Ўзбекистон миллий тараққиётнининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши


Download 43.46 Kb.
bet2/3
Sana08.02.2023
Hajmi43.46 Kb.
#1176804
1   2   3
Bog'liq
Стратегия 1-Мавзу

Фуқаролик жамияти тор маънода, ҳуқуқий жамият билан бевосита боғлиқ бўлиб, бошқача айтганда, улар бир-бирисиз мавжуд бўла олмайди. Фуқаролик жамияти бозор ва демократик ҳуқуқий давлатчилик шароитида давлат томонидан бошқарилмайдиган, эркин ва тенг ҳуқуқли шахсларнинг ўзаро муносабатларини ифодалайди. Бу индивидуал ҳуқуқлар ва хусусий манфаатлар эркин амал қиладиган ижтимоий макон ҳисобланади.
Фуқаролик жамиятининг мураккаблиги шундаки, у хўжалик, иқтисодий, оила-уруғчилик, этник, диний ва ҳуқуқий муносабатлар, ахлоқ, шунингдек шахслар ва ҳокимиятнинг бирламчи субъектлари бўлмиш партиялар, манфаат гуруҳлари ва ҳоказолар ўртасидаги давлат томонидан тартибга солинмайдиган сиёсий муносабатларни ўз ичига олади. Давлат тузилмаларидан фарқли ўлароқ фуқаролик жамиятида вертикал (бўйсуниш) эмас, балки ҳуқуқий жиҳатдан эркин ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлар ўртасида горизонтал алоқалар ва рақобат муносабати амал қилади.
М.Шарифхўжаев томонидан берилган таърифга кўра, “фуқаролик жамияти бу – эркин, демократик, ҳуқуқий цивилизациялашган жамият бўлиб, унда яккаҳокимлик режимига, волюнтаризмга, синфий адоватга, тоталитаризмга, одамлар устидан зўравонлик қилишга ўрин йўқ. Бундай жамиятда фақат ва фақат қонун, ахлоқ, инсонпарварлик, адолат устуворлик қилади. Бу жамиятда кўп укладли рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти, ташаббускор тадбиркорлар иқтисодий ривожланишнинг асосини ташкил этади, турли ижтимоий қатламлар манфаатлари мувозанатга келтирилиб турилади.19 Айни вақтда, “фуқаролик жамияти” – на юридик, на давлат-ҳуқуқига тегишли бўлган тушунчадир. Давлат ўз қонунлари билан ўз манфаатига мос бўлган фуқаролик жамияти шаклини “ўрнатиш”, “қонунлаштириш”, “жорий этиш” ҳуқуқига эга эмас.
Фуқаролик жамиятининг белгилари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин. Иқтисодий соҳада: нодавлат ташкилотлар; кооператив-ширкатлар; ижара жамоалари; акциядорлик жамиятлари; уюшмалар; кооперацияларнинг мавжудлиги. Ижтимоий соҳада: оила; партиялар, жамоат ташкилотлари ва ҳаракатлар; иш ва яшаш жойларидаги ўзини ўзи бошқариш органлари; нодавлат оммавий ахборот воситалари; жамоатчилик фикрини аниқлаш, шакллантириш ва ифода этишнинг маданийлашган тартиботлари; ижтимоий ихтилофларни куч ишлатмасдан, тазйиқсиз, қонунлар доирасида ҳал қилиш амалиётининг мавжудлиги.
Download 43.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling