Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

VIII БОБ 
 ХАЁЛ 
 
I. Хаёл тўғрисида умумий тушунча 
Психологияда хаѐл тафаккур сингари билиш жараѐнларидан би-
ри ҳисобланиб, у инсоний ички ва ташқи хусусиятли ва изланишли 
фаолиятида, муайян даражага эга бўлган муаммоли вазиятнинг вужу-
дга келиши ва унинг ҳал қилинишида иштирок этади. Агарда хаѐлни 
генетик жиҳатидан келиб чиқиши таҳлил қилинадиган бўлса, у албат
та инсоннинг меҳнати маҳсулини образлар, тимсоллар ѐрдами билан
акс эттирмасдан туриб, бевосита фаолиятга киришиш мумкин эмас,
чунки фикри мулоҳазаларни тасаввур қилиш туфайли яққол тафакку-
рнинг предметига узатилади. Худди шу боисдан хаѐл ѐрдами билан
инсон томонидан кутилаѐтган натижа, яъни кутилмаган тасаввур об-
разлари яратилади, гўѐки бу жараѐнда ижодий фаолиятнинг модели
ишлаб чиқилади, фантастик тимсоллар тизими янгиликларнинг мут-
лақ таркиблари билан бойиб боради, ички фаоллик эса унинг механи-
змига айланади. Одамнинг ҳар қандай изланишли, меҳнат ва ижодий 
фаолиятлари хаѐлий жараѐнларни ўз ичига қамраб олади, кашфиѐт-
нинг дастлабки образлари, таркиблари аниқ воқеликдан узоқ 
бўлишидан қатъи назар тараққиѐт (ривожланиш), турткиси вазифаси-
ни бажаради. Одатда хаѐл инсон фаолиятининг зарурий таркиби,
муҳим шарти сифатида унинг турлари атамаси номлари билан ифода- 
ланади, чунончи бадиий, адабий, илмий изланишли, мусиқавий, 
лойиҳавий, конструкторлик, эвристик (фикрий топқирлик), ижодий 
фаолият кабилар. Шахс томонидан бажарилиши, амалга оширилиши 
лозим бўлган ҳар қандай фаолиятнинг маҳсули олдиндан тасаввур 
қилиниши, яхлит тимсол шаклда кўз ўнгига келтирилиши шарт.
Жаҳон психологиясида хаѐл инсоннинг ижодий фаолиятнинг 
таркибий қисми сифатида талқин қилинади, у тизимий хусусиятли
хатти-ҳаракатнинг оралиқ ва якуний маҳсуллари орқали акс этади, 
муаммоли вазиятда ноаниқлик, номаълумлик аломатлари вужудга ке-
лса, у ҳолда фаолият режасини қайта кўриб чиқишни таъминлайди.
Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ҳеч қачон хаѐл ижодий 
фаолият дастурининг яратувчиси сифатида намоѐн бўлмайди, балки
унинг айрим ўринларини тўлдиришнинг ва алмаштиришнинг тимсол-
ларини яратади, холос. 


Хаѐлнинг билиш жараѐни сифатидаги асосий вазифаси шундан 
иборатки, у амалий фаолият бошланмасдан туриб, унинг маҳсулини 
олдиндан тасаввур қилиш ва уларнинг тимсоллар тариқасида вужудга 
келтиришдан 
иборатдир. 
Инсон 
шахсий 
фаолиятида 
айрим
қийинчиликлар вужудга келса, уларни бартараф қилиш учун одам 
ўйланади, фикрий образларии яратади, уларга янги қўшимчалар кири-
тади, хуллас маҳсулотнинг сифатли чиқишини, унинг буюм та-
риқасида намоѐм бўлишини хаѐл узлуксиз равишда таъминлаб туради. 
Айтайлик, инсон стул ясамоқчи бўлса, у энг аввал унга оид
қисмларни тайѐрлайди, шахс хаѐлан унинг сифатига эътибор беради
кейин уларни яхлитлайди, ўзаро бирлаштиради ҳамда буюм шаклида 
гавдалантиради. Бинобарин, хаѐл ишнинг ҳар бир босқичида бевосита 
иштрок қилади, йўл-йўлакай кўрсатмалар, кўшимчалар киритиб бо-
ради. 
Хаѐл билиш жараѐнлари билан узвий алоқада хукм суради, ула-
рни акс эчтириш имкониятининг тўлароқ рўѐбга чиқишига ѐрдам бе-
ради. Айниқса, у тафаккур билан бевосита алоқада бўлади, худди шу 
боисдан уларнинг ҳар иккаласи ҳам башорат қилиш, олдиндан
пайқаш, сезиш, истиқбол режасини тузиш имкониятига эга. Шунинг
учун улар ўртасида бир қатор ўхшашликлар ва айрим фарклар мавжу-
ддир. Бу ҳолат қуйидагиларда ўз ифодасини топади: 1) хаѐл тафаккур 
сингари муаммоли вазиятда, масала ва топшириқлар ечиш жараѐнида 
туғилади; 2) янги ечим, усул, восита қидиришда ва уларни саралашда 
умумийлик мавжуд; 3) хаѐлнинг ҳам, тафаккурнинг ҳам пайдо бўлиши 
шахснинг 
эҳтиѐжларига 
бевосита 
боғлиқ; 
4) 
эҳтиѐжларни
қондиришнинг дастлаб хаѐлий образлари яратилади, унинг натижаси-
да вазиятни ѐрқин тасаввур қилиш имкони туғилади; 5) хаѐлда олдин-
дан акс эттириш жонли тасаввурлар тарзида, яққол тимсоллар шакли-
да вужудга келса, тафаккурда улар умумлалшмалар, тушунчалар, бил-
воситалик хусусияти орқали рўѐбга чиқади. 
Шуни алоқида таъкидлаш жоизки, муаммоли вазиятда ақлий 
фаолиятни натижалари онг назоратидаги образлар, тасаввурлар ҳамда 
тушунчалар тизимида ифодаланади. Образлар ва тасвирлар танлаш 
(саралаш) хаѐлнинг функцияси орқали, тушунчалар ва уларнинг янги-
лик аломатлари эса тафаккур ѐрдамида рўѐбга чиқади. Тасаввурлар
билан тушунчаларнинг ўзаро уйғунлашуви иккита ижодий хусусият-
ли билиш жараѐнларининг ҳамкорликдаги ижодий фаолиятида бир 
даврнинг ўзида қатнашишни бирдиради. Фаолиятнинг таркибий
қисмлари уларнинг қандай амалга оширилиши тўғрисидаги якқол об- 


разларни узвий боғланиб кетган фикрий мулоҳазаларнинг кўшилиши 
туфайли ҳаракатчанлик имкониятига эга бўлади. 
Хаѐл жараѐни тафаккурдан фарқли ўлароқ муаммоли вазият 
маьлумотлари қанчалик ноаниқ бўлса, шунчалик таъсавур образлари 
яралиши учун қулай имконият туғилади, унинг механизмлари тезкор- 
ликда ишга тушади. Масалан, ѐзувчининг хаѐли асар каҳрамон-
ларининг тақдири билан узвий боғлиқ бўлиб, конструктор, муҳандис 
меъмор каби мутахассисларга қараганда нихоят даражада катта ноа- 
ниқликларга эга, воқеликдан тубдан узоқ фантазия оламида образлар, 
чизғилар, бадиий тўкималар яратади. Маълумки, аниқ дунѐвий фан-
ларнинг қонуниятларига қараганда инсоннинг психикаси, унинг хат-ти-
ҳаракатлари қонуниятлари мураккаб ва етарли даражада маълумо-
тларга эга эмас. Худди шу боисдан бош мия катта ярим шарлари фун- 
кциясининг қарийб учдан бир қисмини илмий далиллар асосида 
тушунтириб бера олишимиз мумкин, холос. 
Муаммоли вазият ўзининг хусусиятига кўра бир даврнинг ўзида ҳам 
хаѐлнинг, ҳам тафаккурнинг иштирок этишини такозо қилади. Агарда 
муаммонинг ечини, масаланинг шарти аниқ бўлса, бу ҳолда
тафаккурнинг иштироки устуворлик қилади, мабодо номаълумликла-
рнинг миқдори кўпайиб кетса, у тақдирда хаѐл ѐки фантазия етакчи роль 
ўйнай бошлайди. Муаммо ечимининг турли усуллари, уларнинг 
инвариантлари, муайян қонунлари, қоидалари таърифлари мавжуд бўлган 
тақдирда фаолият тафаккур ѐрдами билан амалга оширилади. 
Хаѐлнинг энг аҳамиятли томони шундан иборатки, у тафаккур 
предметига тааллуқли ҳолатлардаги етишмовчиликда ҳам у ѐки бу
йўл билан муаммоли вазиятдан енгилроқ чиқиб кетишга муҳим замин 
хозирлайди. Инсонда мавжуд нарсаларнинг ички тузилиши, унинг 
ривожланиши, ўзгариши тўғрисидаги маълумотларнинг етишмаслиги 
туфайли шахс хаѐлга ва фантазияга мурожаат қилади. Биосфера ва 
неосферада инсоният учун номаълум ўрганилмаган соҳалар мавжуд
экан, демакки, хаѐл узлуксиз равишда ўз функциясини бажараверади, 
шунинг учун хаѐлнинг қайси тури хукм сураѐтганлигидан қатьи назар
у ижобий ҳодиса сифатида баҳоланиши лозим. Чункн, хаѐл инсоннинг 
ақлий зўр беришда, стресс, аффект ҳолатларида асаб тизимининг тан-
глигидан халос этиб, тана аъзолари функциясини тиклайди, ишчанлик 
қобилятини барқарорлаштиради. 



Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling