Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизими тўғрисида


Download 60.3 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi60.3 Kb.
#1561985
1   2   3   4
Bog'liq
1 лек

атроф муҳит мониторинги - атроф муҳит ҳолатини баҳолаш, унда кечаётган жараёнларни таҳлил қилиш ва ундаги ўзгаришлар ривожини ўз вақтида аниқлаш учун маълум бир дастур бўйича доимий равишда олиб бориладиган кузатув ва назорат тизими;
мониторинг объекти - чегара доирасида аниқ дастур бўйича атроф муҳитнинг ҳолатини назорат қилиш мақсадида доимий равишда кузатув ишлари олиб бориладиган, унда кечаётган жараёнларни, улардаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва прогнозлаш учун таҳлил қилиш ва баҳолаш амалга ошириладиган табиий, техноген объект ёки унинг бир қисми;
мониторинг маълумоти - фавқулодда вазиятларга олиб келадиган хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларни мунтазам ёки тезкор назорат қилиш ва кузатиш натижасида олинган маълумот тури;
фавқулодда вазиятларни прогнозлаш - фавқулодда вазият юз бериши мумкинлиги сабабларини, унинг ўтмишдаги ва ҳозирдаги манбаларини таҳлил этиш асосида унинг содир бўлиши ва ривожланиши эҳтимолини олдиндан акс эттириш;
прогноз маълумоти - фавқулодда вазиятларга олиб келадиган хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши эҳтимолини акс эттирувчи маълумот тури;
географик ахборот тизими (кейинги ўринларда ГАТ деб аталади) - географик объектлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, моделлаштириш ва акс эттириш, шунингдек, рақамли картографик, ўхшаш ва матнли ахборотдан фойдаланган ҳолда умумдавлат (тармоқлараро) ёки тармоқ аҳамиятига молик ахборот ва ҳисоб-китоб вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган автоматлаштирилган тизим;
фавқулодда вазият манбаи - фавқулодда вазият юз берган ёки юзага келиши мумкин бўлган хавфли табиий ҳодиса, авария ёки хавфли техноген ҳодиса, одамларнинг, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва ўсимликларининг кенг тарқалган инфекцион (юқумли) касалликлари, шунингдек, ҳозирги зарба воситалари ишлатилиши натижаси;
потенциал хавфли объект - фавқулодда вазият манбаи юзага келиши реал хавфини туғдирувчи радиоактив, ёнғин-портлаш хавфи, хавфли кимёвий ва биологик моддалар ишлатиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, сақланадиган ва ташиладиган объект;

Download 60.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling