ҲИСОБОТИ
№
|
Бажарилган ишлар
|
Муддати
|
Бажарилган ишнинг қисқача мазмуни
|
Маъсул
|
|
Бошланғич ташкилот Кенгаш йиғилишини ўтказиш
|
2 октябрь
|
Мактаб бошланғич ташкилот кенгаши аъзолари йиғилиши ўтказилиб, сентябрь ойи бўйича ҳисобот тингланди ва октябрь ойи иш режаси кўриб чиқилиб, маъсул йўналиш сардорларига тегишли вазифалар юклатилди.
|
Ёшлар етакчиси
|
|
Мактабдаги синфларда намунали ўқувчилар учун “Ёшлар иттифоқи партаси”ни ташкил этиш
|
4 октябрь
|
Бошланғич синфларда “Камалак”, юқори синфларда “Ёшлар иттифоқи партаси” ташкил этилди. Бу партада ўтириш имконияти ўзининг билими, одоби, намунали ҳулқи билан синфдошларига ўрнак бўладиган ўқувчиларга берилди.
|
Ёшлар етакчиси
|
|
Ўқувчилар манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиш, муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш мақсадида “Адолат” қутиларини ташкил этиш
|
6 октябрь
|
Мактаб кириш қисмидаги фоега “Адолат” қутиси ўрнатилди. Бу билан нафақат ўқувчилар, балки ота-оналар учун ҳам шикоят, таклиф ва мулоҳазалар билдиришга имкон яратилди.
|
Ёшлар етакчиси, мактаб сардорлари
|
|
Соат 14.00-15.00гача ўқувчи-ёшлар ўртасидаги муаммо ва таклифларни ўрганиш мақсадида Бошланғич ташкилот қошида “Қабул соати”ни ўтказиш
|
Ҳар куни
|
Ёшлар етакчиси хонасида ташкил этилган қабул соатида ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган савол, таклиф ва мулоҳазалар билан мурожаат қилиш имкони яратилди.
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ
|
|
Ўқувчилар давоматини назорат қилиш
|
Ҳар куни
|
Ўқувчилар давомати доимий назорат қилинди. Сабабсиз дарс қолдирган ёки дарс машғулотларига қатнашмаётган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар олиб борилди. Ой давомида ўқувчилар давомати ўртача 97 % ни ташкил этди.
|
Ёшлар етакчиси, синф сардорлари
|
|
“Ўз болангни ўзинг асра” шиори остида ўқувчилар ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшларнинг ота-оналари билан “Тўйлар ҳақида ўйлар” мавзусида суҳбат ўтказиш
|
10 октябрь
|
МФЙ раиси, маҳалла имом хатиби, маҳалла фаоллари, ИИБ ходими ҳамкорлигида ўтказилган суҳбатда турмуш қуриш ёшидаги йигит қизлар, уларнинг ота-оналари қатнашдилар. Суҳбатда эрта турмуш, унинг аянчли оқибатлари ҳақида, шунингдек, тўйлардаги дабдабабозликни камайтириш тўғрисида фикр юритилди.
|
Ёшлар етакчиси
|
|
Синф сардорлар фаолиятини ўрганиш ва ташкилий-услубий кўмак кўрсатиш
|
Доимий
|
Мактаб йўналиш сардорлари ва ёшлар етакчиси томонидан синф сардорларига ўз йўналишларига оид тушунча ва ёрдам берилди.
|
Ёшлар етакчиси
|
|
Тумандаги умумтаълим мактабларидаги сардорларни тажриба алмашиш экскурсияларини ташкил қилиш
|
17 октябрь
|
Ҳудудга яқин бўлган 36 мактаб сардорлари билан тажриба алмашиш мақсадида икки мактаб сардорлари ўртасида учрашув ташкил этилди. Сардорлар учрашувида ўзаро фикр алмашиниб, икки мактаб ўртасида турли мусобақа ва танловлар ўтказиш ҳақида таклифлар билдирилди.
|
Ёшлар етакчиси
|
|
“Етакчи йўлга чиқди” лойиҳаси: ҳудуддаги уюшмаган ёшларни, улардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш
|
Ҳафтанинг ҳар душанба, чоршанба ва жума кунлари
|
Ҳудудда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар хонадонларига кирилиб, уларда мавжуд муаммолар, камчиликлар юзасидан суҳбатлар ўтказилди.
|
Ёшлар етакчиси
|
|
Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 28 йиллиги муносабати билан “Тил дил калити” мавзусида тадбир ўтказиш
|
21-октябрь
|
Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган шеър ва қўшиқлар, тил тўғрисида улуғ шоир ва мутаффаккирларимизнинг ҳикматли сўзлари тингланди.
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ
|
|
“Китоб - маънавият кўзгуси” шиори остида ўқувчиларни китобхонликка кенг жалб қилиш
|
Ҳафтанинг ҳар жума кунлари
|
Китобхонлик кунларида ўқувчилар ҳафта давомида ўқиган китоблари ва улардан олган таассуротлари ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.
|
Ёшлар етакчиси, кутубхоначи
|
|
Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш юзасидан давра суҳбати ўтказиш
|
24 - октябрь
|
Маҳалла участка нозири, ИИБ ходими иштирокида ўтказилган суҳбатда ўқувчиларга жиноятчилик ва унинг салбий оқибатлари, жамият ва давлатга келтирадиган зарари, ҳуқуқбузарликларнинг олидини олиш чора-тадбирлари ҳақида тушунчалар берилди.
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ
|
|
Ўзлаштириши паст, тарбияси оғир, мунтазам дарс қолдирадиган ўқувчилар билан индивидуал ишлаш
|
Ҳафтанинг ҳар сешанба куни
|
Бундай ўқувчилар билан ишлашда мактаб психологи, ота-оналар ва синф раҳбарлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қуйилди. Ўқувчилар, уларнинг оилаларидаги муаммо ва камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан суҳбатлар олиб борилди.
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ
|
|
Ойлик бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот тайёрлаш ва туман кенгашига тақдим этиш
|
31-октябрь
|
Октябрь ойи якунлари бўйича қилинган ишлар ҳисоботи тайёрланиб туман кенгашига электрон тарзда юборили.
|
Ёшлар етакчиси
|
Ёшлар етакчиси: Х. Абдухалилов
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жалақудуқ туман 39 – умумий ўрта таълим мактабидаги бошланғич ташкилотининг
2017 йил ноябрь ойи учун
Do'stlaringiz bilan baham: |