Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи d sc


Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 0.89 Mb.
bet4/25
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1142995
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
DSR SHUH red 23.03.21 oxiri

Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бажарилган А-1-051 – “Исломшунослик муаммоларини бирламчи манбалар ва аждодларимиз диний-маърифий меросини тизимли таҳлил қилиш асосида ёш авлодда соғлом эътиқодни шакллантириш” мавзуидаги илмий лойиҳаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиёдаги шиа жамоаларининг шаклланиши ва ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • ислом дини доирасида шиалик йўналишининг келиб чиқиши ва хусусиятларини аниқлаш;

  • шиалик йўналишидаги диний қарашларнинг хилма-хил талқин қилиниши натижасида турли оқим ва фирқаларнинг пайдо бўлиш сабабларини асослаш;

  • ўрта асрларга келиб, шиалик оқимлари ва фирқалари вакилларининг Хуросон ва Мовароуннаҳр ҳудудларига кириб келиши ва уларнинг ғояларининг маҳаллий халқларга қай тарзда таъсир этганлигини баҳолаш;

  • XVI-XVIII асрларда жануби-ғарб томондан Хуросон ва Мовароуннаҳр ҳудудига тарқалган шиаларнинг жамоа сифатида шаклланиши ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш;

  • Хуросон ва Мовароуннаҳр сунний ва шиа жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг диний ва сиёсий аспектларини аниқлаш;

  • шиаликка мансуб аҳолининг Мовароуннаҳр ҳудудида мавжуд хонликларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрнини кўрсатиш;

  • Марказий Осиёда мавжуд шиа жамоалари урф-одатлари ва муқаддас жойларини тадқиқ этиб, уларнинг келиб чиқиш сабабларини асослаб бериш;

  • Марказий Осиё сунний аҳоли ўртасида машҳур бўлган ва шиа дунёсидаги номдор шахсларнинг “қадамжо” (Ҳазрат Али, Ҳасан ва Ҳусайнларнинг номи билан боғлиқ муқаддас жойлар ва чашма)ларнинг тарихини ёритиш;

  • Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашда шиа жамоаларининг ижтимоий-маънавий ҳолатини кўрсатиш ҳамда тавсия ва хулосалар бериш.


Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling