Ўзбекистан республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш инситути қурилиш бошқариш факултети
Download 119.43 Kb.
|
Doniyor Yoqubov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодиёт ва кўчмас мулкни бошқариш” кафедраси
- МУНДАРИЖА КИРИШ I БОБ. Молиявий тахлил
- II.БОБ. КОРХОНА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ АҲВОЛИНИ ТАҲЛИЛ ЭТИШ (‘‘NILUFAR SANITARY WARES’’ MCHJ КОРХОНАСИ 2020-2021й
- ХУЛОСА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ КИРИШ
ЎЗБЕКИСТАН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСИТУТИ ҚУРИЛИШ БОШҚАРИШ ФАКУЛТЕТИ “Иқтисодиёт ва кўчмас мулкни бошқариш” кафедраси “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” фани бўйича КУРС ИШИ МАВЗУ: Молиявый тахлилнинг максади, боскичлари ва асосий шаклари Бажарди: Ёкубов Дониёр Рахбар: Инoгамова Мадина МУНДАРИЖА КИРИШ I БОБ. Молиявий тахлил 1.1. Молиявий тахлилнинг мазмуни, мохияти ва таркиби 1.2. Молиявий килиш ва уни ташкил этиш 1.3. Бухгалтерия баланси тузилиши ва унинг таркиби 1.4. Асосий воситалар харакати тўғрисидаги хисоботни тузиш II.БОБ. КОРХОНА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ АҲВОЛИНИ ТАҲЛИЛ ЭТИШ (‘‘NILUFAR SANITARY WARES’’ MCHJ КОРХОНАСИ 2020-2021й 2.1.Корхонанинг қискача тавсифномаси ва асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили 2.2. Корхонанинг баланс активи ва пассиви таҳлили 2.3.Корхонанинг айланма ва хусусий маблағлари ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлиги таҳлили ХУЛОСА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ КИРИШ Моддий бойликларни ишлаб чиқариш жараёни меҳнат қуроли ва меҳнат буюмларидан ташқари, бевосита меҳнат жараёнини ҳам ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиб кишининг истеъмолини қондирадиган маҳсулот вужудга келтирилади. Хўжалик юритишнинг бозор тизимига ўтиш шароитида меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ходимларни ҳимоя қилиш соҳасидаги давлатнинг кўплаб вазифалари бевосита корхоналарга берилган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари, тизимлари ва миқдорини, меҳнат натижасига қараб раёбатлантиришни корхоналар мустақил ўзлари белгилайди. «Иш ҳақи» деган тушунча ҳозир қонунчилик асосида ишламаган вақтлари учун ҳам (молиялаштириш манбаидан қатъий назар), пул ва натура шаклида ҳисобланган иш ҳақининг барча турларини (шунингдек турли мукофатлар, қўшимча ҳақлар ва ижтимоий енгилликларни) ўз ичига олади. Бозор муносабатларига ўтиш ходимларга яна акция ва облигациялар бўйича дивиденд ва фоизлар тарзида бошқа манбалардан даромад олиш имкониятини берди. Ҳар бир ходимнинг меҳнат даромадлари, корхона фаолиятининг пировард натижасини ҳисобга олган ҳолда, унинг қўшган ҳиссаси билан аниқланади, солиқ билан тартибга солинади ва максимал миқдори чекланмайди. Лекин ходимларнинг минимал иш ҳақи миқдори бор ва у қонунчилик билан белгиланади. Меҳнат муносабатларини, шу жумладан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни юридик асосини меҳнат тўёрисидаги қонуний ҳужжатлар, корхоналарнинг жамоат шартномалари ва бошқа муайян меъёрий ҳужжатлар ташкил этади (Ўз.Р. Меҳнат кодексининг1-моддаси). Даромадларни индексация қилиш ва пулнинг қадрсизланиши билан боёлиқ бўлган аҳоли зарарларини қоплаш ижтимоий кафолатдаги янгилик бўлиб ҳисобланади. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб - қувватлашда ижтимоий суғурта, пенсия фонди, бандлик фонди ва бошқа давлат бюджетидан ташқари фондлари алоҳида ўрин эгаллайди. Уларнинг ташкил этилиши тегишли қонуний ҳужжатлар билан тартибга солинади. Барча бюджетдан ташқари фондлар махсус мақсадли ажратмалар ва бошқа манбалар ҳисобидан ташкил этилиб, давлат бюджетидан ажралган ҳолда фаолият кўрсатади ва муҳим ижтимоий тадбирлар ва режаларни молиялаштиришда фойдаланилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисоби 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» пассив счетида юритилади. Меҳнат ва унга ҳақ тўлаш ҳисоби корхонанинг ҳисоб тизимида марказий ўринлардан бирини эгаллайди ва у меҳнатнинг сон ва сифати, истеъмолга йўналтириладиган маблаёлардан фойдаланиш устидан тезкор назоратни таъминлашга қаратилган. Хўжалик юритишнинг янги шароитида меҳнат ва унга ҳақ тўлаш ҳисобининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - солиқлар ва иш ҳақидан ушланмалар ҳам қўшилган ҳолда корхона ходимлари билан меҳнатга ҳақ тўлашга доир ҳисоб-китобларни ўз вақтида олиб бориш;- ҳисобланган иш ҳақи ва суғуртага ажратмалар суммасини харажатлар счетларига ўз вақтида ва тўёри ўтказиш;- бошқариш ва зарурий ҳисоботларни тузиш учун меҳнат ва иш ҳақи бўйича кўрсаткичларни тезкор йиёиш ва гуруҳлаш. “Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш ҳамда фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш мақсадида: 1. 2022-йил 1-июндан бошлаб буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 12 фоизга оширилсин. 2. 2022-йил 1-июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм; базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 300 000 сўм этиб белгилансин. 3. Буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар Давлат буджети маблағлари ҳисобидан қоплансин. Иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни та’минлаб, иш ҳақи миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ ошириш тавсия этилсин. 4. Молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникатсияцлар агентлиги ушбу Фармоннинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин. 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 17-августдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-6279-сон Фармонининг 2-банди ўз кучини ё‘қотган деб ҳисоблансин. 6. Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. 7. Мазкур Фармоннинг ижросини та’минлаш учун мас’ул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун мас’ул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.”1 Download 119.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling