Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik
II БОБ
ХАРАКТЕР I. Характер хақида умумнй тушунча Ижтимоий турмушда ҳаѐт ва фаолият кўрсатаѐтган ҳар қандай шахс ўзининг индивидуал психологик хусусиятлари билан бошқа ин- сонлардан ажралиб туради ва бу фарқлар унинг характер хислатлари- да ўз ифодасини топади. Характер тушунчаси юнон сўз бўлиб, «charakter» босилган тағма ѐки қиѐфа, хислат деган маънони англатса- да лекин у психологияда торроқ мазмунда қўлланилади. Худди шу боисдан инсоннинг барча индивидуал хусусиятларини характер хис- лати таркибига киритиб бўлмайди, чунончи, ақлнинг тийраклиги, тойқирлиги, хотиранинг барқарорлиги, кўришнинг ўткирлиги идрок- нинг танловчанлиги сингари индивидуал психологик хусусиятлар бу- нга ѐрқин мисолдир. Психология фанида характерга турлича таъриф берилишига қарамай, унинг асосий белгилари таъкидланиши билан бир-бирига моҳияти билан мувофиқ тушади. Масалан, шахс хулқининг типик усуллари билан боглиқ, фаолият, муомала ва муносабатда намоѐн бўлувчи, мужассамланувчи, унииг барқарор индивидуал хусусиятла- ри мажмуаси характер дейилади. Шахснинг табиатга, жамиятга, ўзига, ашѐларга (нарсаларга) нисбатан муносабатлари унинг асосий ва муҳим белгиси бўлиб ҳисобланади. Одатда шахсиинг муносабатлари характер хислатларининг индивидуал ўзига хос хусусиятларини икки хил йўсинда аниқлаш имкониятига эга. 1. Шахс характерииинг хусусияти рўѐбга чиқадиган ҳар қандан вазият, шароит, ҳолат, муҳит ҳиссий кечинмаларининг индивидуал ўзига хос хислати унинг - муносабатларига боғлиқ. Мисол учун, ишлаб чиқаришга яқинда келган А. Б. нинг характер хислати мана бундай рўѐбга чиқади: корхонада маъюс, ўзини жамоада нохуш сезади, тор- тинчоклик, раҳбар ва хамкасбларидан чўчийди, хонадонида (маҳалла- да) ва тенгдошлари даврасида кўтаринки рухда, кайфияти аъло даражада, улар билан муносабати илик, вақтичоғ, ўзини атроф-дагиларга яқин тутади. Ушбу ҳодисани тўғри баҳолаш учун А. Б. нииг ҳарактер хислатларини аниқлаш, унинг намоѐн қилган ҳаракатлари ва қйлиқларини тасвирлаш билан чекланиб қолмасдан, балки бир нечта ҳолатдаги ҳиссий кечинмаларини яққол таҳлиллаш ҳамда воқеликни тўғрн тушунтиришга эришиш лозим. 2. Ҳар қандай фавқулоддаги типик ҳолатдаги (муҳитдаги) ҳаракатнинг сифатлари ҳамда индивидуал ўзига хос усуллари шахс- нинг муносабатларига тааллуқлидир. Жумладан, юқорида келтирилган мисолда А. Б. нинг характери унинг ўзини ишхонада ҳам маҳаллада тутишида ўз ифодасини топади. Шу билан бирга характер- нинг хислати ҳисобланмиш меҳнатсеварлик: а) меҳнат инсонга роҳат туйғуси келтиришида, ишсизликда афсус чекишида; б) атроф- муҳитдаги нарсаларга диққатини чалғитмай, вақтни беҳуда сарфла- май, вужуди билан виждонан меҳнат қилишида рўѐбга чиқади. 3. Шахс ҳаракатларининг сифати ва уларнинг оқилона усуллари нафақат унинг муносабатларига алоқадор, балки инсоннинг иродаси, ҳиссиѐти, диққати, ақлий сифатларига ѐки психик жараѐнларнинг ин- дивидуал хусусиятларига ҳам боғлиқдир. Чунончи, меҳнатда кўзга ташланадиган тиришқоқлик, пухталик меҳнатга нисбатан ижобий му- носабатини акс этгиришга эмас, балки бошқа омилларга: а) диққатнинг тўпланишига (марказлашувига), б) ҳаракатларнинг аниқлиги, мақсадга йўналганлигига, в) иродавий зўр беришга, г) усу- ллар маҳсулдорлигига, д) ақлнинг тийраклигига боғлиқ. Характернинг ақлий, ҳиссий, иродавий хислатларнга ажратишни ҳаракат усулларидан ҳамда хилма-хил руҳий жараѐнларнинг устуворлик қилувчи таъсиридан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш мумкин. Характер хислатлари шахсий муайян фаолиятга ундовчи омил сифатида майдонга чиқиши мумкин. Маълумки, характернинг акса- рият хислатлари шахснинг хатти-ҳаракатлари муваффақиятини бел- гиловчи туртки ва фаол майллар бўлиб ҳисобланади. Одатда шахслар ўзаро ўхшаш шароитларда бир хил мотивлар ва муносабатларга асос- ланиб, аниқ мақсадга интилиб, мақсадга эришишга мутаносиб ҳаракат усулларга нисбатан мойилликни намоѐн этадилар. Мойилликлар не- гизида характер хислатларининг ундовчанлик кучи вужудга келади ва унинг таъсири туфайли инсон табиий шароитга зид, мақсадга ному- вофиқ харакат усулларидан фойдаланади. Шахс баъзида ўз характер хислатидан афсусланади, лекин бошқача ҳаракатни амалга оширишни уддасидан чиқмайди. Хорижий психологларнинг тасдиқлашича, айрим инсонлар фаолиятида муваф- фақиятсизликдан хавфсирашга қараганда, улар ўз ютуқларини юксак- роқ қадрлайдилар ва юқори баҳолайдилар. Муваффакиятсизлик улар учун ҳалокатли ҳодиса эмас, шунинг учун «таваккалчилик»ка қўл уришда давом этаверадилар- Бошқа тоифадаги одамлар муваф- фақиятсизликдан чўчийдилар, ўта эҳтиѐткор бўладилар, қийинчиликдан юз ўгирадилар, енгил ишга қўл уришни лозим топа- дилар. Мақсадга номувофиқ, лекин шахс учун ўзига хос ҳаракат усул- ларини танлашга мойиллик кучли иродавий зўр бериш шароитларида, жиддийлик (зўриқиш) вазиятларида ѐрқин акс этади. Инсои учун ўзига хос ҳаракат усули фавқулоддаги шароитда мақсадга мувофиқ келса, у ҳолда ўз хислатига номувофиқ, бир хил йўсиндаги усуллар- дан фойдаланишга қараганда, кўп куч-кувват, қатъийлик, ишчанлик намойиш қилишни маъқул топади. Мабодо характер хислатлари та- биий (объектив) шароит талабига қарши ҳаракат қилишга ундаса, унинг хислатлари ўзига халақит ва панд беради. Характер хислатлари шароит, вазият талабларига мувофиқ тушса, у ҳолда улар ижобий ва- зифа бажаради, бунда шахс ижобий фаолият кўрсатади, бутун куч- қувватини жамлаб ҳаракат қилишга имкон туғилади. Шундай қилиб, характер хислатлари шахсни муайян йўсинда интилишига, баъзида шароитга зид ҳаракат қилишга ундаш билан би- рга, улар мураккаб вазиятларда ѐрқин рўѐбга чиқадилар. Ҳаққонийлик, дадиллик, тўғрилик шахсни нохуш кечинмаларга олиб келишига қарамай, уни давраларда ҳақиқатни тик айтишга ундайди, собитқадамликни шакллаитиришга хизмат қилади. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling