Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан ўзбекистон республикаси президентлигига номзод – шавкат миромонович мирзиёевнинг


Download 150.95 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/20
Sana21.06.2023
Hajmi150.95 Kb.
#1642245
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
ДАСТУР 1

тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакетни аҳолига бепул тақдим этиш чоралари 
кўрилади.
Туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, болаларга 7 турдаги витаминлар, йод ва фолий 
кислотасини бепул тарқатиш ишлари давом эттирилади. 
Шунингдек, 350 минг нафар диабет, 1,5 миллион нафар юрак-қон томир касаллиги бор беморларни 
даволаш билан тўлиқ қамраб олишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. 
Ҳар йили юрак нуқсони бор 5 минг болани ва кўриш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юқори 
бўлган 10 минг чақалоқни бепул даволаш режаларимиздан алоҳида ўрин олади. 
Соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади ва тиббий суғурта тизими жорий қилинади. 
Учинчидан, онкологик беморлар даволаниши ва соғайиб кетиши учун зарур шароитларни 
яратиб, уларнинг одатий ҳаётга қайтишига кўмаклашамиз. 
Жумладан, 120 минг нафар онкологик касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб 
олиш учун барча имкониятлар ишга солинади. 
Онкологик беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ўзак ҳужайраларини трансплантация 
қилиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича барча шароитлар яратиб берилади. 
Эҳтиёжманд оилаларнинг онкологик касаллиги бор фарзандларида ўзак ҳужайраларини 
трансплантация қилиш учун харажатларни тўлиқ давлат ҳисобидан қоплашга зарур молиявий 
ресурслар жалб қилинади. 
 
 
 


1.3. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар 
 
Ижтимоий ҳимоя тизимининг вазифаси аҳолини оғир аҳволдан чиқариш ва жамиятда ўз ўрнини 
эгаллаши учун кўмак беришдан иборат бўлади. Шу боис, ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини 
тўлиқ қайта кўриб чиқамиз ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотларни янги босқичга олиб 
чиқамиз. 

Download 150.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling