Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

3. Хаёлнинг хусусиятлари 
Хаѐлнинг муҳим томонларидан бири-унинг ижодиѐт ва шахс 
муносабатининг яхлит ҳолда талқин қилиш хусусиятидир. Ижодиѐт 
шахснинг ички имкониятлари ва захираларининг рўѐбга чиқишининг 
асосий шартларидан биридир. Худди шу сабабдан шахс ўзининг ижо-
дий фаолияти билан, биринчидан, инсоннинг яратувчилик қудратини 
амалиѐтда намойиш қилади. Иккинчидан, у ижодиѐт таъсирида янги 
фазилатларни эгаллайди, нафосат, бадиий ижод, техник қобилият, 
кашфиѐт ижтимоий муаммоларни интеграция қилиш ѐки мавжуд умумий 
қонуниятлардан келиб чиқиб, уни дифференциаллаштиради. Учинчидан, 
жаҳон фанига ўз улушини қўшади ва цивилизацияга ўз таъсирини 
ўтказади, 
ижтимоий 
тараққиѐт 
ҳаракатлантирувчисига 
ай-
ланади. Ижодиѐт давомида шахс мотивацион, эмоционал, иродавий 
барқарорлик, характернинг мустаҳкамлиги ва бошқа индивидуал-
типологик хусусиятлардаги етуклик ижодиѐт маҳсулига, унинг сама-
радорлигига, сифатига муносиб равишда ижобий таъсир ўтказади. 
Ижодиѐт таркиблари билан шахснинг хусусиятлари ўртасидаги 
уйғунликнинг юзага келиши икки ѐқлама таъсир ўтказиш механизми 
сифатида муҳим роль ўйнайди, яъни фаолиятда шахс ўзининг янги 
қирраларини очади, унинг фазилатлари эса ижодий изланишларнинг 
муваффақиятли якунланишини таъминлайди. 
 
4. Хаёлнинг аналитик-синтетик хусусияти 
Хаѐлнинг аналитик хусусияти бўйича (немисча ―tendens‖ лоти-
нча «tendere» келиб чиққан бўлиб, психологиянинг тарихий та-
ракқиѐти давомида ҳар хил кўринишларда ҳукм суриб келмоқда. Ана- 


литик ҳолат хаѐлнинг мазмунини, мохмятини, предметини, асосан ту- 
бдан янги маҳсуллар, янгича образлар, тимсоллар, тасвирлар ярати-
лишидан, атроф-муҳитнинг ифодаси, янги безакли, жилоли эканлиги-
ни қайд қилишдан иборатлигидан тан олишдир. Янгилик элсментла-
ри баъзи жабҳаларининг қўшимча аломатлар билан бойитилиши,
ижод қилиниши хаѐлнинг асосий вазифаси эканлиги ғоясини акс эт-
тирувчи тенденция психология фанида аксарият илмий мактаблар то-
монидан тан олинган ва тараққиѐт ҳаракатлантирувчиси сифатида 
қатьий равишда ҳимоя қилиниб келинмоқда. Иккинчи тенденция био- 
сфера ва неосфера тўғрисидаги маълумотлар, тасаввурлар, таъсирла-
ниш тимсоллар ижтимоий- тарихий тараққиѐт давомида қайтадан ти-
кланиш орқали хаѐл маҳсули сифатида сақланиб келади, деган ғояга 
асосланади. Бу тенденцияда образларнинг тикланиши, сақланиши, 
кучайиши ѐки ўчмас из тариқасида узлуксиз равишда инсон хотира-
сида, кўз ўнгида намоѐн бўлиши, гавдаланиши ҳаѐт ва фаолият учун 
биррламчи эканлиги исботлашга ҳаракат қилинади. Хар иккала тенде-
ция ҳам хаѐл ҳолатининг аналитик вазифасини бажариш имконияти-
га эга бўлиб, ўзаро бир-бирини инъкор этиш даражасига олиб бормас-
лигини тақозо қилади. Шунинг учун ижодий хаѐл янги образларнинг 
вужудга келтириш билан тараққиѐтга улуш қўшади, яққол воқелик ва 
уларнинг тимсоллар ҳақидаги маълумотлар, чизғилар тасвири ҳамда 
тасаввурларини қайта тиклаш орқали инсоният билими, тажрибасини 
бойитади. 
Тикловчи хаѐл инсоният томонидан олдин яратилган нарсалар
ва ҳодисалар тўғрисидаги образлар, ахборатлар сифатида қайтадан 
жойланишига муҳим таъсир этади, ўзининг ҳаракат тезлиги билан ҳар 
қандай техника мўжизасини доғда қолдиради. Хар иккала тенденция 
уйғунлашуви орқали ижодий ва тикловчи хаѐл турлари вазифасига, 
аҳамиятига, маҳсулдорлик даражасига оқилона баҳо бериш мумкин. 
Акс ҳолда икки тенденция икки хил талқин, турлича якун, ўз-
гача мазмун, алоҳида ѐндашув, устуворликка даво келтириб
чиқариши айни ҳақиқатдир. 
Хаѐл аналитик ҳолатдан ташқари синтетик хусусиятга ҳам эга-
дир. Хаѐлнинг синтетик ҳолати ушбу феноменлар орқали ифодалана-
ди: агглютинация (лот. Аgglutinare ѐпиштирмоқ, елимламоқ маъноси-
ни билдиради) муайян тасаввурларни бир-бирига қўшиб ѐки улардан 
фойдаланиб, нарса ва ҳодисаларнинг янги образларини яратишдан иборат 
хаѐл 
феноменидан 
биридир; 
гиперболизация 
(юнон 
huperbole
бўрттириш, кучайтириш маъносини англатади; схематизация (юнон


«schema» образ, шакл вужудга келтириш демакдир); типизация (юнон 
«tupos» из, чизиқ деган маънони билдиради) ѐки типиклаштириш
ўхшатма-муайян нарсаларга нисбатан қиѐслаш орқали муҳим ва но-
муҳим томонларидан умумийликни танлаб олиш кабилар. 
Агглютинация феномени образлар (тасвирлар, тимсоллар) син-
тезлашув жараѐнининг соддароқ кўринишидан бири ҳисобланиб, ин-
сониятнинг кундалик ҳаѐти ва фаолиятида рўй-рост яхлитлаштириш 
имконияти йўқ ҳилма-хил хислатлар, фазилатлар, сифатлар ва
қисмларни «қоришиқ» тарзида (бирлаштирилган) шаклда акс эттира-
ди. Одатда агглютинация ѐрдамм билан донишманд халқ томонидан 
яратилган эртак тимсоллари, афсонатасвирлари яратилади ѐки хаѐлий 
композицияси тўқиб чиқарилади (лотинча compositio тузилмаси, тар-
кибий жиҳатлари деган маъно англатади). Масалан, булбули гуѐ
одамсимон (боши одам, танаси куш) бир жонивор гавдаланади: сув
париси (русалка) тимсолида аѐл мужассамлашади (бош ва гавдаси 
одамники, думи балиқники, сочи яшил сув ўтларидан иборат); кен-
тавр (от ва одам); пегас (қанот ва от) қанотли от; товуқ оѐқли уйча, 
еттибошли илон аждаҳо (илон, от ва қушдан иборат) ва бошқалар. 
Ҳозирги замонда агглюцинациядан техник, бадиий, санъат ижо-
диѐти кенг кўламда фойдаланилмоқда, чунончи, самолѐт амфибия
(юнон amphibios иккиѐқлама ҳаѐт кечириш маъносини билдиради)-
учувчи қайиқ тоифасидаги қуруқлик ва сувга мослашган гидросамо-
лѐт; аэросани ( чана сингари сирғанувчи самолѐт), жанговар техника 
амфибия (танк, бронетранспорт, автомобиль); аккордеон-фортепьяно 
билан баян бирлашмаси; автокран-автомобиль билан кран қоришиғи; 
автокор (инглизча «car» арава)-ўзи юрар арава ва ҳоказо. 
Гиперболизация феномени хаѐл образларини ҳамда тасаввур 
шаклларини ўзлаштириш жиҳатидан яқин агглютинацияга ѐндош,
ўҳшаш психик жараѐндир. Гиперболизация нарсалар ва жониворлар-
ни нафақат ҳаддан зиѐд катталаштириш ѐки кичиклаштириш (бар-
моқдек кичик бало, уйдек тухум, тоғдек паҳлавон, тариқдек бола, туядек 
бурга ва ҳоказо) билан тавсифланибгина қолмасдан, балки та-
саввур образлари (тимсоллар, тасвирлар) микдорини кўпайтириш ѐки 
уларнинг ўрнига алмаштириш хусусиятларини ҳам намоѐн этади. Ма-
салан, етти бошли аждарлар, кўпқўлли ва икки коринли махлуқотлар,
олти оѐқли жониворлар, қуѐш нурини тўсган афсонавий қушлар шу-
лар жумласидандир. 
Схематизация феномени хаѐлот (фантазия) обралларини яратиш 
имконияти мавжуд воситалардан бири ҳисобланиб, у борликдаги нар-


са ва ҳодисаларнинг у ѐки бу аломатлари ҳамда сифатларини таъкид-
лашдан, шунингдек, уларга бутун диққат-эътиборни марказлашти- 
тиришдан иборат психик жараѐндир. Худди шу усул, йўл, восита ѐрда-
ми билан муайян яққол инсонларга мўлжалланган ўртоқлик 
ҳазиллари (шаржи французча charge сўзидан олинган бўлиб, 
бўрттириш деган маънони англатади) ва аччиы, аянчли, кулгили тас-
вирлар (карикатура италянча «caricatura» қайта мужассамлашув деган 
маънони англатади. Мазкур жараѐнда хаѐлот (фантазия) тасвирларида 
юзага келадиган тасаввурлар ўзаро бирлашиб кетиши натижасида та-
фовутлар карийб йўқолади, ўхшашлик аломатлари эса бирламчи 
воқеликка айланади, қолаверса ушбу ҳолат схематизациялашни
рўѐбга чиқишга қулай негиз ҳозирлайди. Масалан, бунга конструк- 
торнинг қушлар оламидан андоза олиб, янги курилмалар яратиши, 
моделдан ҳақиқий асбоб ишлаб чиқиши; рассом табиат мўжизалари-
нинг матога тушириши яққол мисолдир. 
Типизация феномени ѐрдами билан хаѐлда тасаввурлар синтези 
рўѐбга чиқиши мумкин. Одатда бадиий адабиѐтда типизация ѐки ти-
пиклаштиришдан кенг кўламда фойдаланилади ҳамда унинг ѐрдамида 
баъзи бир жабхалари билан ўзаро ўхшаш, ҳатто мутаносиб нарса ва 
ходисаларда акс этувчи муҳим белгилари ажратиб олинади ҳамда улар 
яққол 
образларда 
мужассамлаштирилади. 
Ижодий 
жараѐнлар-
нинг вужудга келиши, кечиши, ривожланиши бир талай ассоциация-
лар орқали пайдо бўлади, лекин уларнинг қайта тикланиши хотира 
жараѐнларида учрайдиган тикланиш ѐки жонланишдан тафовутлана-
ди. Ижодий илҳомлари ҳисобланмиш эҳтиѐжлар ва мотивларга ассо-
циялар жараѐнида ўзлаштирилган йўналиш бўйсунади. 
Ижодий хаѐл ўзига хос муайян хусусиятларга эга бўлиб, улар-
дан энг муҳими ассоциацияларнинг анъанавий йўл-йўриғидан воз ке-
чиб, ижодкор руҳиятида фавқулоддалик қилаѐтган ҳис-туйғулар, ўй-
фикрлар, хохиш-истакларга тобе этишдир. Ваҳоланки ассоциациялар- 
нинг 
ўхшашлик, 
ѐндошлик, 
қарама-қаршилик 
(контрастлик)
кўринишлари сақланиб қолса-да, лекин тасаввурларни саралаш эса 
сабабий боғланиш механизими билан тавсифланади. Ижодкор (шоир, 
ѐзувчи, рассом) асарида ассоциациялар чизғиси пайдо бўлади, улар-
нинг вужудга келишига асосий сабаб ташқи таассурот ҳисобланади. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling