Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

6.2. Эшитиш сезгилари. 
Эшитиш сезгилари товушларни эшитишдан иборат бўлиб, му-
сиқавий ва шовқинли товушларни акс эттиради. Одатда товушлар од-
дий ва мураккаб турларга ажратилади, уларнинг биринчиси тонлар, 
иккинчиси эса бир неча тондан ташкил топади. Тонлардан бири асо -
сий тон ҳисобланади ва товушнннг баландлигини, кучини белгилай-
ди, бошқалари қўшилувчи товушлар саналиб, улар обертонлар дейи-
лади. Мусиқа асбобларидан таралаѐтган товушларнинг ўзига хослиги фан 
тилида тембр деб аталади. Ҳатто нутқ товушлари ҳам оҳангли то-
вушлар (унли товушлар) ѐки шовқинлардан (ундош товушлар) таш-
кил топган бўлади. 
Эшитиш сезгилари органи қулоқ бўлиб, ташқи қулоқ (қулоқ
супраси билан эшитув йўлидан иборат), ўрта қулоқ (ноғора парда ва
унга ѐпишган учта суякча: болғача, сандон ва узангидан ташкил топ-
ган), ички қулоқ (қулоқ лабиринти ўзаро бирлашган учта бўлакдан ту 
зилган). Ташқи қулоқ ҳаво тўлқинларини йиғувчи карнай вазифасини 
бажаради. Ноғора парда ва унга ѐпишган суякчалар ҳаво тўлқинларини 
ички 
қулоққа 
узатади. 
Ўрта 
қулоқ 
махсус 
йўл 
орқали
оғиз ва бурун бўшлиғи билан туташган бўлади. Ички қулоқнинг
юқори қисми учта ярим доира каналдан, ўрта қисми камерадан ва па-
стки қисми чиғаноқдан ташкил топгандир. 
Ички қулоқнинг учала бўлими эндолимфа номли махсус
суюқликдан иборатдир. Ички қулоқнинг асосий қисми чиғаноқдан
иборат бўлиб, унинг ичида Кортий органи мавжуд, у гумбаз шаклига
эга, асосида эса мембрана жойлашган. Мембрана узунлиги қисқарнб 
борувчи эластик толалардан иборат бўлиб, улар таранг тортилган 


турларга ўхшайди, унинг юқори қисмида махсус таѐқчасимон 
хужайралар мавжуд ва улар Кортий дугалари деб юритилади. Мем-
брананинг толалари зндолимфага ингичка қиллари бор махсус 
жайралар ѐрдамида Кортий дугалари орқали мия катта ярим шарла-
ри пўстининг бўлагига жойлашгандир. 
а) эшитиш сезгиларининг физик сабаблари. 
ҳаво тўлқинларининг ҳаракати туфайли товуш чиқарувчи жисм-
лар тебранганида эшитиш сезгилари ҳосил бўлади. Агарда мусиқавий 
товушлар ҳаво тўлқинларининг текис, ритмик ҳаракатлари натижаси-
да вужудга келса, шовқинли товушлар эса уларнинг нотекис 
ҳаракатларидан туғилади. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling