Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан ўзбекистон республикаси президентлигига номзод – шавкат миромонович мирзиёевнинг


Download 150.95 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/20
Sana21.06.2023
Hajmi150.95 Kb.
#1642245
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
ДАСТУР 1

– Оҳангарон мисни қайта ишлаш кластери; 
– Навоий, Қўнғирот ва Қоракўлда йирик кимё-полимер кластерлари; 
– Тошкент ва Навоий вилоятларида фосфорит хомашёсидан юқори қўшилган қийматли тайёр 
маҳсулот ишлаб чиқариш корхонаси; 
– Тебинбулоқ ва Ғаллаоролда темир ишлаб чиқариш мажмуалари каби стратегик мегалойиҳаларни 
ишга тушириш бўйича ташкилий-амалий ишлар олиб борилади. 


2030 йилгача юқори даромадли маҳсулот учун зарур бўлган мис ишлаб чиқаришни 3,5 баробар, 
олтинни – 1,5 карра, кумушни – 3 марта, уранни 3 баробар ошириш бўйича имкониятларимизни 
сафарбар этамиз. 
Автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлиши учун 4 та нуфузли хорижий компаниянинг 
лойиҳаларини ишга тушириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 1 миллион донага етказиш асосий 
вазифа бўлади. Бунда, йилига 300 мингта электромобиль ишлаб чиқарилишини таъминлаш бўйича зарур 
чоралар кўрилади. 
Саноатда қўшилган қиймат ҳажми 20 миллиард доллардан 45 миллиард долларга етказилиши 
учун барча шароитлар яратилади. 
Иккинчидан, ташқи бозорларга чиқиш харажатлари юқори эканини инобатга олиб, илмга асосланган, 
юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтирамиз. 
Ташқи бозорларга чиқиш учун Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш муҳим мақсадларимиздан бири 
бўлиб қолади. 
Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 1 миллиард доллар ажратиш орқали 
мамлакатимизда юқори қўшилган қийматли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш янги босқичга олиб 
чиқилади. 
2030 йилга қадар: 
– 50 та нуфузли хорижий брендлар билан махсус экспорт зоналарини ташкил қилиш; 
– тадбиркорларга “тайёр бизнес” шаклида бино бериш мақсадида саноат ипотекаси тизимини тўлиқ 
йўлга қўйиш; 
– ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зоналарини ташкил этиш; 

Download 150.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling