Ўзбекистан республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш инситути қурилиш бошқариш факултети


Молиявий тахлил тузиш ва уни ташкил этиш


Download 119.43 Kb.
bet3/8
Sana30.04.2023
Hajmi119.43 Kb.
#1416862
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Doniyor Yoqubov

1.2. Молиявий тахлил тузиш ва уни ташкил этиш
Молиявий тахлилни ўз вақтида тузишни та’минлаш учун бухгалтериянинг барча бўлимлари ишларини бажариш муддатларини кўрсатиб йиғма иш графиги тузилади. Бухгалтерия ҳисоби қўлда юритилса, график билан белгиланган муддатларда журнал - ордерларнинг жами чиқарилади, зарур бўлса бир регистрдаги сумма бошқа регистрларга ўтказилади ва ҳар бир счётнинг обороти муқобил текширилади. Журнал - ордер шаклида ҳисоб юритилганда ой охирига қолган суммаларини ўтказиш ва ҳисоб регистрларини якунлаш бўйича ҳисоб ишларининг кетма - кетлиги қуйидагича:
- ма’лумотнома - варақаларидан дебет ва кредит оборотлари журнал - ордерлар ва қайдномаларга ўтказилади, бунда расшифровка - варақалари ва журнал ордерларда тегишли белгилар қўйилади;
- 5010- счётининг дебети бўйича 1- қайднома ва 5110- счётининг дебети бўйича 2- қайдномаларнинг йиғиндиси 3, 10/1, 13- журнал ордерларига ўтказилади;
- 7, 12, 14, 15, 16, 17 ва бошқа қайдномаларнинг аналитик ҳисоб йиғиндиси ҳисоблаб чиқарилади, шундан кейин жами ма’лумотлари тегишли журнал - ордерларда акс эттирилади;
- журнал ордерларнинг кредит оборотлари жами ҳисоблаб чиқилади.
Агар журнал - ордерларда счётлар бўйича аналитик ма’лумотлар акс эттирилган бўлса, ма’лумотлар жамлаб чиқилади ва кейинги ой бошига қолдиқ аниқланади, боғланувчи счётлар бўйича алоқаси бор счётларнинг турли регистрлари жами таққосланади. Масалан, 1- журнал - ордердаги 5010- счётининг жами 2- қайдномадаги 5010- счёти жами билан таққосланади. Бундай кўрсаткичларни таққослаб текшириш барча журнал - ордерлар бўйича бажарилади.
Бундан кейин ма’лумотлар журнал - ордерлардан бош дафтарга ўтказилади. Ундан кейин ҳар бир синтетик счёт бўйича дебет оборотлари чиқарилиб кейинги ойнинг 1- кунига қолдиғи чиқарилади. Бош дафтарга ма’лумотлар фақат журнал - ордерлардан олиб ёзилади.
Журнал - ордерлар ма’лумотлари Бош дафтарга ўтказилгандан сўнг журнал - ордерларда қуйидагича изоҳ берилади: «Оборотлар суммаси Бош дафтарда акс эттирилди» ва санаси ҳам ижрочи ва бош бухгалтернинг имзолари қўйилади.
Бош дафтарда счётларнинг қолдиғи чиқарилгандан сўнг улар аналитик ма’лумотлар билан текширилади, журнал - ордер шаклининг регистрлари ма’лумотлари бўйича баланс ва бошқа ҳисобот жадваллари тузилади.



Download 119.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling