Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизими тўғрисида


Download 60.3 Kb.
bet4/4
Sana18.06.2023
Hajmi60.3 Kb.
#1561985
1   2   3   4
Bog'liq
1 лек

ТЕХНИК АСОСЛАРИ
22. Ягона тизимнинг мониторинг, ахборот-таҳлилий фаолияти техник асосларини уларнинг жавобгарлик соҳасига боғлиқ ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларга тегишли ер усти ва авиацион воситалари ташкил этади.
23. Хавфли табиий, техноген ва экологик объектлар ҳолати тўғрисида маълумот олиш учун ер усти воситалари сифатида фавқулодда вазиятлар асосий манбалари ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Фанлар академиясининг Сейсмология институти ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, потенциал хавфли объектлар ҳолатини диагностика ва назорат қилиш воситалари ҳисобланади.
24. Авиацион воситалар (вертолёт, самолётлар) радиацион ҳолатни, кенг миқёсда вайрон бўлган зона ҳолатини, магистрал сув қувурлари ҳолатини, шунингдек, бошқа (йўл, қор кўчкиси, ер кўчкиси ва сел тошқини) мониторинг маълумотларини олиш учун фойдаланилади.
6-БОБ. ЯГОНА ТИЗИМНИНГ
ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ
25. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларда давлат бюджети маблағлари, бошқа турдаги ташкилотларда эса - уларнинг ўз маблағлари ёки қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар Ягона тизимнинг фаолиятини молиялаштириш манбаи ҳисобланади.
7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
26. Ягона тизимнинг тузилмалари раҳбарлари тақдим этилаётган маълумотлар ишончлилиги, ўз вақтида тақдим этилиши ва тўлиқлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Download 60.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling