Ўзбекисон республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Махсус тарихий фанига ёрдамчи тарихий фанлар
Download 151.19 Kb.
|
Тарих, архившунослик фанларини ўрганишда махсус тарихий фанларнинг ўрни
2. Махсус тарихий фанига ёрдамчи тарихий фанлар.
"Махсус тарихий фанлар" ("ёрдамчи тарихий фанлар" деб хам юритилади) байналмилал тушунча - булиб, немис тилидаги "Die historischen Hilfswissenschaften" атамасидан келиб чиккан. Шундай атама француз, инглиз, поляк ва бошка тилларда хам мавжуд ("les sciences auxiliaries de l'historie", "the auxiliary historical disciplines". "nauki pomocnicze historii" ва хоказо). Maxcyc тарихий фанлар •дипломатика, хронология, метрология, сфрагистика, геральдика, нумизматика, археография, генеалогия, картография каби фанлардан иборат. Тарихий фанлар тизимида яна эпиграфика хам мухим урин эгаллайди. Кодикология, берестология, бонистика, фалеристика, векселлология, эмблематика, филократия каби фанларнинг махус тарихий фанар сирасига кирганига куп булмади. Тарихий тадкикотлар жараёнида махсус тарихий фанлар узининг мустакил, мухим тадкикот максади, алохида тахлил усуллари билан ажралиб турганлиги боис, уларга фаннинг "ёрдамчи" сохаси деб караш нотугри. Махсус тарихий фанлар асослари тарих фанининг ривожида, биринчидан, тугри далилларни бериши, иккинчидан, тарихий жараёнларнинг мухим томонларини ёритиши билан ажралиб туради. Бу жихатдан махус тарихий фанлар тарихнинг "ёрдамчилари" хисобланади. Жумладан, кадимги ва Урта асрларга оид матни палеографияни билмасдан туриб укиш ёки тарихий вокеанинг санасини тугри угириш, коидасисиз уни кандай аниклаш мумкин? Махсус тарихий фанлар асослари тарих фани, архившунослик сохаси билан чамбарчас боглик, уни Урганмасдан туриб, тарихчи, архившунос етук мутахассис булиб шаклланиши мушкул. Урта асрлардаги йирик тарихчилар манбашунос, дипломатист ва палеограф булганлиги бежиз эмас. Тарих фанидаги ютуклар муайян манода махсус тарихий фанлар сохасидаги ривожланиш ютукларига хам боглик. Мазкур омил тарих фанининг бирлигини исботлаб, уни "асосий", "махсус" ва "ёрдамчи" фанларга булиш шартли эканлигини билдиради. Махсус тарихий фанларнинг мустакил максад ва вазифалари мавжудлиги уларнинг хар бири алохида фан тармоги эканлигидан далолат беради. Махсус тарихий фанларга тавсиф берганда, уларга тулик тарихий фанлар эканлиги нуктаи назаридан ёндашиш керак. Факатгина этнография, тарихий география ва палеография аралаш хусусият касб этади. Адабиётларда палеографияга тарихий- филологик фан сифатида хам тавсиф берилади. Махсус тарихий фанларнинг услубияти доимо ривожланиб, мукаммаллашиб боради. Уларнинг \заро богликлиги хар бирининг янги тажрибалар билан бойиши, манбашунослик ва тарихий синтез учун сабаб яратишга имкон беради. Фан ягона. Бу хакикат тарих фани, архив сохасига хам тааллукли булиб, мутахассислар уни алохида булимларга булишади. Бирор муаммони урганаётган тадкикотчи эса бир даврга оид турли фактик материалларга тукнаш келиши ва уларни махсус тарихий фанлар, манбашунослик, палеографик тахлил оркали хал этиши мумкин. Манбашуносликка доир замонавий Укув кулланмаларида махсус тарихий фанларнинг ахамияти, уларнинг манбавий тахлил жараёнидаги урни масалаларига деярли этибор каратилмаган. Шу жихатдан мазкур дарслик бу сохадаги бушликни тулдирибгина колмай, балки олий талим муассасалари талабалари учун яратилган дастлабки укув адабиёти хисобланади. Дарсликда талабаларнинг фан юзасидан эгаллаган билимларини • мустахкамлаш максадида хар бир мавзудан сунг савол ва топшириклар хамда тавсия этилган манба ва адабиётлар берилди. Бундан ташкари, ушбу фандан маруза ва амалий машгулотлар олиб борилишини хисобга олиб, мустакил талим хамда мустакил иш мавзулари хам берилган. Келажакда Укув кулланмани такомиллаштириш юзасидан берилган барча маслахат ва тавсиялар учун муаллифлар аввалдан миннатдорчилик билдиради. Download 151.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling