан, сезги- дан фаркли томони шуки, у нарса ва ҳодисаларни яхлит ҳолда акс эт- тиришдир. Худди шу яхлитлик белгиси алоҳида намоѐн бўлувчи ай- рим аломатларда ифодаланувчи нарсаларни предмет ѐки жисм та- риқасида инъикос қилиш қобилиятига эга. Чунки жисмларнинг аниқлиги, равонлиги предмет ѐки жисм сифатида кўзга ташланишида ўз ифодасини топиб, муайян тузилиш (структура)ни вужудга келти- ради. Идрок мазмунига, таркибига кирувчи ҳар қандай ҳодиса, хоҳ вербал, хоҳ новербал тарзда ифодаланишидан қатъи назар у предмет ѐки жисм сифатида гавдаланади ва унга қиѐс берилган яхлитлигини намойиш этади. Психологня фанида идрок эгилаѐтган нарсаларнинг физик ҳо- лати ўзгарса ҳам, лекин унинг кўз тўр пардасидаги образининг ўзгармаслиги, нисбий турғунлик кўрсатувчи қонун, энг муҳим хусу- сият константлик дейилади. Доимийлик, ўзгармаслик унинг асосий белгилари ҳисобланади. Нарса ва ҳодисалар идрок объектига тушиши билан улар кетма- кет акс эттирилади, деган хулоса ғайритабиий ҳолатдир, Чунки идрок майдонига кириб келаѐтган ва идрок қилинадиган нарсалар қўзғатувчисининг илдамлиги, кучли эҳтиѐжларга мос тушадигани улар томонидан қабул қилинади. Бошқача қилиб айтганда, қўзғатувчининг кучи, янгилиги, қандайдир аҳамият касб этиши, йўналиши ҳаракатчанлиги аналитик - синтетик ҳаракатлар мажмуаси- да сараланади ѐки танланади. Худди шу боисдан ҳар қандай нарса ва ҳодисалар инсон томонидан идрок қилинмайди. Чунки у табиий ва сунъий шарт-шароитлар, объектив ва субъектив омиллар текширилу- видан ўтказилади, яъни саралов, танлов жараѐни амалга оширилади, номутаносиблик, меъѐрдан ташқари маълумотлар акс эттириш доира- сидан четда қолиб кетаверади. Идрок қилиниши зарур нарса ва ҳодисалар муайян тузилишга ѐки структурага эга бўлгандагина уларнинг таркибий қисмлари, ало- матлари тўғрисида мулоҳаза юритиш мумкин бўлади, холос. Худди шу сабабдан, уларнинг ҳажми, фазода эгаллаган ўрни, ранги, ички моҳияти, кўриниши, вазни тўғрисида муайян тушунчага эга бўлиш учун идрок қилинадиган аниқ тузилишга, яъни структурага эга бўлиши лозим. Билиш жараѐнинг тақозо этувчи идрокнинг муҳим ху- сусиятларидан бири, яъни биттаси унинг тузилишига эга эканлиги, яъни структуравийлигидир. Ушбу хусусиятсиз идрокнинг мағзи ҳисобланмиш яхлитлик ҳақида жонли мушоҳада бўлиши мумкин эмас, чунки структура қисмлардан вужудга келса, алоҳидаликлар би- рикмасидан яхлит тузилма яратилади. Юқоридаги хусусиятларнинг барчаси инсоннинг ѐш хусусият- ларига, ақлий камолотига, тажрибасига, билим савиясига боғлиқдир. Лекин тўғри (адекват) идрок қилиш учун маълум шарт-шароитлар муҳайѐ бўлмоғи лозим: 1) субъектнинг акс эттириши зарур бўлган нарсалар юзасидан олдинги уқуви, тасаввурларининг кўлами, улар- нинг кенглиги, чуқурлиги; 2) мазкур жисм, фан, воқелик, муаммо ўрганилшии билан боғлиқ бўлган мақсад, мақсад қўя олиш; 3) пер- цептив фаолиятнинг фаоллиги, изчиллиги ва танқидий хусусияти; 4) идрок қилиш фаолияти таркибига кирувчи фаол хатти-ҳаракатларнинг сақланиши, уларнинг ўзаро уйғунлиги. Муайян шароитда шахс томонидан идрок қилинадиган нарса ѐки жсм идрокнинг объекти деб аталади. Идрок қилинадиган нарса уни ўраб турган бошқа нарса, жисм ѐки ҳодисаларга ннсбатан объект ҳисобланиб, обьектнинг атрофдагилари эса фон дейилади. Идрокнинг сифати объектни фондан тез, тўлиқ ва аниқ ажратиб олиш билан бел- гиланади. Идрок кўзгатувчиларининг айрим хусусиятларини акс этшрув- си сезгилардан фарқ қилиб, нарсани бутунлигича, яхлитлигича, унинг ҳамма хусусияглари билан биргаликда акс эттиради. Шунинг учун идрок айим сезгиларнинг оддий йиғиндисидан иборатдир, деган ху- лоса чиқариб бўлмайди. Идрок ўзига хос тузилишга эга бўлган ҳиссий билишнинг сифат жиҳатдан янги, юксакроқ босқичидир. Йдрокнинг предметлилиги, яхлитлиги, маълум тартибда тузи- лиши (структуравийлиги), константлиги, англанганлиги, предметли- лиги (жисмлилиги), танловчанлиги (сараланувчанлиги) унинг энг муҳим хусусиятларидандир. Идрокнннг муҳим жабҳалари ва таркиблари моҳиятига кирув- чилар қаторига кўз билан акс эттиришнинг негизи бўлмиш кўз ҳара- катлари киради. Улар ўзларининг тузилиши, келиб чиқиши, вақтлилиги, суръати каби белгиларига биноан, қуйидаги турларга аж- ратилади. 1. Конвергекция (лотинча convergore яқинлашиш, қўшилиш де- макдир) иккала кўз кузнинг кўриш ўқларининг якинлашуви натижасида тўр пардасида жисмнинг иккиланишига йўл қўймасликда ўз ифодаси- ни топади. 2. Дивергенция (лотинча (divergere узоsлашиш) кўзнинг вергент ҳаракатларининг бир тури бўлиб, бир-биридан муайян масофада тур- ган нуқталарни қайд қилишда кўриш ўқларининг узоқлашувидан ибо- рат харакат. 3. Горнзонтал ҳаракат, яъни кўзнинг бир хил текисликдаги икки нуқта оралиқ бўйкча нарсаларнинг қайд қилишидир. 4. Вертикал қаракат ҳар хил фазовий жойлашувига эга бўлган нуқталар ўртасида алоқани тиклашдан иборат кўз ҳаракати ѐрдами билан идрок қилинишидир 5. Циклофузион (юнон суr1оs доира, айлана) ҳаракат, харакат- ланувчи жисмларни кўз қорачиғи ѐрдамида аниқ тасвирини акс этти ришдир. 6. Торсион (французча torsion айлантириш) ҳаракат кўз ўки атрофида жисмларни айланиб турган ҳолда қайд қилишдир. 7. Версион (лотинча verfo ҳаракатланаман, айланаман демак- дир) ҳаракат кўзнинг макро харакатлари тоифасига кириб, кўриш бурчагини тузатиш, тезликни ўзгартирмасдан кузатилувчи объектни идрок қилишда иштирок этишдир. 8. Верген (лотинча vergo оғиш, қийшайиш) ҳаракат кўзнинг макро ҳаракатлари таркибига кириб, ўнг ва чап кўзларининг кўриш ўқлари бурчаги ўзгаришига олиб келади ва хоказо. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling