Ўзбекистон хотин-қизлар қЎмитаси “миллий қадрият ва урф-одатларни сақлашда
Download 405.35 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭКУ (экстракорпорал уруғлантириш) - бепуштлик ҳолатларида қўлланадиган кўмакчи репродуктив услуб. Баъзан, ушбу термин “сунъий
фойдаланиб
кўришади. Тиббиёт шиддат билан ривожланаётган ҳозирги замонда бепуштликни даволашнинг турли усуллари қўлланилмоқда. Булар орасида биоэтиканинг асосий муаммоларидан ҳисобланган “сунъий уруғлантириш”, “суррогат оналик” каби муаммолар оилавий муносабатларга кириб бормоқда. ЭКУ (экстракорпорал уруғлантириш) - бепуштлик ҳолатларида қўлланадиган кўмакчи репродуктив услуб. Баъзан, ушбу термин “сунъий уруғлантириш” деб қўлланилади. Ушбу усулда дунёга келган болаларни «пробиркадан чиққан» деб аташади. Чунки экстракорпорал уруғлантиришда тухум ҳўжайра ва уруғ ҳужайрадан эмбрион ҳосил бўлишининг (ҳомиладорликнинг дастлабки кунларида одатда бачадон найчасида кечадиган ривожланиш босқичи) сунъий шароитда - яъни «пробирка»да кечади. 59 Бу технология бепушт жуфтларга тайинланади. Бир йил мобайнида жуфтликнинг фертиллигини (бола кўришга қобиллигини) ўрганилади. Шу давр мобайнида ҳомиладорлик содир бўлмаса, бепуштлик тасдиқланади. Унинг сабаблари ўрганиб чиқилиб, асоратлари бартараф қилинади. Даволанишдан сўнг ҳам ҳомиладорлик содир бўлмаса, бошқа репродуктив услубларга мурожаат қилинади. “Сунъий уруғлантириш” технологияси замонавий фан-техника ютуқларидан бири ҳисоблансада, қадимдан кўплаб олимларни қизиқтириб келган. Ушбу усул ҳақидаги ғоялар, қарашлар айрим ўрта асарларда мутафаккирларнинг асарларида ҳам учрайди. Ибн Сино, Форобий, Ибн Халдун каби буюк тарихчи, файласуф, жамиятшунос олимлар ўз асарларида инсонни сунъий йўл билан вужудга келтиришга ўхшаш мавзуга ишора қилиб кетганлар. Масалан, Ибн Халдун ўзининг машҳур “Ал-Муқаддима” асарида қадимги кимё фани ҳақида сўз юритиб, жумладан, шундай дейди: “Ибн Сино, Форобий ва Тағроийнинг айтган гапларига суянган ҳолда, айтиш мумкинки, табиий муҳитда манийдан инсонни вужудга келтириш мумкин”. Табиий муҳит деганда Ибн Халдун онанинг қорни, яъни бачадонни назарда тутади. Сўнгра яна сўзида давом этиб: “Агар биз инсон бачадонда яралиб, ривожланишдаги барча босқичлар учун зарур бўлган шароитни яратиш имкони борлигига ишонсак ва бунинг учун етарли илм бўлса, албатта, инсоннинг шу тарзда вужудга келишига ишонамиз”, дейди. Ибн Халдун инсонни бу тарзда пайдо қилиш, албатта, етарли шарт-шароит бекаму кўст юзага келгандан кейингина амалга ошиши мумкин деб ишонади, аммо башарият илми бу ишга ожизлиги учун: “Қаердан ҳам бундай шароит вужудга келсин”, дейди. Албатта, Ибн Халдуннинг бу гапи ўша замондаги илмнинг эришган даражасига асосан айтилган эди. Ниҳоят ҳозирги замон илми худди мана шу муҳитни пайдо қилишга қодир эканлигини намоён этди.28 “Сунъий уруғлантириш” амалиётини қўллаш анчайин нозик масала бўлиб, у бир қанча ахлоқий, ижтимоий ва диний муаммоларни келтириб чиқаради. Жумладан, аёллар орасида турмушга чиқмай фарзандли бўлиш истагида бўлганларга кенг йўл очилади; Диний қарашларга зид равишда никоҳсиз авлод вужудга келишига сабаб бўлади;уруғлантирилган ҳомилалар ёки уруғлантирилмаган тухум ва уруғ ҳужайралари билан савдо қилиш, уни даромад манбаига айлантириб олиш юзага келади. Биоэтика муҳокама этилаётган бу муаммо жамиятда оиладек юксак қадриятнинг маънавий асосларига путур етказиши мумкинлиги ҳақида инсонларни огоҳлантирмоқда. Ушбу усулни қўллашни истаган ҳар қандай инсон унинг маънавий ва ахлоқий жиҳатларини чуқур кўриб чиқиши зарур. Сунъий уруғлантириш масаласи ўз навбатида “суррогат она” ёки “ёлланма она” масаласини ўртага ташлайди. “Суррогат она” хизматидан фойдаланиш ўзига ярашаахлоқий, психологик, ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. АҚШ, Европа мамлакатларида бугун бундай хизматларга Download 405.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling