Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизими тўғрисида


Download 60.3 Kb.
bet1/4
Sana18.06.2023
Hajmi60.3 Kb.
#1561985
  1   2   3   4
Bog'liq
1 лек


Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда
вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви
ва прогнозлаш ягона тизими тўғрисида
НИЗОМ
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу Низом табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимининг (кейинги ўринларда Ягона тизим деб аталади) асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек фаолияти тартибини белгилайди.
2. Ягона тизим табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар (кейинги ўринларда фавқулодда вазиятлар деб аталади) мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш масалаларини ҳал этишга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади) ажралмас қисми ҳисобланади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
фавқулодда вазият - одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш - олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса, одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар комплекси;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш - фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказиладиган ҳамда одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга, шунингдек фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарнинг кенгайишига йўл қўймасликка ҳамда хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар комплекси;

Download 60.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling