Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


 Нерв систсмаси типдарининг келиб чиқиши


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

2. Нерв систсмаси типдарининг келиб чиқиши 
Нерв системасининг умумий типлари келиб чиқиши юзасидан 
мулоҳаза юритилганда, албатта И. П. Павловнинг таълимотини эслаш 
мақсадга мувофиқ, чунончи ирсият йўли билан шартланган типбу ге- 
нотип демакдир. Ҳозирги даврда нерв системасининг умумий типи 
(генотип) ирсиятга боғлиқ эканлиги ҳақидаги маълумотлар, омиллар жуда 
кўп бўлиб, улар қиѐсий психологияда ҳайвонларни ўрганишда 
топилгандир. Масалан, нерв системасининг кучи, эпчиллиги ҳайвонларни 
чатиштириш йўли билан юзага келтирилган, лекин барча хусусиятлар 
тўғрисида бундай дадил фикрларни билдириш мумкин эмас. 
Хорижий психологик адабиѐтларда таъкидланишича, темпера-
мент нерв системаси умумий типининг нерв-физиологик хусусиятла-
рига эмас, балки: а) ташқи кўрсаткичи баданнинг жисмоний тузили-
шига, б) унинг баъзи кисмлари ўртасидаги алоқага, в) организм турли 
таркибларининг муносабатларидан тузилган организмнинг умумий 
тузилмасига боғлиқдир, деган назария жаҳон психологиясида устувор 
ўрин эгаллагандир. Бу назариянинг асосчилари Э. Кречмер (немис 
психологи) ва У. Шелдон (америка психологи) лар ҳисобланиб, улар-
нинг талқинича, тана тузилиши ҳам, темперамент хусусиятлари ҳам ички 
секреция безлари фаолиятидаги ўзаро муносабатларнинг наслий 
белгиларига боғлиқдир. Уларнинг фикрича, тана тузилиши билан 
темперамент хусусиятлари орасида муайян мутаносиблик мавжуддир. У. 
Шелдоннинг мулоҳаза билдиришича, семиз, қорин бўшлиғи тако-
миллашган инсон шодликка, мулоқотмандликка, тўйиб овқатланишга 
мойил (висцеротон) хусусиятга эгадир. Шунингдек, склет мускуллари 
тараққий этган шахслар ғайратли, фаол (соматотон) хислатлидир. Шу 


- билан бирга нерв системаси, бош мияси ўта ривожланган инсонлар 
ўта сезгир, серташвиш, хаѐлатга берилувчан бўладилар, яъни цереб-
ротон хусусиятлидирлар. 
Мулоҳаза юритилган муаммо муҳим ижтимоий аҳамият касб этади, 
чунки ички секреция безларининг тузилиши ҳам ташқи шаро-
итларга, хам фаолият талабларига тўла тўкис мослаша олмайди, би-
нобарин, у нерв системасига бироз мувофиқлашуви мумкин, холос. Худди 
шу омилдан келиб чикқан холда Кречмер билан Шелдон талқинига 
ѐндашилса, у холда шахс темпераментининг хусусиятлари ташки 
ижтимоий шароитларга ва фаолият талабларига мувофиқлашув эҳтимоли 
мавжуд. Муаллифлар эътирофича, турли темпераментли шахсларга 
ижтимоий зарурият туфайли бир хил тапаблар қўйилса у ҳолда инсоннинг 
темпераменти имкониятлари билан жамият талаблари ўртасида мураккаб 
зиддиятлар, низоли вазиятлар вужудга келиши мумкин эмиш. Шуни 
таъкидлаш жоизки, Кречмер билан Шелдоннинг темперамент тўғрисидаги 
назарияси бирмунча баҳслидир, чунки темпераментнинг нерв системаси 
умумий типининг хусусиятларига боғлиқлигини акс эттирувчи омилларни 
тушунтиришга 
заифлик 
қилади. 
Шунингдек, 
мазкур 
таълимот 
темпераментнинг келиб чиқишини тушунтиришда организм умумий 
тузилишининг ролига бирѐқлама орттирма баҳо беради. Шуни унутмаслик 
керакки, организмнинг умумий тузилиши дарҳақиқат нерв системасининг 
типига ва темпераментга муайян даражада таъсир ўтказиши мумкин. 
Чунки нерв систсмасининг хусусиятлари модда алмашиш ички секреция 
безлари фаолиятининг индивидуал хусусиятларига мувофиқдир. Де-
мак, темпераментаинг вужудга келишида организмнинг умумий тузи- 
лиши эмас, балки нерв системасининг генотипи ѐки умумий типи муҳим 
аҳамият касб этади. 
Шунга қарамай темпераментнинг физиологик асоси нерв систе-
Масининг умумий типидан иборат бўлсада, лекин унинг психологик 
тавсифини таҳлил қилиш учун нерв системасининг хусусиятларини билиш 
ҳозирги давр талабига жавоб бермайди. Мисол учун, ғайратлилик, 
барқарор кайфият, юқори фаоллик, ҳаракат тезлиги қўзғолиш кучига 
боғлиқдир, лекин унга ҳар хил психик хусусиятлар ҳам тааллуқлидир 
(сезги 
хусусиятлари, 
хаѐл 
образлари 
ѐрқинлиги 
ва 
ҳоказо). 
Темпераментнинг муайян хусусияги нерв системаси умумий типининг 
бирорта хусусиятига алоқадор бўлмасдан, балки бир туркум хусусиятига 
боғлиқдир. Психологияда бирор тобе ўзгарувчи бир нечта мустақкл 
ўзгарувчиларга алоқадор бўлса ѐки танқо (ѐлғиз) мус –


тақил ўзгарувчи бир туркум тобе ўзгарувчига боғликлигн ўрнатилса, 
бундай тобелик кўпѐқлама тобелик дейилади. Худди шу боис, темпе-
раментнинг психологик хусусиятлари нерв системаси умумий типининг 
физиологик хусусиятларига кўпѐқлама тобедир. Нерв системаси умумий 
типи хусусиятларининг физиологик тадқиқотлари темпера мент пайдо 
бўлиши қонуниятларини тушунишга камлик қилади, шунинг учун бу 
соҳада физиологик изланиш ўтказиш унинг психология моҳиятини 
текширишни тақозо этади. 
Темперамент типологияси мабодо инсонлар темпераментлари 
бўйича қиѐсланса, у ҳолда унинг хусусиятлари жиҳатидан ўзаро ўхшаш 
шахсларнинг гуруҳи мавжудлиги намоѐн бўлади. Бу аснода эрамиздан 
олдинги даврда ҳам темперамент типлари тўғрисида материаллар 
тўпланган. Уларда темперамент типи дейилганда, инсонларнинг муайян 
гуруҳларини тавсифловчи психик хусусиятларнинг йиғиндиси ( 
мажмуаси) англашинилган. Ҳозирги даврда темперамент типи деганда, 
маълум инсонлар гуруҳи учун умумий бўлган Хусусиятларнинг содда 
мажмуаси эмас, балки мазкур хусусиятларининг қонуний, зарурий ўзаро 
боғлиқлиги 
тушунилади. 
Темперамент 
тилини 
тавсифловчи 
хусусиятларнинг қонуний тарзда ўзаро боғлиқлиги турлича акс этиши 
мумкин. 
Темпераментнинг айрим хусусиятларини унинг у ѐки бу ташқи 
кўринишига қараб ўлчаш мумкин. Шахснинг шиддатлилик (тезлик, 
импульсивлик) даражасини иккита харакатдан биттасини танланмай-
диган харакатга нисбатан қанча вақт мобайнида қарор чиқаришга қараб 
аниқлаш мумкин. Агар ушбу йўсинда темпераментнинг бир нечта 
хусусиятлари ўлчанса, у ҳолда унинг бир хусусияти қанча кўп миқдорда 
ифодаланса, темпераментнинг бошқа хусусиятининг шунча кўп ѐки, 
аксинча оз акс этиши кузатилади. 
Ҳар қайси тип учун ўзига хос хусусиятларнинг ўзаро алоқаси, ҳар 
бир алоҳида хусусиятиинг сифат тавсифи темперамент типинннг бошқа 
хусусиятлари билан боғлиқигида ҳам акс этади. Масалан, ўзини тута 
билмаслик ѐки ўзини тута билиш темпераментнинг битта типи учун: а) 
эхтирослик 
шиддат, 
б) 
жазава 

юксак 
даражадаги 
муво-
занатсизликдир; бир хил тип учун ўзини тута билиш - эмоционал- 
иродавий бир меъѐрда тутиш бўлса, бошқаси учун у улугворлик ва 
вазминлик намунасидир. 
Темперамемт типларини психик хусусиятлар ўртасидаги қонуний 
муносабатлар тарзида тушуниш Гиппократ томонидан талқин қилинган 
темперамент туғрисидаги тушунча маъносига мос 


тушади. Лекин у ушбу тушунча юнон красис сўзи билан белгилаган ва у 
лотинча temperament атамасига мос бўлиб, нисбат, муносабат деган 
маънони англатади. Нерв системасининг умумий типлари билан 
физиологик жиҳатдан темперамент типлари И. П. Павловдан кейин 
Гиппократ типлари, яъни сангвиник, холерик, флегматик, меланхолик деб 
атала бошланган. Лекин бу тушунчалар ҳозирги замон психологик 
маълумотлар муносабати билан янгича мазмун ва моҳият касб этган. Шу 
боисдан нерв системасининг тўртта типи темпераментнинг тўртта типига 
боғлиқ деб эътироф этишимизга ҳаққимиз йўқ, чунки улар гиппократча 
типларнинг айримлари, холос. Шунинг учун янги омиллар мазкур 
типларнинг психологик тавсифини қайта тахлил қилишни тақозо этади. 
Темперамент типларининг психологик тавсифи қуйидаги муҳим 
хусусиятлар ѐрдами билан аниқланиши мумкин: 
1. Сензитивлик (латинча sensus сезиш, ҳис қилиш деган маъно 
англатади). Сензитивлик юзасидан инсонда биронта психик реакция-
ни ҳосил қилиш учун зарур бўлган ўта кучсиз ташқи таассурот кучига 
қараб мулоҳаза юритилади, жумладан, сезгиларнинг пайдо бўлиши учун 
керак қўзғовчининг озгина кучи (уларнинг қуйи чегараси), эҳтиѐжлар 
қондирилмаслигининг сезилар - сезилмас даражаси (шахсга руҳий азоб 
берувчи) мужассамлашади 
2. Реактивлик. Бу тўғрида айнан бир хил куч билан таъсир этувчи 
ташқи ва ички таассуротларга шахс қандай куч билан эмоционал реакция 
қилишига қараб муносабат билдирилади. Реактивликнинг ѐрқин рўѐбга 
чиқиши -эмоционаллик, таъсирланувчанлик ифодаланишидир. 
3. Фаоллик. Бу борада инсон қандай фаоллик даражаси билан ташқи 
оламга таъсир этиши ва мақсадларни амалга оширишда объектив ҳамда 
субъектив қарама-қаршиликларни фаоллик билан енгишига қараб фикр 
юритилади. 
4. Реактивлик билан фаолликнинг ўзаро муносабати. Одамнинг 
фаолияти кўп жиҳатдан нимага боғлиқлигига биноан, чунончи тасодифий
тарздаги ташқи ва ички шароитларга (кайфиятга, фавқулоддаги 
ҳодисаларга) ѐки мақсадларга, эзгу ниятларга, хохиш-интилишларга кўра 
фикр билдириш назарда тутилади. 
5. Реакция темпи. Турли хусусиятли психик реакциялар ва жа-
раѐнларнинг кечиш тезлигига, бинобарин, ҳаракат тезлигига, нутқ 
суръатига, фаросатлиликка, ақл тезлигига асосланиб хулоса 
чиқарилади. 


6. Ҳаракатларнинг силлиқлиги ва унга қарама-қарши сифат ри- 
гидлик (котиб қолганлик), шахснинг ўзгарувчан ташқи таассуротларга 
қанчалик енгиллик ва чаққонлик билан мувофиқлашишига ( сил-
ликлик билан мослашишга), шунингдек, унинг хатти-харакатлари 
қанчалик суст ва заифлигига (ригидлиги-қотиб қолганлигига) нисба-
тан бахо беришдан иборатдир. 
7. Экстравертированлик ва интровертированлик. Шахсиинг фао- 
лияти ва реакция кўп жиҳатдан нималарга боғлиқлигига, чунончи 
фавқулоддаги ташки таассуротларга (экстравертированлик) ѐки, ак-
синча, тимсолларга, тасаввурларга, ўтиш ҳамда келажак билан 
уйғунлашган мулоҳазаларга (интровертированлик) тааллуқлигига 
асосланган ҳолда муносабат ифодасидир. 
Сангвиник-жуда фаол, ҳар бир нарсага ҳам қаттиқ кулаверади;
ѐлғон далилларга жаҳли чиқади. Атрофдаги нарсалар, маърузалар 
диққатини тез жалб этади. Имо - ишораларни кўп ишлатади, чеҳрасига 
қараб кайфиятини англаб олиш қийин эмас. Жуда сезгир бўлишига 
қарамай, кучсиз таъсир (қўзғатувчилар) ни сеза олмайди, серғайрат, 
ишчан, толиқмас. Фаоллик билан реактивлик муносабати мувозанат-
да, интизомли ўзини тия билади, бошқара олади. Хатти-харакати жўшқин, 
нутқ суръати тез, янгиликни тез пайқайди, ақл идроки тий-
рак, топқир, қизиқишлари, кайфияти, интилишлари ўзгарувчан. Кўникма 
ва 
малакаларни 
тез 
эгаллайди. 
Кўнгли 
очиқ, 
дилкаш, 
му-
лоқотга тез киришади. Хаѐлати (фантазияси) юксак даражада ривож-
ланган: ташқи таъсирларга ҳозир жавоб ва ҳоказо. 
Холерик-суст сензитивлик хусусиятига эга. Жуда фаол ва реак-
тив. Кўпинча реактивлиги фаолликдан устун келади. Бетоқат, серзар-
да, тинимсиз. 
Сангвиникка 
қараганда 
силлиқроқ, 
лекин 
кўпроқ 
қотиб 
қолган(ригидрок). 
Қизикишлари, 
интилишлари 
барқарор, 
хатти-ҳаракатларида 
катьийлик мавжуд. Бироқ диққатни бир жойга тўплашда қийналади. Нутқ 
суръати тез ва ҳоказо. 
Флегматик-сензитивлиги суст, хис - туйғуси (эмоцияси) кам ўз-
гарувчан, шунга кўра бундай шахсни кулдириш, жаҳлини чиқариш, 
кайфиятини бузиш қийин. Кўнгилсиз ходиса хавф-хатар хақидаги ха- 
барга хотиржамлик билан муносабатда бўлади. Вазмин, кам ҳаракат. Имо-
ишораси, мимикаси кўзга яққол ташланмайди. Лекин серғайрат, ишчан, 
фаол, чидамли, матонатли. Нутқ ва харакат суръати суст. Фа-
росати қийиқроқ. Диққатни тўплаши осойишта. Қотиб қолган (ригид). 


Диққатни кўчириш қийин. Интровертированлашган, кам гап, ичимдан
топ. Янгиликни қабул қилиши мураккаб. Ташки таассуротларга суст-
лик билан жавоб беради( қайтаради). 
Меланхолик-сензитивлиги юксак. Тортинчоқ, ғайратсиз. Араз-
чан, хафахон. Жимгина йиғлайди, кам кулади. Катъийлиги ва мус-
тақиллиги заиф. Тез толади. Ортиқча ишчан эмас. Диққати беркарор.
Хис-туйғуси суст ўзгаради. Қотиб қолган (ригид). Интсровертирован- 
лашган. 
Психологик маълумотлар эътироф этилишича, ирсият ва тур-
МУШ 
шароитлари 
темперамент 
типлари 
ўртасидаги 
тафовутларнинг 
сабабчисидир. Шунинг учун ирсий физиологик хусусиятлари бир хил
ва битта тухумдан яралган (гомозигот) эгизакларнинг темперамент 
хусусиятларини иккита тухумдан вужудга келган (гетерозигот) эги-
закларнинг темперамент хусусиятлари билан қиѐсланса, бу омил тас-
диқланиши мумкин. Маълумотларга қараганда гетерозигот эгазак-
лардан фарқли ўлароқ, гомозигот эгизаклар темперамент хусусиятла-
ри шунчалик ўхшашки, ҳатто улар ирсият йўли билан берилиш оми-
лини 85% тасдиқлаш имкониятига эга. Тарбиявий муҳит турлича 
бўлишига қарамай, ўхшашлик сақланиб қолиши тажрибаларда кўп марта 
текширилган. Лекин темпераментнинг айрим хусусиятлари ўз-
гариши тўғрисидаги маълумотлар инкор этилмайди, унга фавқулоддаги 
ташқи ҳамда ички шароитлар кескин таъсир ўтказади (масалан, тоғ 
шароити, хавф-хатар мавжудлиги ва ҳоказо). 
Шуни эсда сақлаш жоизки, темперамент айрим хусусиятларнинг 
турмуш шароити билан тарбиявий таъсирида ўзгариш жараѐни тем-
перамент типларининг такомилашувидан фарқлай олиш шарт.
Маълумки, темперамент типи унга мутаносиб хусусиятлари бирдани-
га пайдо бўлган нарса эмас, чунки нерв системасининг такомиллашу-
ви умумий қонуниятлари темпераментга ҳам таъсир ўтказиб, ўз изми-
ни қолдиради. Шахснинг камолотига биноан, темперамент хусусият-
лари нерв системасининг такомиллашуви билан боғлиқ тарзда рўѐбга чиқа 
боради ва мазкур жараѐн темперамеит ривожини узил-кесил ҳал қилади. 
Шуни таъкидлаш ўринлики, темпераментни фаолият талаблари-
га мослаштириш (мувофиқлаштириш) имконияти мавжуддир. Чунки ҳар 
қандай фаолият психик жараѐнлари динамикасига муайян талаб-
лар тизимини кўяди. Чунончи: 1) касб-ҳунарларнинг инсонлар темпе-
раментига мос турини танлаш керак, чунки уларнинг психик хусуси-
ятларига мутаносиб касбни танлаш профессионал танлаш дейилади; 


2) шахсларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш жоиз; 3) 
темпераментга хос камчиликларни (салбий иллатларни) бартараф этиш 
лозим; 4) инсонларда индивидуал услубни шакллантириш зарур, 
Шахснинг фаолиятига онгли, фаол ва ижодий муносабатда бўлиши 
муваффақиятлар гаровидир. 
Фаолиятнинг индивидуал услуби инсонда ўзидан ўзи вужудга 
келмайди, у шахс камолотининг барча босқичларида (боғча ѐшидан 
эътиборан то касбий маҳорат эгаллангунга қадар) шаклланиб боради. 
Инсоннинг темпераментини фаолиятнинг зарур талабларига мослаш-
тириш орқали унда индивидуал услуб таркиб топтирилади. Худди шу 
боисдан, фаолиятнинг индивидуал услуби дейилганида, шахс учун ўзига 
хос ва муваффақиятта эришишнинг мақсадга мувофиқ йўллари 
индивидуал тизими тушунилади. 



Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling