Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


 Хаёл жараёнларининг физнологик асослари


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

 
5. Хаёл жараёнларининг физнологик асослари 
Хаѐл жараѐнларининг, шу жумладан фантазия образларининг 
вужудга келиши инсон мияси фаолиятининг маҳсули ҳисобланиб. 


бош мия катта ярим шарлари пўстлоқ қисмининг функцияси амалга 
ошади. Хотира билан хаѐлнинг физиологик асослари, механи-
змлари ўртасида муайян даражада ўхшашлик ва баъзи тафовутлар ма- 
вжудлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. 
Хотиранинг физиологик асоси муваққат нерв боғланиш-
ларининг ўзаро бирикуви ҳамда фаоллашуви (қайта жонланиши, тор- 
мозланиши) дан иборат бўлса, хаѐл жараѐнида инсон онтогенезида
юзага келтирилган боғланишлар тизими бузилиши (емирилиши) 
оқибатида янги тизим ҳосил қилинади. Фавқулоддаги бундай ҳолат 
(бирлашиши, янги тизим) маълум эҳтиѐж ѐки бирорта тасодифий таа-
ссурот (ташқи таъсир) орқали мия пўстида кучли қўзғолиш ўчоғининг 
ҳосил бўлиши туфайли вужудга келиши мумкин. Худди шу боисдан
хаѐл сураѐтган шахсда нерв ҳужайраларининг гурухлари ўзаро янгит-
дан (қайтатдан) боғланиши, шунинг учун фантазия образларига хос 
янгалик ва ўхшашлик аломатлари мазкур янгича боғланишга
бўйсунади. 
Шундай қилиб, хаѐл мия катта ярим шарлари пўстининг функ-
цияси ҳисобланишига қарамасдан, унинг физиологик механизмлари 
миянинг бошқа қисмлари билан боғлиқ эканлиги тўғрисида фараз
қилишга имкон туғдиради. Миянинг мана шундай чуқурроқ қисмлари 
гипоталам-лимбик (юнон hypothalamus англатади ва юксак марказлар 
мажмуасидан иборат бўлиб, ҳар хил функциялар мослашувини таъ-
минлаб туради; лотинча limbus чегара, чет, ҳошия деган маънони би-
лдиради; юнон thalamus тепалик дегани тизими фантазия образлари-
нинг шаклланиши билан уларни фаолият жараѐнларига қўшилишда мия 
ярим шарларн пўсти билан бирга қатнашади. Тизимиинг пўстлоқ билан 
пўстлоқости 
қисмлари 
боғланиши 
туфайли 
гипоталамус 
мия
стволининг ярим шарлар билан туташувида «лимб» (чегара) ҳосил
қилади. 
Инсон мияси фантазия образларига ҳамда организмнинг пери-
ферик (чет) қисмларига бошқарувчанлик таъсирини ўтказиб, улар-
нинг фаолиятини ўзгартириб туради. Шахс асабийлашганида бирор нарса 
ҳақида қаттиқ ўйласа, албатта тана аъзоларида кўзга ташлана-
диган ўзгаришлар содир бўлиши мумкин, Юзага келган бундай ало- 
матлар (белгилар, излар) «стигмат»лар деб номланади (юнон stigma
доғ ѐки чандиқ деган маънони англатади). Қадимги халқ афсонлари, 
ривоятларига қараганда инсон қаттиқ жисмоний калтакланган даври-
ни эсласа, гўѐки ўша азобнинг излари фавқулоддаги пайтда юзага ке- 
лиши таъкидланади. Қўрқинч ҳолат тўғрисида хаѐл образлари яратил-


са, одамга учуқ чиқиши, лаблари ѐрилгандай хис этиши воқеликлари 
учраб туради. Масалан, чекиш ва ичишни мутлоқ ташлаган шахс па-
пирос ѐки спирт ичимлиги тўғрисида ўйласа, унинг оғиз бўшлиғида 
тамаки таъми, ароқнинг аччиқлиги пайдо бўлиши мумкин. Инсон жу-
да сувга ташна бўлса ѐки очлик азоби қийнаса, улар тўғрисида ўйласа, 
«ширин қониқиш» «лаззатланиш» ҳислари вужудга келади. 
Психологаяда қўрқинч ҳолати тўғрисида муайян материаллар 
тўпланган ва таҳлил қилинган. Қўрқинч юнон phobos «фобия» деб 
номланади. Фобия муайян шароитлар ва вазиятларда шахсда вужудга 
келадиган кучли асосга эга бўлмаган қўрқинч ва ташвишланишдан иборат, 
инсон томонидан енгиш имконият йўқ муттасил психопатоло-
гик ҳолати. Мазкур патологик ҳолатнинг баъзи бирларига тушунча 
бершига ҳаракат қиламиз: 1)агарафобия- шахсиинг гавжум майдонла-
рдан, шоҳ кўчалардан ўтишига қўрқиши; 2) каустрофобия- инсоннинг 
эшигини қулуфлаб ѐлғиз ўтиришидан қўрқиши; 3) монофобия- шахс-
нинг якка-ю ѐлгиз, ҳеч кимсиз қолишдан қўрқиши; 4) атропофобия-
инсоннинг кўпчилик даврасидан, халойиқдан қўрқиши; 5) назофобия-
одамнинг касал бўлиб қолишдан қўрқиши; 6) эйротрофобия- шахс-
нинг кўпчилик даврасида изза бўлишдан, ўзини йўқотиб қўйишдан 
қўрқиши; 7) дидактоген- ўқувчи ѐки талабанинг ўқитувчидан
қўрқиши; 8) ятроген- беморнинг шифокордаи қўрқиши ва ҳоказо. 
Хаѐлнинг органик жараѐнлари билан узвий боғлиқлиги ҳақидаги 
маълумотлар яна идеомотор (юнон idea - тушунча, тасаввур, лотинча 
motor 
ҳаракатлантирувчи 
деган 
маънони 
билдиради) 
актлар
(ҳаракатлар)да мужассамлашган бўлади. Инсон у ѐки бу ҳаракатни 
тасаввур қилиш биланоқ худди шу нарсанинг табиий равишда бажа-
рилиши бошланади. Масалан, шахс қайсидир ашулани дилдан
ўтказса, унинг хиргойиси амалга оширилади ѐки рубоб тўғрисида та-
саввур қилинса, ундаги бармоқ ҳаракати тасадифий ижрога киришади
ва бошқалар. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling