«Ўзбекистон иқтисодиёти» фанидан курс ишини ёзиш тартиби


Download 197.57 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi197.57 Kb.
#1496614
Bog'liq
Ўзбекистон Иқтисодиёти фанидан курс иши ёзиш тартиби

«Ўзбекистон иқтисодиёти» фанидан курс ишини ёзиш тартиби

Доц. Халмирзаев А.А.

Режа

  • Курс ишини расмийлаштиришга қўйиладиган умумий талаблар
  • Титул варағини расмийлаштириш
  • Курс ишининг мундарижасини тузиш
  • Кириш қисмини ёзиш тартиби
  • Асосий саволларни ёзиш тартиби
  • Хулосани ёзиш тартиби
  • Фойдаланилган адабиётларни расмийлаштириш тартиби
  • Иловани расмийлаштириш тартиби
  • Курс ишини топшириш муддати ва химоя қилиш тартиби

Курс ишини расмийлаштиришга қўйиладиган умумий талаблар

  • Курс ишининг хажми Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати ва иловалар қисмидан ташқари 35 саҳифадан кам бўлмаслиги керак;
  • Курс иши А-4 форматдаги оқ қоғознинг бир томонига ёзилади;
  • Курс иши Times New Roman шрифтида 14 пт катталигида 1, 5 интервалда ёзилади;
  • Саҳифаларни параметрлари: тепадан ва пастдан 2 см, чап томондан 3 см ва ўнг томондан 1,5 см жой қолдирилиши керак

Титул варағини расмийлаштириш

  • Титул варағи қуйидагича расмийлаштирилади:
    • Вазирлик номи
    • Университет номи
    • Факультет номи
    • Кафедра номи
    • Курс иши қайси фандан ёзилаётгани
    • Курс иши мавзуси
    • Талаба таълим олаётган йўналиш шифри ва номи
    • Курс ишини ким бажарди (талабанинг исми шарифи ва курси)
    • Курс ишини ким текширди (лмий раҳбарнинг унвони ва исми шарифи)
    • Титул варағининг пастига Тошкент-2022 деб ёзиб қўйилади

Курс ишининг мундарижасини тузиш

Курс ишининг мундарижаси намунаси:

  • Кириш
  • Асосий саволлар
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Хулоса
  • Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
  • Иловалар

Кириш қисмини ёзиш тартиби

Курс ишининг кириш қисмида қуйидаги бўлимлар бўлиши шарт:

  • Курс иши мавзусининг долзарблиги;
  • Курс иши мавзуси кимлар томонидан ўрганилган;
  • Курс ишининг объекти;
  • Курс ишининг предмети;
  • Курс ишининг мақсади;
  • Курс ишининг вазифалари;
  • Курс ишининг назарий ва услубий асослари
  • Курс ишида қўлланилган тадқиқот усуллари
  • Курс ишининг таркиби

Асосий саволларни ёзиш тартиби

  • Асосий саволларга жавобларни ёритишда қуйидагиларга эътибор бериш талаб этилади:
  • Курс иши мундарижасидаги саволларга батафсил жавобларни ёзиш,
  • Жавобларни ёзишда жадвал ва расмлардан кенг фойдаланиш (жадвал ва расмлар бир саҳифада жойлаштирилиши, иккинчи саҳифага ўтмаслиги керак. Жадвалнинг номери ва номи жадвал тепасига ўнг тарафга ёзилади. Расмнинг номери ва номи расм пастига чап тарафга ёзилади)
  • Фойдаланилган адабиётлардан иқтибослар келтириш шарт;
  • Кўчирмачиликка йўл қўйилмайди (курс ишида ҳамма ўз фикрини ёзиш талаб этилади)
  • Курс ишига 2 кредит қўйилади

Хулосани ёзиш тартиби

Курс ишининг Хулоса қисмини ёзишда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:

  • Хулосанинг хажми камида икки тўлиқ саҳифа бўлиши керак;
  • Олиб борилган назарий изланишлар ва эмпирик тадқиқотлардан олинган хулосалар ёзилиши керак;
  • Олиб борилган тадқиқотни баҳолаш ва унинг натижаларини баён қилиш керак;
  • Ишнинг амалий аҳамиятини ёритиш зарур;
  • Умумий хулосалар бериш керак.

Фойдаланилган адабиётларни расмийлаштириш тартиби

  • Олий мажлис қонунлари,
  • Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
  • Президент фармонлари ва қарорлари
  • Президент асарлари
  • Илмий адабиётлар
  • Илмий мақолалар
  • Статистика манбалари
  • Интернет сайт URL лари ёзилади

Фойдаланилган адабиётларни расмийлаштириш тартиби

  • Адабиётлар янги бўлиши керак (2015-2022 йилларнинг адабиётлари)
  • Адабиётлар курс ишининг мавзусига мос келиши керак
  • 90-йилларда чиққан китоблар кам бўлиши керак ва бу китоблардан асосан ишнинг назарий ва тарихий қисмларини ёзишда фойдаланиши керак
  • Ҳар бир адабиётга иқтибос берилиши керак
  • Адабиётлар рўйҳатида дарслик ва ўқув қўлланмлаар кам бўлиши керак
  • Адабиётларда курс иши мавзусига мос мақолалар кўп бўлиши керак

Иловани расмийлаштириш тартиби

  • Ишда иловлар қисмини бўлиши мажбурий ҳисобланади;
  • Иловалар курс ишининг охирида фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан кейин берилади.

Курс ишини топшириш муддати ва химоя қилиш тартиби

  • Курс ишини топшириш муддати (устозингиз белгилайди).
  • Курс ишини юқорида кўрсатилган муддатларда топширгунга қадар талаба илмий раҳбарга курс ишини камида 3-4 маротаба кўрсатиб, камчиликларини тугатиб, тайёр ҳолга келтириши керак.
  • Тақдимотдаги талабларга жавоьб бермайдиган курс ишлари қабул қилинмайди, химояга қўйилмайди ва баҳоланмайди.
  • Курс иши кафедра томонидан тайинланган 3 кишидан иборат комиссия олдида ҳимоя қилинади.
  • Курс иши мавзуси бўйича тақдимот тайёрлаш мажбурий ҳисобланади.
  • Курс ишига кафедра аъзоларидан бирининг тақризи бўлиши шарт.

Download 197.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling