Œзбекистон алоšа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети урганч филиали информацион тизимлар


МАЪРУЗА. ОПЕРАЦИОН ТИЗИМЛАР ХАКИДА ТУШУНЧАЛАР


Download 1.28 Mb.
bet83/95
Sana10.03.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1256845
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   95
Bog'liq
information tizimlar maruza

17 МАЪРУЗА.
ОПЕРАЦИОН ТИЗИМЛАР ХАКИДА ТУШУНЧАЛАР.

РЕЖА.


  1. Операцион тизим вазифалари.

  2. Операцион тизим тансифлари.



Операцион тизим (ОТ) - бу ЭХМ захираларини бошкариш, амалий дастурларни чикариш ва уларнинг ташки курилмалар, бошка дастурлар билан узаро алокасини амалга оширувчи, шунингдек, фойдаланувчининг компьютер билан мулокотини таќминловчи дастурий воситалар йигиндисидир.
ЭХМнинг исталган компонентлари ва уларга бериладиган имкониятлар: марказий процессор, тезкор ёки ташки хотира, ташки курилмалар, дастурлар ва бошкалар захира булиб хизмат килади.
ОТ фойдаланувчига хисоблаш тизими билан кулай мулокот килиш усулини (интерфейс) такдим этади. Интерфейс бунда дастурий ва фойдаланиладиган булиши мумкин.
Дастурий интерфейс - хисоблаш тизими доирасида курилма ва дастурлар узаро таќсирини таќминловчи воситалар йигиндисидир.
Уз навбатида фойдаланувчи интерфейс буйрукли ёки обќектли-йуналтирилган булиши мумкин. Буйрукли интерфейс компьютер захираларини бошкариш буйича харакатларни бажаришда фойдаланувчи томонидан буйрукларни клавиатурадан киритишни кузда тутади.
Обќектли-йуналтирилган интерфейс - файллар, каталоглар (папка-лар), дисководлар, дастурлар, хужжатлар ва бошкаларни такдим этувчи обќектлар устидан операцияларни амалга ошириш воситасида хисоблаш тизимлари захираларини бошкаришдир.
Хар бир компьютер албатта операцион тизим туркумида эга булади, уларнинг хар бири учун амалий дастурларнинг (иловаларнинг) уз туркуми яратилади.
Купгина операцион тизимлар хатоларни тузатиш ва янги имкониятларни киритиш йуналишда модификацияшади ва такомиллашади. Ворисликни саклаш максадларида операцион тизимнинг янги модификация-си кайта номланмайди, балки версиялар (тахмин) номини олади. ОТ версиялари (одатда) 6.00, 2.1, 3,5 ва хоказолар куринишида “унли каср” ни англатади. Бунда ракамнинг нуктагача ошиб бориши операцион тизимига киритиладиган жиддий узгаришларни, нуктадан кейин турувчи ракамнинг ошиб бориши эса - унча ахамиятсиз узгаришларни акс эттиради (масалан, хатоларни тугрилаш). Версиянинг тартиб номери канча ошик булса, система шунчалик куп имкониятларга эга булади.
Операцион тизимлар куйидаги омиллар буйича таснифланади;
 бир вактда ишлайдиган фойдаланувчилар: бир (киши) фойдаланувчи, куп (киши) фойдаланувчилар сонига кура;
 тизим бошкаруви остида бир вактда фойдаланувчи жараёнлар: бир вазифали, куп вазифалилар сонига кура;
куллаб-кувватловчи жараёнлар: бир процессорли, куп процессорлилар сонига кура;
 ОТ коди разрядлилиги: 8 разрядли, 16 разрядли, 32 разрядли, 64 разрядлилигига кура;
 интерфейс тури: буйрук (матнли) ва обќектли-йуналтирилган (график)лигига кура;
 фойдаланувчининг ЭХМга кириши тури: пакетли кайта ишлаш, вакт билан булиниши, реал вактга кура;
 захиралардан фойдаланиш тури: тармокли, локаллигига кура.
Таснифнинг биринчи белгисига мувофик, куп (киши) фойдаланувчи операцион тизимлар бир(киши) фойдаланувчидан фаркли равишда турли терминаллардаги бир неча фойдаланувчилар ЭХМнинг бир вактдаги ишини куллаб-кувватлайди.
Иккинчи белги ОТни куп вазифали ва бир вазифалига булишни кузда тутади. Куп вазифалик тушунчаси бир хисоблаш тизими доирасида, бир вактнинг узида мавжуд бир неча дастурларни параллел бажаришни куллаб-кувватлашни англатади. Бир вазифали ОТлар алохида вакт лахзасида факат бир дастурни бажариш режимини куллаб-кувватлайди.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling