Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жалақудуқ туман 39 умумий ўрта таълим мактабидаги бошланғич ташкилотининг


Download 167.5 Kb.
bet4/4
Sana06.02.2023
Hajmi167.5 Kb.
#1169916
1   2   3   4
Bog'liq
OYLIK JADVAL HISOBOT

ҲИСОБОТИ



Бажарилган ишлар

Муддати

Бажарилган ишнинг қисқача мазмуни

Маъсул


1 декабрь – “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан декабрь ойини ”Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” деб эълон қилиш ва “Биз гиёҳвандликка қаршимиз!” шиори остида тадбир ва танловлар ўтказиш

Ой давомида

Сафланиш ўтказилиб, декабрь ойи ”Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” деб эълон қилинди. Ўқувчиларга ушбу ойлик доирасида ўтказилиши режалаштирилаётган тадбир, танлов ва лойиҳалар ҳақида қисқача тушунча бериб ўтилди.

Ёшлар етакчиси, мактаб сардорлари


8 синф ўқувчилари ўртасида “Заковат” танлови уюштириш

1 декабрь

8 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган интеллектуал ўйинда 8 синфнинг “Билимдонлар” жамоаси ғолиб бўлди.

Ёшлар етакчиси


3 декабрь – “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Меҳр-мурувват" кунлари эълон қилиш, ҳудуддаги имконияти чекланган, кўмакка мухтож, ёлғиз қариялар хонадонларига ташриф буюриб уларнинг ҳолларидан хабар олиш

3-5 декабрь

3-5 декабрь кунлари “Меҳр-мурувват" кунлари эълон қилинди. Шу муносабат билан ижтимоий ҳимоя, меҳр-шафқат йўналиши сардорлари билан бирга ҳудуддаги имконияти чекланган, кўмакка мухтож, ёлғиз қариялар хонадонларига ташриф буюриб уларнинг ҳолларидан хабар олинди, уй юмушларида кўмак берилди.

Ёшлар етакчиси, йўналиш сардорлари


“Меҳр-мурувват" кунлари доирасида “Бизни меҳр бирлаштиради!” шиори остида тумандаги 14 ММИга ташриф буюриш

4 декабрь

Тумандаги 5,6,16,17,24 ДИМИ, 46,56,60 умумий ўрта таълим мактаблари ёшлар етакчилари ва бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилар билан биргаликда тумандаги 14 ММИда бўлиб, бу ердаги имконияти чекланган болалар ҳолидан хабар олинди. Мактаб тарбияланувчиларига 200га яқин китоблар ҳадя қилинди.

Ёшлар етакчиси, йўналиш сардорлари


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан “Конституциямиз – бахтимиз пойдевори” мавзусида байрам тадбири ўтказиш

7 декабрь

“Конституциямиз – бахтимиз пойдевори” мавзусида ташкиллаштирилган байрам тадбирида мактабнинг барча синф ўқувчилари иштирок этдилар. Ўқувчилар ўзларининг Ватан, конституция, мустақиллик ҳақидаги шеърларини ўқиб бердилар. Қонун устуворлигини акс эттирган саҳна кўринишлари тадбирни янада жонлантирди.

Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ мактаб сардорлари




”Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” доирасида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” мавзусида расмлар танловини ўтказиш

11-13 декабрь

Юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган бу танловда 6 синф ўқувчиси Нўмонова Фарангиз ғолибилкни қўлга киритди.

Ёшлар етакчиси, йўналиш сардорлари


Вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 8,9,10 синф ўқувчилар, уюшмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказиш

17 декабрь

МФЙ раиси, маҳалла имом хатиби, маҳалла фаоллари, ИИБ ходими ҳамкорлигида ўтказилган суҳбатда 8,9,10 синф ўқувчилар, уюшмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари қатнашдилар. Суҳбатда вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш, уларни келтириб чиқарадиган муаммоларни бартараф этиш, балоғат ёшидаги йигит-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида фикр юритилди.

Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ (МФЙ раиси, махалла имом хатиби, ИИБ нозири ҳамкорлигида)


“Етакчи йўлга чиқди” лойиҳаси: ҳудуддаги уюшмаган ёшларни, улардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш

Ҳафтанинг ҳар душанба, чоршанба ва жума кунлари

Ҳудудда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар хонадонларига кирилиб, уларда мавжуд муаммолар, камчиликлар юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

Ёшлар етакчиси


Ўқувчилар давоматини назорат қилиш

Ҳар куни

Ўқувчилар давомати доимий назорат қилинди. Сабабсиз дарс қолдирган ёки дарс машғулотларига қатнашмаётган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар олиб борилди. Ой давомида ўқувчилар давомати ўртача 98 % ни ташкил этди.

Ёшлар етакчиси, синф раҳбарлари


Сардорлар кенгаши иши фаолиятини назорат қилиш ва уларга амлий ёрдам кўрсатиш

Доимий

Мактаб сардорларига ўз иш фаолиятини бажаришда юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни енгишда назарий ва амалий кўмак берилди.

Ёшлар етакчиси


“Ёшлар иттифоқидан Янги йил карнавали” лойиҳасини ташкил этиш:
“Янги йил ҳақида энг яхши шеър”, “Энг яхши деворий газета”, “Энг антиқа Янги йил либоси”, “Энг яхши Янги йил тилаги” танловларини эълон қилиш

18-28 декабрь

Ўқувчиларга “Янги йил ҳақида энг яхши шеър”, “Энг яхши деворий газета”, “Энг антиқа Янги йил либоси”, “Энг яхши Янги йил тилаги” танловлари эълон қилинди. Танлов ўтиш мумуддати, шартлари билан таништириб ўтилди.

Ёшлар етакчиси


Бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Қорбобога мактуб” лойиҳасини ўтказиш.

10-25 декабрь

Мактаб кириш қисмидаги фоега “Қорбобо почтаси” қутиси ўрнатилди. Ўқувчиларга танлов шартлари ва мактубларга қўйиладиган талаблар ҳақида тушунчалар берилди.

Ёшлар такчиси, йўналиш сардорлари


“Ўз болангни ўзинг асра” шиори остида ўқувчилар ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшларнинг ота-оналари билан “Пиротехника – умр заволи” мавзусида суҳбат ўтказиш

26 декабрь

Қишки таътил кунлари вақтида ўқвчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшларнинг ота-оналари билан “Пиротехника – умр заволи” мавзусида ИИБ нозири ҳамкорлигида суҳбат ўтказилди.

Ёшлар етакчиси,ММИБДЎ (махалла имоми, ИИБ нозири ҳамкорлигида)


“Янги йил карнавали”ни ўтказиш

28 декабрь

“Ёшлар иттифоқидан Янги йил карнавали” лойиҳасининг сўнгги кунида қизиқарли саргузаштларга бой Янги йил тадбири ўтказилди. Лойиҳа доирасида эълон қилинган танловлар ғолиблари аниқланди ва Қорбобо совғаларни ўз эгаларига топширди.

Ёшлар етакчиси,йўналиш сардорлари, мактаб жамоаси


Ойлик бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот тайёрлаш ва туман кенгашига тақдим этиш

30 декабрь

Декабрь ойи якунлари бўйича қилинган ишлар ҳисоботи тайёрланиб туман кенгашига электрон тарзда юборили.

Ёшлар етакчиси



Ёшлар етакчиси: Х. Абдухалилов
Download 167.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling