Шунинг учун олимларимиз томонидан лавлагининг фақат қиш
олдидан экилганида гулпоясини чиқармайдиган маҳаллий Диёр,
Ягона ва хориждан келтириладиган навларидан Бордо 237, Бикорес,
Боро F
1
, Детройт,
Пабло F
1
дурагайлари тавсия этилган.
Ушбу қўлланмада экинларни етиштириш тартиби бўйича
олимларимиз томонидан тўқсонбости усули учун тавсия этилган
навлар рўйхати берилди. Деҳқонларимиз
тавсия этилган навларнинг
экилишига аҳамият қаратишса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Экиш учун уруғлар сарфи қандай бўлади?
Тўқсонбости усулида уруғларни экишда имкон қадар шу йил
етиштирилган
уруғлик
сепилади.
Экиш
меъёри
баҳорги
муддатлардаги экиш меъёридан 10 фоизга кўпроқ: ҳар гектар майдон
ҳисобига 8 кг. сабзи, 20 кг. лавлаги, 18 кг. пиёз, 10 кг. гача кашнич,
петрушка уруғи сарфланади. Агар уруғлик ўтган йилги ёки
унувчанлиги паст бўлса, уруғлик сарфи 20-30
фоизгача, айрим
уруғларнинг сифатига қараб эса 40-50 фоизгача оширилади. Акс
ҳолда кўчатлар сийрак бўлиб, ҳосилдорлик камайиб кетиши мумкин.
Баъзи деҳқонлар эски ёки унувчанлиги паст бўлган уруғларни сепиб
қўйиб, баҳорда бузиб ташлаб, қайта экишга мажбур бўлиб қолишади.
Шундай ҳолатнинг олдини олиш учун қиш
олдидан экиладиган
уруғлар фақат биринчи синф бўлиши ва экиш олдидан унинг
унувчанлиги албатта текшириб кўрилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: