Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.1. Кўргазмали-ҳаракат тафаккури
4. Тафаккур гурлари
Муайян ижтимоий муҳитда турмуш кечираѐтган одамларнинг эхтиѐжлари, хатти-ҳаракат мотивлари, нарсаларга қизиқишлари, ин- тилишлари, майллари, ақлий қобилиятлари, ҳатто фаолмялари ҳам турли-тумандир. Худди ана шу боисдаи, уларнинг тафаккури ҳам хар хил ҳолатларда, вазиятларда турлича тарзда вужудга келади, номоѐн бўлади. Бундан олдинги бобларда таъкидлаб ўтканимиздек, билиш жараѐнида, амалий ва назарий вазифаларни ҳал этишда, ўзга киши- ларнинг нутқ орқали ифодаланган фикрларини ўқиб олишда муомаола- га киришишда, фикрларини тушуниб олишда инсои фикр юритади. Психолгия фанида тафаккур шаклига, топшириқ хусусиятига, фикр ѐйиқлигига, фикран оригиналлик даражасига қараб қуйидагича шарт- ли классмфикация қилинади. 5.1. Кўргазмали-ҳаракат тафаккури Тарихий тараққиѐт босқичида одамлар ижтимоий турмушда воке бўлган муаммоларнинг аксарияти амалий йўл билан ҳал килин- ган, шунингдек, уларга нисбатан муносабат ҳам амалий фаолиятидан келиб чикқан ҳолда амалга оширилсан. Нарса ва ҳодисалар юзасидан назарий фикр билдириш эса тарихий тараққиѐтнинг бир мумча кейин- ги даврига тўғри келади. Ер юзасида фанларнинг келиб чиқиши ҳаҳидаги бизгача етиб келган маълумотлар мазкур мулоҳазамизга да- лил бўла олади. Қадимги авлод ва аждодларимизда ер майдонини қадам билан ўлчаш, кўз билан чамалаш бўйича амалий билимларнинг тўпланшни натижасида геометрия фани кашф қилинган. Киши- ларнинг бармоқ билан ҳисоблаш турмуш талабини қондира олмаган- дан сўнг-математика, нарса ва ҳодисаларнинг тасвири, шартли белги- ларни қолдирилиши якуни сифатида тарих фани кабилар вужудга келган. Ер юзасида амалий билимлар тўпланиши асосида аста-секин назарий умумлашмалар барпо бўла бошлшган, турли соҳага тааллуқли информациялар тизимлашиши натижасида фанлар ҳосил бўлган. Шу- нинг учун инсоннинг амалий ва назарий фаолияти ўзаро узвий алоқада бўлиб, хамиша бири-иккинчисини тақозо этади. Генетик ке- либ чиқиши нуқтаи назаридан амалий фаолият бирламчи ҳисобланиб, образлар тасаввурлар ва фикрларни акс эттирувчи назарий фаолият эса амалий фаолиятнинг маълум тараққиѐт чўққисига чиққандан сўнг ажралиб чиққан. Мачкур жараѐн бир неча ўнг минг йўллар давомида юзага келган. Агарда инсониятнинг тарихий тараққиѐти муаммосидан четла- ниб, ушбу масалани олиб қарасак, у ҳолда амалий фаолият бирламчи эканлигига қаноат ҳосил қиламиз. Бунинг учун инсонинг онтогене- тик тараққиѐтини дастлабки фазасига мурожаат қиламиз. Бола туғилишидан тортиб, то унинг боғча ѐшигача даврни амалий фаоли- ятда кўргазмали-харакат тафаккур ўсишининг асосий палласа деб аташ мумкин. Мазкур ѐшдаги инсон зоти ана шу амалий фаолият қобиғида ақлий ҳаракатларни амалга оширади, амалий билимларни ўзлаштиради, натижада кўргазмали-ҳаракат тафаккур ўса боради. Ушбу ѐшдаги кичкинтойлар ўзлари ўйнаѐтган нарсалар, ўйинчоқларни қўллари билан бевосита уишлаб кўриш орқали улар би- лан танишадилар, шунинг билан бирга уларни идрок қилишга инти- ладилар. Идрок қилган предметлар ва ўйинчоқларни ўзаро солишти- радилар, қисмларга ажратадилар, анализ ва синтез қиладилар, бўлакларга ажратилганларни яхлит ҳолга келтириб бирлаштирадилар. Катталар тушунтиришига ишонч ҳосил қилмасдан, айни чоқда уларни объектларни синдириб ѐки бузиб бўлса ҳам уларнинг ички тузилиши билан танишиш иштиѐки (майли) кучли бўлади. Шу боисдаи амалий ҳарактердаги муаммоларни ҳал қилишда кўпинча «бузиб-тузатиш» йули билан ҳаракат қиладилар. Кўргазмали-ҳаракат тафаккур боғча ѐшига етгандан сўнг болаларда ўз қийматини йўқота бошлайди. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling