ҲИСОБОТИ
№
|
Бажарилган ишлар
|
Муддати
|
Бажарилган ишнинг қисқача мазмуни
|
Маъсул
|
|
Бошланғич ташкилот Кенгаш йиғилишини ўтказиш
|
1 ноябрь
|
Мактаб бошланғич ташкилот кенгаши аъзолари йиғилиши ўтказилиб, сентябрь ойи бўйича ҳисобот тингланди ва октябрь ойи иш режаси кўриб чиқилиб, маъсул йўналиш сардорларига тегишли вазифалар юклатилди.
|
Ёшлар етакчиси
|
|
Дарслар сифати бўйича ўқувчилар ўртасида сўров ўтказиш ва натижалари юзасидан мактаб раҳбариятига маълумотнома киритиш
|
3 ноябрь
|
Ўқувчилар ўртасида фан ўқитувчиларининг билим савияси, дарс ўтиш қобилияти, ўқувчиларни фанга қизиқтира олиш маҳорати, дарс жараёнидаги камчиликлар, дарсларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар ҳақида сўров ўтказилди.
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ
|
|
“Биз ёшлар терроризмга қаршимиз!” шиори остида “Энг яхши фотосурат” лойиҳасини ўтказиш
|
4-7 ноябрь
|
Лойиҳа давомида мактаб ўқувчилари ёшлар етакчиси ҳамда мактаб сардорлари кўмагида ўзларининг терроризмга қарши шиорлари акс этган фотосуратларини тайёрладилар. Олинган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди.
|
Ёшлар етакчиси, йўналиш сардорлари
|
|
Ўқувчиларнинг кузги таътил кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактабда фаолият юритаётган тўгараклар ишини назорат қилиш
|
4-10 ноябрь
|
Мактабда фаолият юритаётган фан ва ижодий тўгараклардаги дарслар таътил кунларида ҳам узлуксиз олиб борилаётганлиги назорат қилинди
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ
|
|
“Ўз болангни ўзинг асра” шиори остида ўқувчилар ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшларнинг ота-оналари билан “Ёшларнинг бўш вақти – душманнинг иш вақти” мавзусида суҳбат ўтказиш
|
15 ноябрь
|
МФЙ раиси, маҳалла имом хатиби, маҳалла фаоллари, ИИБ ходими ҳамкорлигида ўтказилган суҳбатда турмуш қуриш ёшидаги йигит қизлар, уларнинг ота-оналари қатнашдилар. Суҳбатда ҳудуддаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ўз қизиқишлари бўйича ишга жойлаш, олийгоҳга кириш ниятидаги ёшларга амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида фикр юритилди.
|
Ёшлар етакчиси,ММИБДЎ (махалла имоми, ИИБ нозири ҳамкорлигида)
|
|
Синф сардорлар фаолиятини ўрганиш ва ташкилий-услубий кўмак кўрсатиш
|
Доимий
|
Мактаб йўналиш сардорлари ва ёшлар етакчиси томонидан синф сардорларига ўз йўналишларига оид тушунча ва ёрдам берилди.
|
Ёшлар етакчиси, синф раҳбарлари
|
|
“Камалак юлдузлари” Республика фестивалининг мактаб босқичини ўтказиш
|
16-17 ноябрь
|
Танловда 1-7 синф ўқувчилари 6 та йўналиш бўйича қатнашдилар. Ғолиб ва совриндорлар мактаб маъмурияти томонидан тақдирланди. Энг истеъдодлилар туман босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
|
Ёшлар етакчиси, йўналиш сардорлари
|
|
Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан “Байроғим фаҳрим менинг” мавзусида тадбир ўтказиш
|
18 ноябрь
|
Ушбу тантанали тадбирда мактабнинг барча синф ўқувчилари ўзларининг шеър, қўшиқ ва саҳна кўринишлари билан қатнашдилар. Мактаб спортчи ўқувчиларининг кўргазмали чиқишлари тадбирга янада файз киритди.Ушбу тадбир ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, байроққа садоқат туйғуларини жўш урдирди.
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ, йўналиш сардорлари
|
|
Сардорлар кенгаши иши фаолиятини назорат қилиш ва уларга амлий ёрдам кўрсатиш
|
Ҳар куни
|
Мактаб сардорларига ўз иш фаолиятини бажаришда юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни енгишда назарий ва амалий кўмак берилди.
|
Ёшлар етакчиси
|
|
Ўқувчилар давоматини назорат қилиш
|
Ҳар куни
|
Ўқувчилар давомати доимий назорат қилинди. Сабабсиз дарс қолдирган ёки дарс машғулотларига қатнашмаётган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар олиб борилди. Ой давомида ўқувчилар давомати ўртача 98 % ни ташкил этди.
|
Ёшлар етакчиси, синф раҳбарлари
|
|
“Китоб - маънавият кўзгуси” шиори остида ўқувчиларни китобхонликка кенг жалб қилиш
|
Ҳафтанинг ҳар жума кунлари
|
Китобхонлик кунларида ўқувчилар ҳафта давомида ўқиган китоблари ва улардан олган таассуротлари ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.
|
Ёшлар етакчиси, кутубхоначи
|
|
Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида “Менинг мактабимда жиноятчилик бўлмаслиги керак” шиори остида тиғ тадбири ўтказиш
|
21 ноябрь
|
Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган бу тадбирда ўқувчиларнинг сумкалари, кийим-бошлари назорат қилинди. Ўқувчиларда ҳеч қандай таъқиқланиган, инсон ҳаётига хавф соладиган тиғли қурол ва анжомлар топилмади. Ўқувчилар огоҳликка чақирилди.
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ
|
|
Куз-қиш мавсумида ёнғинларни олдини олиш мақсадида “Олов – тилсиз ёв” мавзусида кўргазмали ўқув семинари ташкил этиш
|
27 ноябрь
|
Ёнғин хавфсизлиги, ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган кўргазмали ўқув семинарида ўқувчилар ёнғин чиққанда қандай йўл тутишлари лозимлиги, ёнғин вақтида жабрланганларга қандай биринчи ёрдам кўрсатиш кераклиги, ёнғин келтириб чиқарадиган ҳолатлар ва уларнин олдини олиш ҳақида билим ва тушунчага эга бўлдилар.
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ (Ёнғин хавфсизлиги, ИИБ ходимлари ҳамкорлигида)
|
|
Ойлик бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот тайёрлаш ва туман кенгашига тақдим этиш
|
31-ноябрь
|
Ноябрь ойи якунлари бўйича қилинган ишлар ҳисоботи тайёрланиб туман кенгашига атқдим этилди.
|
Ёшлар етакчиси
|
Ёшлар етакчиси: Х. Абдухалилов
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жалақудуқ туман 39 – умумий ўрта таълим мактабидаги бошланғич ташкилотининг
2017 йил декабрь ойи учун
Do'stlaringiz bilan baham: |