Ўзбекистон халқаро ислом академияси


Курс ишига раҳбарлик қилиш


Download 142.56 Kb.
bet6/9
Sana03.02.2023
Hajmi142.56 Kb.
#1154957
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
курс иши yoriqnomasi

Курс ишига раҳбарлик қилиш


Курс ишига умумий методик раҳбарлик мазкур курс иши тегишли бўлган фандан дарс машғулотларини олиб бораётган профессор-ўқитувчилар томонидан амалга оширилади ва курс иши бўйича белгиланган иш юкламаси ҳажми ҳам уларнинг юкламасида акс эттирилади.

  • талаба ва магистрга курс ишини бажаришда бевосита раҳбарлик килади;

  • раҳбар курс ишининг режасини талаба ва магистр билан биргаликда тузади ва мақсадини аниқлаб, талаба ва магистрнинг ижодий изланишларини мазкур режага мувофиқлаштиришга ёрдам беради;

  • талаба ва магистр билан биргаликда илмий-тадқиқот усулларини аниқлайди;

  • раҳбар талаба ва магистр билан биргаликда курс ишининг бажарилиш жараёнини таҳлил қилади, у томонидан ишлатиладиган илмий атамалар, шартли белгилар ва символларнинг қўлланилиш тартибига риоя қилинишини назорат қилиб боради.

Курс ишлари давлат стандартлари асосида тайёрланади ва бу талаба ва магистрнинг келгусида илмий ишларини бажариш малака ва кўникмаларининг тўла шаклланишига ёрдам беради.
Раҳбарлар томонидан кўриб чиқилган ва ёзма равишда хулосаланган курс ишлари семестрдаги имтиҳонлардан 10 кун олдин кафедрага топширилади. Кафедра мудири курс ишини тақриз олиши учун кафедранинг доцент, катта ўқитувчи ёки ўқитувчига топширади.
Тақризчининг тақризи эркин шаклда тайёрланади, аммо унда, албатта: 1) ишнинг афзаллик жиҳатлари; 2) хатоси ва бошка камчиликлари; 3) ишнинг қўйилган талабларга мослиги; 4) ҳимояга қўйилиши ёки қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилади.
Тақризчи томонидан ижобий баҳоланган курс ишлари кафедрада ҳимоя қилишга тавсия этилади. Деканат томонидан белгиланган муддатда талаба ва магистрлар курс ишини очиқ ҳимоя қиладилар.

Илмий раҳбарнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:


    • курс иши ёзиш бўйича талаба ва магистрларга мавзуларни ва вазифаларни бериш;

    • талаба ва магистрга курс иши тузилиши ва режасини ишлаб чиқишда маслаҳат бериш;

    • талаба ва магистрга мавзу бўйича асосий ва қўшимча адабиётларни, маълумотларни танлашда маслаҳат бериш;

    • талаба ва магистрга тадқиқот объекти ва доирасини, объект фаолиятини ўрганиш, маълумотлар йиғиш ва уларни таҳлил қилиш методларини аниқлашда маслаҳатлар бериш.

Илмий раҳбар талаба ва магистр ташаббусини турли йўллар билан ривожлантиришга ва мустақил илмий тадқиқот ишини амалга оширишига маслаҳатлар беради.
Илмий раҳбарнинг курс иши ёзиш масаласи бўйича маслаҳатлар бериши илмий раҳбар томонидан белгиланган ва кафедра томонидан тасдиқланган муддатларда олиб борилади.
Илмий раҳбар, унга тақдим қилинган курс ишини текшириб, ўз мулоҳазаларини билдиради ва ишни қайси йўналишда ўзгартириш ва тўлдириш кераклиги тўғрисида маслаҳат беради.
Ёзиб тугатилган курс иши белгиланган муддатда илмий раҳбарга топширилади. Илмий раҳбар курс ишини текшириб чиқади ва уни ҳимояга рухсат бериш тўғрисида ўз фикрини билдиради. Илмий раҳбар курс ишини белгиланган тартиблар бажарилмаганда қабул қилмаслиги мумкин.

Download 142.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling