Ўзбекисон республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 151.19 Kb.
|
Тарих, архившунослик фанларини ўрганишда махсус тарихий фанларнинг ўрни
3. Ёзув материаллари тарихи
Ёзув материаллари тарихи Палеографияда ёзув материалининг вужудга келиши ва такомилини урганиш хозирги вактда алохида имий йуналиш касб этди. Кадимда ёзув материали нимадан иборат булганлигини археологик тадкикотлар туфайлигина аниклаш мумкин. Жахоннинг турли худудларида олиб борилган археологик казишмалар даврида хар хил буюмларга уйиб ёзилган битиклар топилган. Мутахассисларнинг фикрича, эрамиздан аввалги VIII-V асрлардан бошлаб Урта Осиё, Кавказорти ва Кора денгизнинг шимолий сохилларида яшаган халклар коя тошларга, хайвон терисига, сопол ва ёгоч тахтачаларга турли вокеаларни уйиб, рангли сиёхларда ёзганлар.3 Езув материаллари тарихини Урганар эканмиз, Византия ёки Якин Шаркда хат дастлаб папирусга, пергамент (тери), когозга битилганини курамиз. Мазлумотларга караганда, эрамизнинг IV-V асрига кадар ёзув материали сифатида папирусдан кенг фойдаланилган. V асрда пергамент ихтиро этилиши билан папирус истемолдан чиккан. Русда Византия ёки Шаркдан олиб келинган пергаментдан ёзув материали сифатида фойдаланилган. Х асрдан бошлаб махаллий мутахассислар узлари пергамент ишлаб чикара бошлаганлар. Пергаментдаги ёзувлар эскириши билан унга кайта ишлов берилиб, яна фойдаланилган. Русда пергаментдан ташкари дарахт пустлогидан хам ёзув материали сифатида фойдаланилган. Археологик казишмалар туфайли кундалик хужалик хаётига оид маълумотларни ифода этувчи ёзувлар битилган 500 га якин дарахт пустлоги топилган. Бу ёзувлар суяк ва металлдан ясалган ўткир буюмлар билан уйиб тирнаб битилган. Ижтимоий-иктисодий ва маданий тараккиёт ривожланиши натижасида ёзувнинг роли ошиб борган хамда кишиларнинг ёзув материалларига булган эхтиёжини кучайтирган. Малумотлар хилма-хил ёзув материаллари ишлаб чикариш Шарк мамлакатларида кенг тараккий этганлиги, кейинчалик Европага кириб келганлигидан далолат беради. Масалан, Европага когоз эрамизнинг бошларида Хитой ва Хиндистондан кириб келди, илк Урта асрда Европанинг барча худудида когозга ёзиш расм булди. Текширишлар икки хил - бомбицина ва шахсий когоздан фойдаланилганини курсатади. Бомбицина когози пахта ва каноп, зигир толасидан иборат булган. Бу когоз калин, саргиш, базан жуда силлик булиб, унга тулкинсимон чизик туширилган. Кадимда Шарк ва Европада асосан бомбицина когози ишлатилган. Бази мутахассисларнинг фикрича, пахтадан когоз тайёрлаш усули Шаркдан Еарбга Утган. Аммо микроскопик текширувлар шуни курсатадики, бомбицина когози, умуман, когозлар калин, нотекис, дагал бУлган. Вакт Утиши билан когознинг сифати яхшилана бориб, хозирги холатга келган. Езув материалларидан яна бири грифель тахтачаси булиб, Россияда ундан XVIII асрдан бошлаб фойдаланилган. Грифель тахтачаси кора сланецдан ясалган, юпка, ёгоч рамкага жойланган, катталиги хозирги дафтарлар хажмига тугри келади. Грифель тахтачанинг икки томонида хам фойдаланилган. Бу тахтача зувни дастлаб Урганаєтганлар учун жуда кулай булган. Чунки ундаги ёзувни учириш осон булган, бу эса когозни тежаш имконини берган. Грифель тахтачасидан XVIII асрдан ХХ аср бошларигача Россиянинг барча худудида тулик фойдаланилган. Езувларни турли материалларга туширишда ранг-сиёх жуда катта Урин эгаллаган. Дастлаб теридаги ёзувлар ок, кора рангларда битилган. Бу сиёхлар Усимлик, хайвон ёги ва турли рангли тош унидан килинса-да, кандай тайерланганлиги асрлар давомида сир тутилган. Сиёх дастлаб Жанубий ва Шаркий Осиё мамлакатларида тайерланган. Хозиргача фойдаланиб келинган сиёхлар турли бирикмалар асосида вужудга келган. Масалан, глицерин, темир кукуни, танин, шеллак, арпа, сирка, бур, квас, туз ва карбол кислотаси, кайин барги, дуб, ольха, олма, сомон кули, шавель, канд, нордон ва чучук асал, олча муми, лимон шарбати ва бошка моддалардан рангли сиёх тайёрланган. Хаттотлар тери ва когоздаги езувларнинг Узига хос кийматини оширишда турли ранглардан фойдаланганлар, яни сарлавха, хатбоши ва сўзбоши қизил сиёхда ёзилган Гарбда таркибида кургошин купороси, киноварь ва бошкалар булган сурик сиёхи ишлатилган. Византияда эса пупур ёки император смёхидан фойдаланилган. Аммо бу сиёх киммат булганлиги учун оддий сиёх (маймунжон) Усимлигини ишлатиш расм булган. Кадимги славян кулёзмаларини ёзиш учун сурик ва сиёх усимлиги (маймунжон) рангидан фойдаланилган. ХУЛОСА "Тарих укитиш методикаси” укув кулланмасида тарих укитиш методлари системаси. методик усул ва воситаларни укитишнинг максад ва вазифалари, укитишнинг огзаки методи, унинг укувчиларга таълим-тарбия беришдаги етакчи роли, босма текстлар билан ишлаш методи, курсатмали метод, тарих укитишда педагогик ва ахборот технологияларни куллаш, тарих укитишнинг самарадорлигига каратилган, укувчиларнинг билиш ва мустакил фикрлаш фаолиятини фаоллаштириш билан боглик булган масалаларга алохдаа эътибор берилади. Таълимни муайян педагогик максадга йўналтирмок учун ўкитувчи урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих укитишнинг максадини, унинг асосини ташкил килган таълим-тарбия вазифаларини аник белгилаб олиши керак. Бирок, тарих укитиш олдида турган умумий максад билан таълим-тарбия вазифаларини билиб олишнинг узи кифоя килмайди. Шу билан бирга, умумий вазифаларни амалга оширишда хар бир синфда укитиладган тарих курсининг урни, вазифалари, уз навбатида мазкур курени укитишнинг таълим-тарбия вазифаларини амалга оширишда унинг хар бир булими, булимдаги мавзулар, хатто хар бир дарсда утиладиган мавзунинг хам жузъий вазифалари олдиндан белгилаб олиниши керак. Чунки, хар бир тарих дарсининг бутун тарих курсининг умумий дарслар тизимида тутган ўрни бор, бу дарсда ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизимида тарих ўкитиш олдига қўйилган умумий вазифанинг кандайдир элемента ёки бўлаги хал этилади. "Махсус тарихий фанлар" ("ёрдамчи тарихий фанлар" деб хам киритилади) байналмилал тушунча - булиб, немис тилидаги "Die historischen ilfswissenschaften" атамасидан келиб чиккан. Шундай атама француз, инглиз, поляк ва бошка тилларда хам мавжуд ("les sciences auxiliaries de l'historie", "the auxiliary historical disciplines". "nauki pomocnicze historii" ва хоказо). Maxcyc тарихий фанлар •дипломатика, хронология, метрология, сфрагистика, геральдика, нумизматика, археография, генеалогия, картография каби фанлардан иборат. Тарихий фанлар тизимида яна эпиграфика хам мухим ўрин эгаллайди. Download 151.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling