Ўзбекистан республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш инситути қурилиш бошқариш факултети
Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни тузиш
Download 119.43 Kb.
|
Doniyor Yoqubov
1.4. Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни тузиш
Молиявий ҳисоботдан ички ва ташқи фойдаланувчилар учун корхонанинг асосий воситалари таркиби, уларнинг иш ҳолати ва умумий қиймати муҳим аҳамиятга эга. Бу ма’лумотлар корхоналарнинг молиявий ҳисобот таркибида тузиладиган «Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» да акс эттирилади. Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот асосий воситалар ва уларнинг эскириши белгиланган тасниф асосида қуйидаги кўрсаткичлар бўйича акс эттирилади: йил бошига қолдиғи; ҳисобот даврида асосий воситаларнинг кирими; ҳисобот даврида ҳисобдан чиқарилгани; йил охирига қолдиғи. Ҳисоботнинг 3 ва 6- устунларида йил боши ва охирига корхона балансида ҳисобга олинган барча асосий воситаларнинг қиймати акс эттирилади. 4-устунда ҳисобот даврида, қўшимча баҳолаш қиймати ҳам қўшилган ҳолда қуйидаги манбалардан корхона тасарруфига ўтган асосий воситалар акс эттирилади: пулга сотиб олиш ёки янгидан қуриш; айланма маблағлардан асосий воситага ўтказилиши; бошқа корхона ва ташкилотлардан бепул олиниши; инвентаризация натижасида ортиқча чиққан асосий воситалар кирими; лизинг муомалалари бўйича узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар. 5-устунида қайтадан баҳолаш натижасида нархини пасайтириш ҳам қўшилган ҳолда қуйидаги сабабларга кўра хўжалик тасарруфидаги асосий воситалар таркибидан чиқарилган обектлар қиймати акс эттирилади: пулга сотилган кераксиз ва ортиқча асосий воситалар; асосий воситалар таркибидан айланма маблағларга ўтказилган обектлар; бошқа корхона ва ташкилотларга бепул берилган обектлар; эскириши натижасида обектларнинг ҳисобдан чиқарилиши; табиий офатлар, авария натижасида ва бошқа сабабларга кўра обектларни ҳисобдан чиқарилиши. 7 ва 10- устунларда асосий воситаларнинг турлари бўйича ҳисобот даври бошига ва охирига жамғарилган эскириш суммаси акс эттирилади. 8-устунда асосий воситаларни қўшимча баҳолаш натижасида қўшимча ҳисобланган амортизация суммаси ҳам қўшилган ҳолда ҳисобот даврида барча асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси акс эттирилади. 9-устунда тугатилган, сотилган ва бошқа йўллар билан хўжалик тасарруфидан чиқиб кетган асосий воситалар эскириши кўрсатилади. 11-устунда асосий воситаларнинг йил бошига қолган соф қолдиқ қиймати акс эттирлади. Бу сумма 3- ва 7- устун суммалари фарқидан иборат. 12-устунда асосий воситаларнинг ҳисобот даври охирига қолган соф қолдиқ қиймати акс эттирилади. Бу сумма 6- ва 10-устун суммалари фарқидан иборат. Асосий воситаларнинг жами суммасидан ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш йўналишидагиларнинг ҳаракати алоҳида ажратиб кўрсатилади. Ишлаб чиқариш йўналишидаги асосий воситалар таркибига саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, савдо ва умумий овқатланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ва бошқа моддий ишлаб чиқариш фаолияти соҳасига тегишли обектлар киради. Ноишлаб чиқариш йўналишидаги асосий воситалар таркибига коммунал хўжалик, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, маориф, маданият ва шунга ўхшаганларда фойдаланиладиган обектлар киради. «Ма’лумот учун» деган бўлимнинг 180 – 183 қаторларида асосий воситалар қайси манбалар ҳисобидан сотиб олинганлиги (кирими) акс эттирилади. Хулоса Молиявий ҳисобот -хўжалик юритувчи субектлар томонидан маҳсулотларини сотиш, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисидаги ма’лумотлар мажмуи бўлиб, молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳолатини ма’лум давр (чорак, йиллик) га қиймат кўринишида акс этиришдир. Шунингдек, ушбу ҳисоботни тузиш тамойилларини, уни тақдим этиш тартиби тўғрисида назарий ҳамда амалий кўникмаларини шакллантириш бўйича тавсиялар берилган. Download 119.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling