Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи d sc
Шиаликда юзага келган йўналиш, оқим ва фирқалар ҳамда уларнинг диний қарашлари
Download 0.89 Mb.
|
DSR SHUH red 23.03.21 oxiri
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муҳаммад ал-Маҳдий ибн ал-Ҳасан ал-Аскарий ал-Қоим ал-Мунтазор
1.2. Шиаликда юзага келган йўналиш, оқим ва фирқалар ҳамда уларнинг диний қарашлари
Марказий Осиё22да шиаларнинг тарқалиши сабабларини тушуниш учун, албатта, шиалик оқимлари ва фирқаларининг тарихини ўрганиб чиқиш лозим. Зеро, мусулмонлар орасидаги бирлик йўқолгандан сўнг ҳар бир йўналиш тарафдорлари ўзлари учун бошпана, ҳамфикр топиш учун ислом дини кенг тарқалаётган янги ҳудудларга йўл олганлар. VII аср иккинчи ярми-VIII аср бошларида халифа Али ҳаракати – деб ёзади Навбахтий – ўзида объектив (холис, беғараз) ҳамда субъектив (ғаразли) вазиятлар туфайли кўплаб оқим ва фирқаларнинг пайдо бўлиши учун шарт – шароит ҳозирлади. Бу ўз навбатида турли ақидавий мактаб ва фирқаларнинг ташкил топишига олиб келди. Муовия билан келишув ва халифа Алининг муваффақиятсиз ички сиёсати унинг тарафдорлари орасидаги илк ажралишга (натижада, “хорижийлик” йўналиши келиб чиққан) туртки бўлиб хизмат қилди. Халифа Али жамоасидаги сиёсий танглик унинг тарафдорлари орасидаги кескин тортишув ва келишмовчиликлар билан давом этди23. Халифа Али жамоасидаги бу танглик вазияти, сўнгра шиалик ҳаракатининг кўплаб фирқа ва гуруҳларга бўлиниб кетишига ҳамда ғоявий тарқоқликка олиб келган асосий ижтимоий-сиёсий сабаблардан бири – бу халифа Али авлодларининг диний-сиёсий ҳаракатига ғоявий таянч бўлиб хизмат қиладиган ғоявий манбанинг йўқлигидадир. Жаъфариён Расулнинг ёзишича, кейинроқ барча шиалар учун “Али ҳикматлари” тўплами ва шиалик ақидасини тузганларнинг асарлари бундай манба сифатида қўлланилди24. Аммо ўша пайт Умавийлар билан курашда халифа Али тарфдорларлари мусулмонлар учун умумий манба ҳисобланган – Қуръонга мурожаат қилишга мажбур бўлганлар25. Мунтазам равишда халифа Али авлодлари орасида жанжал келтириб чиқарган ва уларнинг жамоасида гуруҳ ва фирқаларнинг ташкил топишига олиб келган яна бир сабаб – бу унинг авлодлари ўртасидаги бирликнинг йўқлиги бўлган. Ўз навбатида, халифа Али наслининг ҳар бир пушти ўз уруғи орасидаги раҳбарликни қўлга олишга интилиши ва бу билан боғлиқ бўлган моддий манфаат кўриш учун бўлган ҳаракатлар ушбу насл орасида бирликнинг йўқлигини келтириб чиқарган. Бу ерда гап, халифа Али авлодлари орасида жанжал келтириб чиқарган садақа (бу ерда халифа Али авлодларига гўё Пайғамбар (с.а.в.) томонидан васият қилинган ерлардан олинадиган фойда тушунилмоқда) ҳақида сўз боряпти26. Бундан ташқари, шиалар, умуман мусулмонлар орасидаги бўлинишлар, ҳокимият учун кураш ва унга эришиш йўлидаги келишмовчиликлар диний кўрсатмаларга асосланмаган, аммо диний тусга бурканган эди, деб айтиш мумкин. Назаримизда, ўша пайтда диний меъёрлар “ёш уммат” орасида у қадар чуқур ўрнашмаган эди, ёки яна бошқа сабаблардан бири – халифаликда ҳокимиятга даъвогарлар айнан илк шиалик ғоялардан фойдаланиб ўзларини (шиалар билан бирга) тахтга бўлган даъволарини “легитим/қонуний” қилиб кўрсата бошлаганлар. Бу етмагандек, янги эгалланган минтақаларда халифа ҳокимиятидан норози бўлган маҳаллий аҳоли шиалик вакилларини қўллаб қувватладилар. Шиалар орасидаги бирлик ўз кучини йўқотиши биланоқ, VIII-асрга келиб, шиалик кўплаб оқим ва фирқаларни ўз ичига олган учта катта йўналиш “мўътадил”, “кескин” ва “ғулот”га бўлиниб кетди (Илова №2). Кўплаб ғарб ва шарқ тарихчи, исломшунос ва диншуносларнинг тадқиқотларида шиалик оқим ва фирқаларининг номлари қандай бўлса, шундай тарзда келтирилади. Аммо бу йўналишга тегишли оқим ва фирқалар кимга нисбатан мўътадилу, кимга нисбатан кескин деган савол туғилиши турган гап. Баъзи маълумотларга кўра, ушбу атамалар аҳли-сунна тарафдорлари томонидан шундай деб айтилган27. Қуйида шиа оқимлари ва фирқаларининг диний қарашлари ҳақида сўз юритилганда, ушбу фикрни шундайлигига амин бўлиш мумкин. Аммо қуйида ушбу атамаларни қандай бўлса, шундай ўз номи билан келтирилади. Мазкур оқим ва фирқалар ўз таълимотларини шакллантириб, ҳокимият учун курашни давом эттирдилар. Келтириладиган шиа оқимларидан бир нечтаси кўпчилик шиалар эътиқод қиладиган ўн икки имомларнинг айримлари ва уларнинг ака-укалари номи билан боғлиқ. Улар: 1. Али ибн Абу Толиб ал- Муртазо (ваф. 661 й.), 2. Ал-Ҳасан ибн Али ал-Мужтабо (ваф. 669 й.), 3. Ал-Ҳусайн ибн Али аш-Шаҳид (ваф. 680 й.), 4. Али Зайн ал-Обидин ибн ал-Ҳусайн ас-Сажжод (ваф. 713 й.), 5. Муҳаммад ибн Али ал-Боқир (ваф. 732 й.), 6. Жаъфар ибн Муҳаммад ас-Содиқ (ваф. 765 й.), 7. Мусо ал-Козим ибн Жаъфар ас-Содиқ (ваф. 799 й.), 8. Али ибн Мусо ал-Ризо (ваф. 818 й.), 9. Муҳаммад ал-Жавод ибн Али ат-Тақий (ваф. 835 й.), 10. Али ал-Ҳоди ибн Муҳаммад ал-Жавод ан-Нақий (ваф. 868 й.), 11. Ал-Ҳасан ал-Аскарий ибн Али ал-Ҳоди аз-Закий (ваф. 873-74 й.), 12. Муҳаммад ал-Маҳдий ибн ал-Ҳасан ал-Аскарий ал-Қоим ал-Мунтазорлардир28. Мўътадил шиа мазҳаб, оқим ва фирқалари ҳақида сўз юритганда, юзага келиши жиҳатидан илк шиа оқими, халифа Алининг Бакр ибн Во‘ил қабиласининг Бану Ҳанифа аҳлидан бўлган хотинидан туғилган Муҳаммад ибн ал-Ҳанафий (637-700) тарафдорларидан иборат бўлган кайсонийликни келтириш лозим. Кайсонийлик номининг келиб чиқиши Муҳаммад ибн ал-Ҳанафий тарафдорлари Куфада келтириб чиқарган қўзғалонда муҳим ўрин тутган Кайсон Абу Амр ёки халифа Алининг тарафида туриб, Сиффин жангида (657 йилдаги Муовия билан бўлган жангда) уруш олиб борган Кайсон исмли шахс номи билан боғлиқ29. Муҳаммад ал-Ҳанафий вафот этгандан сўнг унинг тарафдорлари орасида ҳам бўлинишлар юзага келиб, айримлар имомлар тўртталигича қолиши керак, айримлар унинг катта ўғли Алини бешинчи имом сифатида кўтардилар, бошқалари унинг кичик ўғли Абу Хошимни имом деб тан олдилар. Бунга қўшимча, кўпчилик шиалар Муҳаммад ал-Ҳанафийни тан олмаганлар. Чунки у Пайғамбарнинг қизлари Фотиманинг фарзанди эмас эди. Шунинг учун XI асрга келиб кайсонийлар оқими йўқ бўлиб кетган бўлиши мумкин 30. Юзага келиши жиҳатидан иккинчи ўринда зайдийлик оқими туради. Зайдийлик – VIII-аср ўрталарида вужудга келган бўлиб, шиаларнинг бешинчи имоми Муҳаммад ал-Боқир ибн Алининг укаси Зайд ибн Али номи билан аталган. Бу оқимнинг келиб чиқиши тарихи шундан иборатки, VIII-аср 30-йилларига келиб шиалар Умавийлар ҳокимиятига қарши курашишда Имом Муҳаммад ал-Боқирнинг сустлигидан норози бўлишади ва Зайд улар орасидан ўз тарафдорларини тўплаб, Умавийлар ҳокимиятига қарши 739-йили Куфада исён кўтаради. 740-йили у халифа Ҳишом (724-743) қўшинлари билан бўлган жангда ҳалок бўлган31. Зайд ибн Али имомат масаласида ўрта йўлни танлаган эди. Унинг фикрига кўра, имомлик бир шахс томонидан тайинланмайди ва у ўз авлодларига имомликни мерос қилиб ҳам қолдирмайди, балки Фотиманинг зурриётидан бўлган шижоатли, мужтаҳид, ҳақиқатни баралла айтувчи киши имомликка сайланади32. Зайдийлар Зайдни сўнгги имом ҳисоблаб, ундан кейинги шиа имомларини тан олмайдилар. Улар ўз ақидалари ва маросимлари жиҳатидан шиа ва суннийлар ўртасида туриб, ҳар иккала оқимга нисбатан муросасозлик йўлини тутадилар. Зайдия оқимига мансуб асосий манбалар – Зайд ибн Алининг «ал-Мажмуъ» асари ва унга шарҳ сифатида ёзилган Шарафаддин ал-Ҳусайн ибн Аҳмаднинг «ар-Равд ан-нодир» китоби ҳисобланади. Зайдийлар Шимолий Африкада Идрисийлар (789-926), Табаристонда Зайдийлар (863-928), Яман (901-1962) давлатларига асос солганлар. Маълумотларга кўра, Зайдия оқими вакиллари ҳозирги кунда Яман Араб Республикаси, Саудия Арабистонида, Покистонда яшайдилар. Бу оқим бир неча майда фирқаларга бўлинган. Улар орасидан жорудия, сулаймония, бутрия (солиҳия), қосимия, носирия, ҳодувияларни зикр этиш мумкин. Шиаликнинг “мўтадил” йўналишида шундай оқим борки, у исломдаги бешта (тўрттаси аҳли-сунна вал-жамоа) фиқҳий оқимларидан бири ҳисобланади ва унинг тарафдорлари фаолиятида ҳеч қандай ҳокимият учун кураш мақсадлари кўзга ташланмайди. Бу оқим жаъфарийликдир. Жаъфарийлик шиаларнинг олтинчи имоми Жаъфар ибн Муҳаммад ас-Содиқ номи билан боғлиқ. У Мадинада 699 йил Имом Муҳаммад ал-Боқирнинг хонадонида туғилган бўлиб, ота тарафидан насаби халифа Алига борса, она тарафидан насаби халифа Абу Бакр ас-Сиддиққа тақалади. Ёшлигида Жаъфар ас-Содиқ бобоси Зайн ал-Обидин қўлида тарбия топиб, ундан илм олган. Бобоси вафот этгач, отасининг қўлида илм олиб, кейинчалик замонасининг кучли олимларидан бирига айланган. Отаси 732 йил вафот этгач, уларнинг хонадони Мадина дорилфунунларидан бирига айланади. Куфа, Басра ва Ҳижоздан кўпгина олимлар келиб, ундан илм олганлар. Абу Абдуллоҳ диний ва дунёвий илмларни эгаллаган олимлардан бўлган. У исломда биринчилардан бўлиб фалсафа йўналишига асос солган. Бундан ташқари фиқҳ, ҳадис, калом илмларида ҳам пешқадамлардан бўлган. Уларни “фиқҳий” хос хусусиятларига келсак, Жаъфарийликда қиёс билан фатво чиқариш усули тан олинмайди, ҳадислардан эса фақат Пайғамбар хонадонидан бўлган Аҳл ал-Байт ривоят қилганларигина қабул қилинади. Бундан ташқари, уларда мутъа33 ва тақийа34 ҳалол деб ҳисобланади35. Жаъфарийлик оқимининг ўзига хос яна бир томони шундаки, бу оқим мусулмон оламида бешинчи фиқҳий оқим (мазҳаб) сифатида тан олинган. Жаъфарийликнинг бешинчи мазҳаб сифтида тан олиниши борасидаги фикрлар адабиётларда турлича талқин этилади. Масалан, XVIII асрда Эрон шохи Нодир шоҳ (1688-1747) шиалар билан суннийларни бирлаштириш борасида кўп ишлар қилган. У Ўрта Осиё, Туркия ва Эрон диний уламолари ўртасида мунозаралар ўтказиб, шиаликни исломдаги бешинчи мазҳаб деб тан олиниши учун ҳаракат қилган36. Шундай қилиб, жаъфарийлик суннийликдаги тўрт фиқҳий мазҳаб билан бир қаторда исломдаги бешинчи мазҳаб деб тан олинган ва XVIII асрда ушбу мазҳаблар билан биргаликда Каъба атрофида ўз жойини эгаллаган37. Аммо шу билан бир қаторда келтирилган тарихий жараёнларни тадқиқ этган рус шарқшуноси ва исломшуноси Елена Алексеевна Дорошенко ўзининг “Шиитское духовенство в современном Иране” номли монографиясининг изоҳлар қисмида “1949 йилдан бошлаб суннийлар шиаликни бешинчи мазҳаб сифатида тан олишган” – деб келтиради38. Лекин бундай хулосаларни, албатта, бутун сунний олам уламоларига хос деб ва бу масала тўла ўрганилди деб ҳам бўлмайди. Ҳар холда, юқорида келтирилган мисолларда кўриниб турибдики, тан олинган мазҳаб сифатида шиа номи келтирилмоқда. Елена Алексеевна Дорошенко каби шарқшуносларнинг бундай дейишига сабаб, улар Эрондаги шиаликни ўрганишганидадир. Маълумки, Эрондаги шиаларнинг кўп қисми (тахминан 99%) жаъфарийлик фиқҳига асосланган имомийлик оқими вакиллари ҳисобланадилар. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling