Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

 
2. Диққатнинг физиологик асослари 
Диққатнинг физиологик асосларини тушунтириб беришда буюк
рус физиологлари И. П. Павлов ва А. А. Ухтомскийларнинг олиб бор-
ган илмий кашфиѐтлари муҳим аҳамият касб этади. 
Олий нерв фаолиятининг алоҳида реакциялари бўлмиш ориен-
гир рефлекслар тўғрисидаги И. П. Павлов илгари сурган илмий тах-
мин (гипотеза) психология фани учун муҳим ҳисса бўлиб қўшилди,
чунки «бу нима?» рефлексисиз диққатнинг табиатини очиш мутлақо 
мумкин бўлмас эди. И. П. Павловнинг «бу нима?» рефлекси ҳақидаги 
ғояси ихтиѐрсиз диққатнинг ғайритабиий (рефлектив) хусусиятини очиб 
бериш учун хизмат қилди. И. П. Павловнинг фикрича, биз пайдо бўлаѐтган 
сиймога нигохимизни қаратамиз, эшитилган товушга қулоқ соламиз, 
димоғимизга урилган ҳидни зўр бериб ютамиз. Лекин ушбу
мулохазалар рефлекс моҳиятини илмий жихатдан очиб бериш имко-
ниятига эга эмас, ваҳоланки унинг негизини асослаш учун бир талай 
омилларни келтириш зарур. Е. Н. Соколов, А. Р. Лурия, П. Я. Гальпе-
рин, Е. И. Бойко ва бошқаларнинг ҳозирги замон маълумотларига су-
яниб мулоҳаза юритилганда, И. П, Павловнинг ориентир рефлекслари 
жуда мураккаб жараѐндир. 
Аслини олиб қараганда, ориентир комплексига ташқи хатти-
ҳаракатлар, кўзларнинг ва бошнинг қўзғатувчи томонга бурилиши,
муайян анализаторларнинг сезувчанлиги, модда алмашинуви, нафас
олиш, юрак уриш ва қон айланиш харакати, тери-гальваник реакция-
лари, вегетатив нерв тизими хусусияти ва миянинг электр фаоллиги 
ўзгариши каби сон-саноқсиз жараѐнлар киради. 
И. П. Павлов ва А. А. Ухтомскийларнинг таълимотларига бино-
ан диққатнинг ҳолатлари, сифатлари, хусусиятлари, биринчидан, 


қўзғалиш ва тормозланиш жараѐнларининг ўзаро биргаликдаги
ҳаракати билан, иккинчидан, мия структурасида ҳукм сурувчи 
қўзғалувчанлик билан уйғунликка эгадир. 
И. П. Павловнинг тахминига кўра, вақтнинг ҳар бир лаҳзасида
мия қобиғида қўзғалиш учун анча қулай (сензитив) ва мақбул шарои-
тга эга эканлиги билан ажралиб турувчи у ѐки бу қисм хукм суради.
Алоҳида ажратиб кўрсатиладиган мазкур қисм нерв жараѐнларининг 
индукцияси 
қонуниятига 
биноан 
вужудга 
келади. 
Бош 
мия
қобиғининг бирон бир қисмида тўпланган (марказлашган) нерв жара-
ѐнлари индукция қонунига мувофиқ бошқа участкаларии тормозла-
нишга олиб келади. Қўзғалишнинг энг оптимал марказида янги шарт-
ли рефлекслар вужудга келади, дифференцналлаш эса муваффақиятли 
амалга ошади. Қўзғалишнинг оптимал ўчоғи ўзгарувчанлик хусусия-
тига эга. Бу ҳолатни чуқурроқ далшшаш учун И. П. Павловнинг ушбу 
фикрини келтириб ўтиш жоиздир: «Агар бош суяк косаси орқали
кўриш мумкин бўлганда эди ва агар энг оптимап қўзғаладиган катта ярим 
шарлар ўрни ѐритилганда борми, бу ҳолда биз фикрлайдиган
онгли одамда унинг катта ярим шарлари бўйлаб доимо ўзгариб тура-
диган, шакли ва катталиги ғалати кўрнишга эга бўлган ҳамда ярим 
шарларнинг қолган барча бўшлиғида кўпроқ ѐки озроқ даражадаги соя 
билан ўралган оч рангли доғнинг у ѐкдан бу ѐққа қай тарзда кўчиб 
юришини кўрган бўлардик» (двацатилетний опыт объективного изу-
чения высшей нервной деятельности (поведения)) животных. -Полн.
собр. соч. М. -Л, Изд-во АН, 1951, 111 том, . 1книга, 248 бет. И. П.
Лавлов таъкидлаб ўтган оч рангли «доғ» оптимал қўз-ғалиш ўчоғи 
марказига мос келади, унинг ҳаракати тўғрисидаги фикр эса
диққатнинг 
интенсивлигини 
таъминлашнинг 
физиологик 
омили 
ҳисобланади. И. П. Павловнинг қўзғалиш марказининг бош мия пўсти 
бўйлаб ҳаракат қилиш юзасидан илгари сурган ғоялари, гипотезаларй
ва башоратлари кейинчалик Н. М. Ливановнинг экспериментал 
тадқиқотлари материаллари билан тўла исботланди. 
Диққатнинг физиологик асосини тушуниб етишда А. А. Ухтом-
скийнинг илмий ишлари катта аҳамиятга эгадир. Муаллиф диққатнинг 
физиологик 
механизмлари 
тўғрисида 
тадқиқот 
ўтказиб
доминанта принципини кашф қилади. А. А. Ухтомскийнинг нуқтаи 
назарича, мия пўстида қўзғалишнинг устун ва ҳукмронлик қилувчи
марказ хукм суради. Олимнинг доминантага баҳо беришга кўра, у юк-
сак даражадаги қўзғалиш маркази констелляцияси (муайян ҳолати)
дир. Доминантанинг ҳукмронлик хусусияти бундан иборатки, у 


қўзғалишнинг янги вужудга келаѐтган марказларининг фаолиятини 
чеклаш билан қаноат ҳосил қилмасдан, балки заиф қўзғатувчиларни
ўзига тортади ва ана шу йўл билан уларнинг ҳисобига кучаяди. муай-
ян даражада устунликка эришади. А. А. Ухтомскиййинг фикрича, до-
минанта қўзғалишнинг барқарор марказидир. Шунинг учун доминан-
та тушунчаси диққатнинг ҳаракатлантирувчи механизмини илмий 
жиҳатдан далиллаш учун хизмат қилиши турган гап. 
А. А. Ухтомскийнинг таърифига биноан, доминанта- бу бир 
даврнинг ўзида ана шу марказда юз берадиган реакциялар хусусияти-
ни белгилаб беришга қодир хукмрон қўзғалиш ўчоғидир. Унинг фик-
рича, доминанталар вужудга келган пайтда бош қўзғалиш ўчоқлари, 
яъни»субдоминанталари» нисбатан кучсиз кўзгалиш ўчоклари мут-
лақо йўқолиб кетмайди, балки улар ўзаро қўшилиб, доминанта билан 
кураша бошлайдилар. Мазкур қўзғалиш ўчоқларининг ўзаро кураши-
ши натижасида субдоминанта доминантага айланиши ѐки олдинги 
доминанта эса субдоминанта билан ўрин алмашиши мумкин ҳукмрон 
кўзғолиш ўчоғи ҳисобланган доминанта диққатининг муайян объект-
га йўналтириши, тўпланиши, мустаҳкамланиши, барқарорлашнинг 
физиологик асосидир. 
Шундай қилиб, диққатнинг физиологик асослари тўғрисида му- 
лоҳаза юритилганда фан оламида иккита таълимотнинг моҳиятига
тўхталади. Ушбу таълимотларнинг биринчиси (И. П. Павлов қаламига 
мансуб) диққатнинг физиологик асоси қўзғалиш жараѐнининг бош
мия ярим шарлар қобиғининг айрим участкаларида тўпланиши нати-
жасида оптимал қўзғолиш ўчоғининг ҳосил бўлиши ва айни вақтда 
манфий индуюция қонунига биноан мия қобиғидаги бошқа нерв мар-
казларининг маълум даражадаги тормозланишидир. Иккинчиси эса А.
А. Ухтомскийнинг доминанта назариясининг талқинидан иборатдир. 
Чунки доминанта муайян нерв участкасидаги кучли қўзғалувчанлик 
қобилиятига эга бўлган қўзғалиш марказидир. Доминанта мавжудли-
гида ундан бошқа нерв марказлари тормозланган бўлади. У марказий нерв 
тизимига келган ҳар қандай қўзғолиш, импульсларни қабул қилиб,
уларга тегишли жавоб қайтаради-да, шу тариқа бошқа марказ-
ларни тормозлаш эвазига ўз фаолиятини яна кучайтиради. 
Ҳозирги замон психофизиология фанида миянинг специфик 
бўлмаган тизимига оид турли тузилишидаги диққат ҳолатларининг 
ретикуляр формация, таламуз, гипоталамуз ва гипнокампларга
алоқаси ҳақида анатомик, физиологик ва клиник маълумотлар мав- 


жудир. Улар тўғрисидаги мулоҳазалар кейинги саҳифаларда берила-
ди. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling