Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik
4. Характернинг таркиб топиши
Психологияда ирсият билан характернинг муносабати тўғрисида хилма-хил қарашлар мавжуддир (Кречмер, Шелдон ва бошқалар). Ак- сарият психологларнинг эътироф этишларича, организмнинг наслий хусусиятлари характер хислатларининг пайдо бўлишидаги шартлари- дан бири хисобланади, холос. Маълумки, характер хусусиятлари ир- сиятнинг биологик қонуниятлари билан эмас, балки ижтимоий қонуниятлар тавсифланади. Ушбу масалани ирсиятга боғлаб тушун- тириш гомозигот эгизакларни ўрганиш орқали инкор қилинади, чунки уларнинг наслий хусусиятлари айнан бир ҳилдир. Улар темперамент хусусиятлари бўйича тубдан ўхшаш бўлсалар-да, лекин характер хис- латларига кўра бир-биридан кескин фарқ қиладилар. Шунинг учун характернинг шахс турмуш шароитига боғлиқлигини: а) унинг физи- ологик асоси хам, б) ташқи таассуротлар тизими туфайли вужудга ке- ладиган шартли рефлектор функционал ҳолати ҳам тасдиқлайди. Характер таркиб топиши муайян қонуниятлар таъсирида амалга ошади. Характернинг ҳар бир хусусияти шахс муносабатларига боғлиқ бўлса, булар ўз навбатида ижтимоий муносабатлар билан бел- гиланади. Наслий хусусиятлари бир хил эгизакларда турлича ижти- моий муҳитда ҳар хил характер хислатлари шаклланади. Шу сабабдан ижтимоий тузумни тавсифловчи кенг ижтимоий муносабатлар шахс- нинг ижтимоий типик хусусиятларигина эмас, билки характернинг индивидуал хусусиятлари (хислатлари) таркиб топишига ҳам катта таъсир ўтказади. Ижтимоий муносабатларга бевосита ѐки билвосита боғлиқ тарзда, оилада, болалар ва меҳнат жамоаларида хайрихохлик, ўртоқлик. ўзаро ѐрдамлашиш, хамкорлик ѐки, аксинча, жоҳиллик, зо- лимлик, баджахллик каби шахслараро муносабатлар таркиб топа бошлайди. Оилавий мухит, ундаги шахслараро муносабатлар, фар- зандларнинг миқдори, ѐшидаги фарқи, низоли вазиятлар кўриниши, ота- она муносабатига асосланган ҳолда характернинг ўзига хос хусу- сиятлари шаклланади. Болалар боғчасидаги, мактабдаги шахслараро муносабатлар ҳам характернинг махсус хислатларини таркиб топти- ради. Мехнат жамоаларида, норасмий гуруҳларда ҳам характер хусу- сиятларида сезиларли ўзгаришлар юзага келади. Илк ѐшлик даврида шаклланган характер хислатлари ниҳоят даражада барқарор бўлиб, уларга айрим ўзгаришлар киритиш жуда қийин кечади. Шахсда майл- ларнинг қондирилиши ѐки қондирилмаслиги билан боғлиқ ҳолда тар- киб топган муносабатлар ўзининг мустаҳкамлиги билаи ажралиб ту- ради. Характер хислатларнинг чуқурлиги, барқарорлиги, доимийлиги кўп жихатдан шахс муносабатларининг онглилик даражасига боғлиқ. Инсоннинг ҳаққонийлик, мехнатсеварлик хислатлари тасодифий тар- киб топмаган бўлиб, унинг онгли қарашларига, ишонч ақидаларига мос тушса, у ҳолда хар қандай қийин ҳолатларда хам намоѐн бўлаверади. Мамлакатимиз фуқаролари характеринииг кучи ва мус- таҳкамлиги уларнинг истиқлол нашидасидадир ва ватанпарварлик юксак хис - туйғусидадир. Шундай қилиб, психиканинг индивидуал сифат хусусиятлари шахснинг ижтимоий-типик мумосабатлари билан қўшилган тақдирдагина характер хислатларини белгилаш тавсифлаш имконияти вужудга келади. Психиканинг индивидуал хусусиятлари орасида темперамент хусусиятлари алоҳида аҳамият касб этади. Чун- ки характер билан темпераментнинг ўзаро муносабати уларнинг фи- зиологик асослари билан белгиланади. Характер хусусиятларининг ташқи жиҳатдан намоѐн бўлиб, айнан шу тарзда муайян вақт мобай- нида кечиши динамик хусусият дейилади. Характер хислатларининг динамик хусусияти темперамент хусусиятларига боғлиқдир. Ана шу ҳолатга мувофиқ равишда темперамент хусусиятлари ҳам характер- нинг маълум хислатларининг ривожланишига ижобий таъсир ўтказиши ѐки қаршилик қилиши мумкин. Характер хислатларинииг вақт давомида ташқи намоѐн бўлиб ўтиши ҳам темперамент типига боғлиқ. Тараққиѐт ва тарбиянинг ижтимоий шароитлари ҳамда уларнинг психиканинг ирсий индивидуал хусусиятлари билаи ўзаро муносаба- ти характер хислатларини тўғридан-тўғри тавсифламайди, балки шахснинг фаолияти орқали белгилайди. Унинг фаолиятига тааллуқли айнан бир хил ижтимоий шароитда ҳам худди шу бир хил ирсий ху- сусиятлардан турли характер хислатлари шаклланади. Худди шу боисдан характернинг ривожланиши шахснинг фаол фаолияти жараѐни- да унинг хатти-ҳаракатларига боғлиқ тарзда амалга ошади. Характер- нинг таркиб топишида фаол фаолиятнинг роли шундаки, худди шу фаол фаолиятида характернинг ифодалайдиган ҳаракатнинг индиви- дуал ўзига хос усуллари таркиб топади. Ҳаракат усулларининг авто- матлашуви муайян динамик стереотип ҳосил қилиниши билан боғлиқ шартли рефлектор функционал ҳолатнинг маҳсуласидир. Автоматла- шувининг бир неча турдаги психологик механизмлари мавжуд бўлиб, улардан бири-бу одатлардир. Характер хислатлари таркиб топиши- нинг муҳим шартларидан бири-бу хислатларни зарурий хатти- харакатларда чидам билан машқ қилишдан иборатдир. Характернинг таркиб топишида тақлидчанликиинг роли катта бўлиб, ҳаракат усуллари автоматлашувининг бош манбаи ҳисобла- нади. Таркиб топиш жараѐнида тақлидчанликнинг аҳамияти кўп жи- хатдан ифодали хати-ҳаракатларнинг шахс эмоционал (ҳиссий) ке- чинмаларига таъсири билан белгиланади. Тақлидчанлик хатти- ҳаракат намунасига тақлид қилиш учун мўлжалланган шахс муносабатлари томонидан мотивлаштирилгандагина характер хислат- лари шаклланишининг шартига айланади. Характернинг шаклланишида муайян психик фаолиятга яхлит объектив ва субъектив майллик тарзидаги кўрсатма бериш (установ- ка) психологик механизм негизида юзага келган автоматлашиш му- ҳим аҳамият касб этади. Кўрсатма (установка) одатларидан фарқли ўлароқ, муайян ҳаракатларга тайѐр туришгина бўлиб қолмай, балки билиш жараѐнларига, ҳиссий ва иродавий реакцияларга ҳам тайѐр ту- ришликдир. Характернинг ҳосил бўлишида низоли вазиятлар алоҳида аҳамият касб этади. Характер фақат мураккаб ва кескин вазиятларда (шароитларда) ѐрқин намоѐн бўлибгина қолмасдан, балки мазкур ҳо- латларда у таркиб ҳам топади. Одатда характер хислатларининг ўзгаришидаги индивидуал фарқлар шахснинг низоли вазиятдан чиқиш учун қандай йўл-йўриқ топишига боғлик, бинобарин, инсон шароитдан келиб чиқиб, қандай хатти-ҳаракатни амалга оширишга қарор қилади. Шундай қилиб, шахс ўзининг бутун ҳаѐти ва фаолияти давомида ўз хатти- ҳаракатлари, одатлари билан ўз характер хислатла- рини ўзи яратади ва уларни бошқаришга одатланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling