Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/29
Sana08.03.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1251022
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Абдуллаева Саидахон

Тадқиқотнинг мақсади академик лицей ўзбек гуруҳларида рус тилини 
ўргатишда 
имло 
компетенциясини 
коммуникатив 
ёндашув 
асосида 
шакллантиришдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари: 
имло компетенциясини шакллантириш муаммосининг илмий ва илмий-
услубий манбаларда ёритилганлиги даражасини ўрганиш ва академик лицей 
ўқувчиларида рус тили бўйича имло компетенциясини шакллантиришнинг 
психологик-педагогик асосларини таҳлил қилиш; 
рус тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш масалалари бўйича мавжуд 
замонавий ёндашувларни ёритиш, академик лицей ўқувчиларида имловий 
компетенцияни шакллантиришда коммуникатив ёндашувнинг моҳиятини 
аниқлаш; 
рус ва ўзбек тилидаги имло қоидалари принципларининг қиёсий 
таҳлилини амалга ошириш;
давлат таълим стандарти, ўқув дастури ва дарсликларни ўрганилаётган 
муаммо нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ва академик лицей ўқувчиларини рус 
тили имлосига ўқитишни лингводидактик муаммо сифатида изоҳлаш; 
ўқувчиларнинг рус тили ёзувидаги имло хатоларини аниқлаш, мавжуд 
мезонлар асосида таснифлаш ва Ўзбекистон Республикаси академик лицейлари 
ўқувчиларининг рус тили имлосини эгаллаганлик даражасини аниқлаш; 
«Muloqot simulyatorlari» усулидан фойдаланиш ва коммуникатив 
ёндашувга асосланган ҳолда академик лицей ўзбек гуруҳлари ўқувчиларида рус 
тили имлосини шакллантириш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ 
этиш. 
Тадқиқот объекти сифатида академик лицей ўзбек гуруҳлари 
ўқувчиларини рус тили имлосига ўқитиш жараёни олинган. 
Тадқиқотнинг предмети академик лицей ўзбек гуруҳлари ўқувчиларига 
рус тили имлосини коммуникатив ёндашув асосида ўргатишнинг услуб, усул ва 
воситалари. 
Тадқиқотнинг усуллари: Тадқиқотда адекват ҳолатда ўрганишни 
таъминлашга қаратилган методлар мажмуи қўлланилди:назарий таҳлил усули 
(тилшунослик таҳлили, психологик-педагогик, ўқув-услубий адабиётлар), 
ижтимоий-педагогик усул (кузатиш, суҳбат, дастурлар таҳлили, дарсликлар ва 
ўқув қўлланмалар, академик лицейларда рус тилини ўқитиш тажрибаларини 
умумлаштириш), экспериментал усул (аниқловчи бўлакни ўтказишда, тажриба 
машқларида, якуний кесишда), тадқиқот мавзусидаги икки тил ўртасидаги 
ўхшашлик ва фарқий жиҳатларни аниқлаш учун, потенциал майдон ва ҳақиқий 
имло аралашуви соҳасини аниқлаш учун қиёсий усул, математик-статистика 
усули (экспериментал ўқитиш натижаларини миқдорий таҳлил қилишда). 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling