Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


 Сезгиларнинг рецептор ва рефлектор назариялари


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

3. Сезгиларнинг рецептор ва рефлектор назариялари 
Сезгиларнинг рецептор назариясига кўра, рецептор ѐинки сезги 
аъзолари уларга таъсир қилувчи қўзғатувчиларга нисбатан суст (пас-
сив) жавоб қайтаради, сезгилар ҳаракатга қарама-қарши турувчи суст 
жараѐндир, ҳаракатнинг ўзи эса аксинча фаол (актив)дир. 
Ҳозирги даврда сезгиларнинг рецептор назарияси мутлақо сезги 
жараѐнининг физиологик механизмини очиб беришга яроқсиз эканли- 
гини қатор тадқикотчилар томонидан ишончли омилларга суянган ҳолда 
таъкидлаб ўтилгандир. 
Сезги жараѐнининг фаол (актив) лигини тан олувчи назария -
сезгиларнинг рефлектор назарияси деб аталади. Ушбу фикрни асос-
лаш учун мисолларга мурожаат этайлик ва ҳайвонот оламида акс эт- 


тиришни таҳлил қилиб кўрайлик. Ҳайвонлар ва жониворларнинг сез-
гилари суст (пассив) хусусиятга эмас, балки ташки олам таъсирининг 
биологик аҳамиятга молик жиҳатларини фаол (актив) равишда ажрат-
ган ҳолда хатти-ҳаракатни амалга оширадилар. Масалан, болари (аса-
лари) бир хил туркумдаги гулларга нисбатан аралаш ҳолдаги гулларга 
фаол (актив)роқ жавоб реакциясини билдиради; қирғий ириш-чириш 
ҳидларига, ундан кўра сув ўтларининг илдизлари хидига чаққон
харакат қилади. Мушук сичқоннинг китирлашига эътиборини кучай-
тиради, лекин худди шунга ўхшаш камертон товушини келтирсак, ас-
ло унга парво ҳам қилиб қўймайди. 
Бу омиллар шуни кўрсатиб турибдики, биринчидан, сезгилар 
фаоллик (активлик) хусусиятига эга, иккинчидан, уларнинг вужудга 
келишида ҳаракат таркиблари иштирок этади. 
АҚШлик психолог Неффнинг таъкидлашича, микроскоп остига олиб 
терига игна санчилса, худди шу участкада (майдонда) рефлектор харакат 
реакциялари 
кузатилган; 
томирнинг 
қисилиши, 
тери 
гальва-
ник рефлекс (КГР), гоҳо кўз ҳаракати, бўйин мускулларининг таран-
глашуви, қўлнинг харакат реакцияси содир бўлиши мумкин. 
Жаҳон психологлари томонидан нарсаларнинг мураккаб томон-
ларини таниш, фарқлаш ҳаракатнинг иштирокисиз амалга ошмаслиги 
таъкидлаб ўтилган. Масалан, кўзни юмиб жисмни фарқлаш учун қўл 
билан уни пайпаслаш керак, акс ҳолда унинг ҳолати, шакли, қаттиқ ѐки 
юмшоқлиги, ғадир-будурлигини билиб, сезиб бўлмайди. 
И. М. Сеченовнинг фикрига кўра, жисмни кўз билан идрок
қилиш учун кўз ўша нарсани "қидирсин", фақат шундагина мақсадга 
мувофиқ ҳаракат юзага чиққан бўлади. Ҳозирги даврда психология 
фанида кўз ҳаракатлари назарияси ишлаб чиқилган бўлиб, улар ва
макро ва микро, ихтиѐрий ҳамда ихтиѐрсиз кўринишларга ажратила-
ди. Улар қуйидаги номлар билан ифодаланади: конвергент, дивергент, 
горизонтал, вертикал, циклофузион, торсион, версион, вергент, сакка-  
дик, тремор, дрейф, флики кабилар. Кўз ҳаракати ѐрдами билан фазо-
да ўрин алмашиб турган жисмларни таниш, билиб олиш ва идентифи-
кациялаш амалга оширилади. Кўз ҳаракатлари уч жуфт ташқи мус-
куллари, яъни мия бош суягининг III, IV ва VI жуфт нервлари орқали 
рўѐбга чиқади. Кўзнинг микро ва макро ҳаракатлари сезгининг меха-
низм ролини бажариш имкониятига эга. 
Эшитиш сезгиси эшитиш ва товуш аппаратлари таркибларининг 
иштирокида вужудга келади. 


Шундай қилиб, юқоридаги мулоҳазаларга кўра, элементлар
(содда) фаол рефлектор жараѐни, шунингдек, мураккаб фаол рецептор 
фаолмят жараѐни (пайпаслаш, суратга тикилиш кабилар) мавжуд бўлиб, 
сезгиларнинг 
вужудга 
келишини 
таъминлаб 
туради. 
Психоло-
гик маълумотларнинг таҳлилига кўра, фаол ҳаракатнинг ҳар қайсиси 
сезгининг рефлектор назариясидан иборатдир. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling