Тарих ўкитишни ташкил килиш деганда, тарихни укитиш ва
укувчиларни уни урганишни ташкил этиш, уларнинг урганиш фаолиятини
укитувчи томонидан бошкарилишига ёрдам берадиган метод ва методик
усуллар, укувчилардаги мавжуд билимлари ишга солиш, уларни ижодий
билишга йуналтирадиган топширикдар тизимини хамда таълимнинг турли хил куринишлари (даре, семинар машгулотлари ва бошкалар) тушунилади.
Ўқитишнинг натижалари деганда эса, ўрта таълим ва урта махсус
таълим тизимида тарих укитишнинг максад ва вазифаларини, мазмунини
муваффакиятли равишда амалга оширилиши - ўкувчиларнинг тарих фани
асосларини, тарихий материалга мос самарали метод ва усулларни билишлари ва билимлардан фойдалана олиш малакаларини пухта узлаштиришлари, шу асосда укувчиларнинг тарихий тафаккурини, тасаввури ва нуткини, махсус ва умумий кобилиятларини устириш кузда тутилади. Шундай килиб, урта таълим ва ўрта махсус таълим тизимида тарих таълими жараёнининг юкоридаги умумий конуниятлари куйидаги объектив ва катъий такрорланадиган алокаларда намоён булади: укитишнинг максади унинг мазмуни билан белгиланади; максад ва мазмунига мос келадиган укитиш методи ва усуллари танланади; укитишнинг самараси эса укитишда эришилган ижобий натижалар билан текширилади, яъни тарихий билимларнинг сифати, ўкувчиларнинг камол топиш даражаси билан ўлчанади.
Таълимни муайян педагогик максадга йўналтирмок учун ўкитувчи урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих укитишнинг максадини, унинг асосини ташкил килган таълим-тарбия вазифаларини аник белгилаб олиши керак. Бирок, тарих укитиш олдида турган умумий максад билан таълим-тарбия вазифаларини билиб олишнинг узи кифоя килмайди. Шу билан бирга, умумий вазифаларни амалга оширишда хар бир синфда укитиладган тарих курсининг урни, вазифалари, уз навбатида мазкур курени укитишнинг таълим-тарбия вазифаларини амалга оширишда унинг хар бир булими, булимдаги мавзулар, хатто хар бир дарсда утиладиган мавзунинг хам жузъий вазифалари олдиндан белгилаб олиниши керак. Чунки, хар бир тарих дарсининг бутун тарих курсининг умумий дарслар тизимида тутган ўрни бор, бу дарсда ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизимида тарих ўкитиш олдига қўйилган умумий вазифанинг кандайдир элемента ёки бўлаги хал этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |