Ўзбекисон республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 151.19 Kb.
bet1/6
Sana12.10.2023
Hajmi151.19 Kb.
#1699512
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Тарих, архившунослик фанларини ўрганишда махсус тарихий фанларнинг ўрни


ЎЗБЕКИСОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ТАРИХ ФАКУЛТЕТИ МАНБАШУНОСЛИК ВА АРХИВШУНОСЛИК ЙУНАЛИШИ


3-БОСҚИЧ 2-ГУРУХ ТАЛАБАСИ

Мавзу: Тарих, архившунослик фанларини ўрганишда махсус тарихий фанларнинг ўрни




Махсус тарихий фанлар фанидан


Мустақил иш

Бажарди: Қурбанбаева Х.


Текширди: Юсупов М.


Тошкент-2023

Режа




Кириш......................................................................................................

3

1.

Тарихни ўкитиш методикаси………………………….........

5-7

2.

Махсус тарихий фанига ёрдамчи тарихий фанлар…..…

7- 9

3.

Ёзув материаллари тарихи …………………………………..

9-11

Хулоса………………………………………………………………….

12

Фойдаланилган адабиёт ва манбалар рўйхати………….

13



Кириш
Мавзунинг долзарблиги: Узбекистоннинг мустакил давлат деб эълон килиниши республикамизнинг бугунги кунинигина эмас, балки истикболини хам белгилаб берувчи асосий омилдир. Узбекистон Республикасининг истиклол йули аждодларимизнинг тарихий анъаналари ва маънавий меросига суянган холда танлаб олинган. Зотан, мустакиллик йули Узбекистон халкларининг тарихий анъаналари ва маънавий бойликларини кайта тикловчи, янги мазмун билан бойитувчи йулдир. Бу эса тарих укитишни миллий асосга куришни, халкимизнинг мехнатееварлик, дустлик, мехмондустлик, маърифатпарварлик каби анъаналари, имон, инсоф, мехр-окибат, андиша, ор-номус, Ватанга хамда халкка садокат каби олийжаноб фазилатларини чукур урганишни, уларни асраб-авайлаб, ёшлар калбига, конконига сингдириш, узини англашга кумаклашиши, республикамиз истиклоли учун астойдил хизмат киладиган фаолларни етиштиришни асосий вазифа килиб куяди.1
Узбекистон тарихини урганиш укувчиларнинг бу тарихий анъаналар ва олий жаноб фазилатлар манбаларини, улар мустахкам заминга эгалигини, тарихан таркиб топганлигини, авлоддан-авлодга утиб, мазмунан бойиб борганлигини, жамиятнинг равнаки ва фаровонлиги, инсонларнинг маънавий камолоти учун хизмат килиб келганлиги, уларни бундан кейин хам асрабавайлаб давом эттириш, аждодларимизнинг инсоний фазилатларига содик булиш узларининг мукаддас бурчлари эканлигини англаб олишларига ёрдам беради.
"Тарих укитиш методикаси” укув кулланмасида тарих укитиш методлари системаси. методик усул ва воситаларни укитишнинг максад ва вазифалари, укитишнинг огзаки методи, унинг укувчиларга таълим-тарбия беришдаги етакчи роли, босма текстлар билан ишлаш методи, курсатмали метод, тарих укитишда педагогик ва ахборот технологияларни куллаш, тарих укитишнинг самарадорлигига каратилган, укувчиларнинг билиш ва мустакил фикрлаш фаолиятини фаоллаштириш билан боглик булган масалаларга алохдаа эътибор берилади.
Шунингдек, тарих дарсига куйиладиган замонавий талаблар, даре турлари, уни тузилиши, тарих буйича синфдан ташкари ишлар, уларни ташкил этишнинг шакл ва методлари, тарих укитиш самарадорлигини ошириш каби мухим масалалар ёритилади.
Узбекистон тарихини урганиш укувчиларни аждодларимизнинг куп минг йиллик маданий ва маънавий мероси, уларни жахон илмий тафаккури ва
маданияти тараккиётига кушган улкан хиссаси билан таништириш, маданиятимизнинг беназир алломалари номларини хурмат билан тилга олиш,
улар билан фахрланишга, миллий ифтихор рухини сингдиришга ёрдам беради.
Шундай килиб, Узбекистон тарихи укувчиларнинг миллий онгини
устиришда, узлигини англашда, улар сиёсий маданиятини оширишда, мустакил республикамизнинг ижтимоий фаол ва маънавий баркамол кишилари булиб етишишида, уларни хакикий инсон, ватанпарвар килиб тарбиялашда катта имкониятларга эгадир. Лекин, хозирга кадар бу имкониятлардан етарли даражада фойдаланмасдан келинди.
Узбекистон ва жахон тарихини укитишнинг бу имкониятларидан самарали фойдаланиш укитувчига, унинг мазкур тарихнинг янгиланган мазмунини, уни укитиш услубиятини мукаммал билишига, таълим ва тарбия ишларини илмий асосда уюштира олишига богликдир.
Педагогика олий укув юртларининг тарих факультетлари талабаларига
мулжалланган ушбу кулланма урта таълим ва урта махсус таълим тизимида
укитиладиган “Узбекистон тарихи” ва “Жахон тарихи” фанларининг янги дастурига мувофик тайёрланди.


  1. Download 151.19 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling