Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Сезги турларининг психологик тавсифи
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.1. Кўриш сезгилари.
6. Сезги турларининг психологик тавсифи
Психология фанида учта катта гуруҳ, (туркум) га ажратилган сез- гилар (экстерорецептив, проприореиептив, интерорецептив) ўз навба- тида қуйидаги турларга бўлинади: 1. Кўриш сезгилари. 2. Эшитиш сезгилари. 3. Ҳид билиш сезгилари. Экстероцептив 4. Таъм билиш сезгилари 5. Тери сезгилари. 6. Мускул-харакат (кинестетик). 7. Статик сезгилар Проприоцептив 8. Органик сезгилар. Интероцептив 6.1. Кўриш сезгилари. Инсон томонидан ранг ва ѐруғликни сезиш кўриш сезгилари таркибига кириб, сезиладиган ранглар эса хроматик ва ахроматик т турларга бўлинади. Психофизиологик қонуниятга биноан ѐруғлик нурлари учбурчак шиша призма орқали ўтиб синганда ҳосил бўладиган ранглар хрома- тик ранглар деб аталиб, улар камалак ранглар ҳисобланади ва тарки- бига қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил, ҳаворанг, кўк, бинафша туслари- ни қамраб олади. Бироқ мазкур рангларнинг турлари, кўринишлари табиатда ҳилма-ҳил ва нихоятда кўпдир. Одатда ок ранг, қора ранг, кул ранг ва уларнинг турлича кўринишлари ахроматик ранглар деб номланади. Кўриш сезгиларининг органи-кўз ҳисобланиб, у кўз соққаси ва ундан чиқиб келадиган кўрув нервларидан ташкил топгандир. Кўз соққасини ташқи томирлари ва тўр пардалари ўраб туради. Ташқи парданинг тиниқ бўлмаган оқ қисми склера ѐки қотган, қаттиқ парда деб номланади, унинг олд томонига жойлашаган бир мунча қавариқ қисми тиник мугуз парда бўлиб, унинг олдинги қисми рангдор парда деб аталади. Мазкур парданинг рангига биноан, унинг товланишига қараб, одамларда кўз кўк, қора, сариқ жило беради ва уларни биз кўк кўз, қўй кўз, қора кўз ва ҳоказо деб атаймиз. Рангдор парданинг ўрта қисмида юмалоқ тешик мавжуд бўлиб, биз уни қорачиғ деб атаймиз. Худди шу тешик орқали кўз ичига ѐруғлиқ нурлари киради. Келаѐт- ган, тушаѐтган, ажраѐтган ѐруғлиқнинг озлиги ѐки кўплигига қараб, қорачиғ кенгайиши ѐки торайиши жараѐнлари ҳукм суради. Кўзларнинг учинчи лардаси тўр парда деб номланиб, у кўз соққасининг деярли бутун ички юзасини қоплайди. Қорачиғ билан рангдор парданинг орқасида икки томони қавариқ, тиник жисм кўз гавҳари жойлашган бўлади, ѐруғлик нурлари унда тўпланиб, сўнг си- нади ва тўр пардага нарса ѐки жисмнинг акси, сурати тушади, Халқа шаклдаги киприксимон мускулнинг узайиши ѐки қисқариши туфайли гавҳар ѐ яссиланади ѐки каварик ҳолиги келади (жисм кўздан узоқлаштирилганда гавҳар яссиланади, кўзга яқинлаштирилганда эса у шар шаклига киради). Кўз гавҳарининг мазкур ҳосияти туфайли хоҳ узоқда, хоҳ яқинда бўлмасин, нарсаларнинг акси гавҳардан ўтиб, сўнг тўр пардасига тушаверади. Кўз соққасининг гавҳар билан тўр парда ўртасидаги бутун ички юза шишасимон жисми деб номланувчи махсус тиниқ суюқлик билан қопланган бўлади. Тўр парда ранг ва ѐруғликни сезиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унда кўрув нервининг тармоқлари жойлашган- дир. Ушбу тармоқларнинг чеккада учларида таѐқчалар ва колбачалар деб аталадиган махсус нерв ҳужайралари мавжуддир. Инсон кўзининг тўр пардаси 130 миллионга яқин таѐқча ва 7 миллионга яқин колбача бор деб тахмин қилинади. Колбачалар ѐрдами билан хроматик (кун- дузги) ранглар кўрилади, холос. Таѐқчалар ѐруғликни яхши сезувчан бўлиб, хира ва қоронғи пайтларда ўз функциясини бажаради, ахрома- тик рангларни акс эттиради. Тўр парданинг энг сезгир жойи- сариқ доғнинг асосан колбача- лар билан тўлган марказий чуқурчаси ҳисобланиб, унга қайси нарса- нинг акси тушса, худди шуни ҳаммадан равшанроқ кўрамиз. Объектга тик қараш натижасида кўз мускуллари унга қаратилади ва акс эттири- лувчининг сурати сариқ доғга тушади, бундай тарздаги кўриш тўғридан кўриш дейилади. Агарда нарсаларнинг сурати сариқ доғдан ташқарида, яъни тўр парданинг бир жойида ранг ва ѐруғликни сезади- ган таѐқчалар ва колбачалар мавжуд эмас, бу кўрув нервининг кўз соққасидан чиқиш жойи бўлиб, у ѐруғликдан таъсирланмаганлиги учун кўр доғ деб аталади. Одам кўзи рангларни тахминан 380 миллимикрондан 780 мил- лимикронгача узунликдаги тўлқинларнинг таъсирида сезади: 1) 780- 610 қизил ранг; 2} 610-590 зарғалдоқ; 3) 590-575 сарик; 4) 560-510 яшил; 5) 480-470 хаво ранг; 6) 470-450 кўк ранг; 7) 450-380 бинафша рангсезилади. а) Кўриш сезгиларининг хоссалари: 1. Рангнингтони (150 га яқин туслари). 2. Очиқлик (қора билан оқ рангда 200 гача тус ажратилади). 3. Раигнинг равшанлиги (600 га яқин). 4. Рангнинг қуюқлиги (тонгнинг яққоллиги). 5. Рангларнинг аралашиб кетиши (турли узунликлардаги ѐруғлик нури) б) Кўриш сезгиси жараѐни: Уч рангли сезиш назарияси: 1. 1756 йилда М. В. Ломоносов асосий қоидаларини баѐн қилиб берган; 2. 100 йилдан кейин немис физиги Г. Гельмгольц уни тўла исботлаб берган. 3. Ушбу назарияга биноан, тўр парданинг колбачаларида уч- та асосий элемент мавжуддир, улардан бирининг қўзғалиши қизил ранг сезгисини иккинчи бирининг кўзғалиши яшил ранг сезгиси ва учинчи бирининг қўзғалиши бинафша ранг сезгиси ҳосил қилади. На- зарияга кўра, ѐруғлик тўлқинлари бирданига учта элементни бир хил- да қўзғатса, оқ ранг сезгиси вужудга келади. Лекин ѐруғлик тўлқинлари икки ѐки уч элементга таъсир қилса-ю, аммо бу таъсир бир текис кечмаса, у ҳолда сезувчи элементлардан ҳар бирининг қанчалик қўзғалганлигига қараб, ҳар хил ранг сезгилари намоѐн бўлади. Ҳозирги замон психологияснда рангларни сезиш ѐлғиз тўр пар- дасидаги жараѐнлар билангина эмас, балки мия пўстида юзага кела- диган бошқа жараѐнлар билан ҳам боғлик эканлиги тўғрисида, маълумот мавжуддир. Замонавий маълумотларга биноан, таѐқчаларда кўриш пурпури деган махсус модда борлиги исботланган. Кўзга ѐруғлик таъсир этганда кўриш пурпури кимѐвий йўл билан парчала- ниб, таркибий қисмларга бўлинади ва мазкур жараѐн кўриш нервини қўзғатиб, ѐруғлик сезгиси ҳосил қилади, қоронғиликда эса пурпур ўз функционал ҳолатини қайта тиклайди. в) Кўриш сезгиларида махсус ҳодисалар. 1. Ранг конграст (кучсизланиш туфайлй). 2. Шапкўрлик. 3. Ранг ажрата олмаслик (трахома)-кундузги ва тунги ҳай- вонлар. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling