Курс ишини баҳолаш тартиби
Курс ишини баҳолаш мезони талаба ва магистрларда илмий изланишга қизиқиш уйғотиш, уларга тўғри таълим-тарбия беришга хизмат қилиши зарур. Шу боисдан хар бир ўқитувчи курс ишига тақриз ёзиш масаласига, объектив нуқтаи-назардан ёндошиб, бажарилган иш талаба ва магистрнинг жавоб бериш даражасини ҳам ҳисобга олиб баҳоласа мақсадга мувофиқ бўлади.
Рейтинг тизими бўйича талаба ва магистрнинг курс ишини 100 баллик рейтинг тизимида (2019-2020 ўқув йилида 3-4-курс талабалар учун) ёки 5 баҳолик баҳолаш тизимида (2019-2020 ўқув йилида 1-2-курс талаба ва магистранлар учун) асосида баҳоланади.
Ўқитувчи тақризда бу ишнинг ижобий томонлари ҳамда камчиликларини ва уларни бартараф қилиш йўлларини кўрсатган тақдирда ҳам улар ҳимояга қадар бартараф қилинмаса баҳо бир мунча пасайтирилади.
Хулоса килиб шуни айтиш мумкинки, курс ишини ёзиш натижасида талаба ва магистрлар ижодий фикрлай бошлайди. Бу эса уларга келгусидаги илмий ишларини ёзишида катта ёрдам беради.
Мазкур Низом Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўқув-услубий кенгашининг 2019 йил ___________ “___” сонли мажлисида муҳокама қилиниб тасдиқланган ва амалиётга жорий этиш тавсия этилган.
Илова.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Исломшунослик факультети
Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО кафедраси
“Диншунослик” бакалавр йўналиши
“Қиёсий диншунослик” фанидан
КУРС ИШИ
МАВЗУ: Жаҳон динлари таълимотида эсхатологик қарашлар талқини.
Бажарди: Диншунослик йўналиши 4-курс талабаси Алиев Б. Д.
Илмий раҳбар: т.ф.н., доц. М.Алимова
Тошкент-2020
Илова.
Р Е Ж А (М У Н Д А Р И Ж А )
Do'stlaringiz bilan baham: |