Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим


Download 451.72 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/34
Sana06.04.2023
Hajmi451.72 Kb.
#1335367
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
05 osmirlarda mafkuravij immunitet shakllanishining psixologik omillari

Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим 
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режаси билан боғлиқлиги. 
Диссертация тадқиқоти Бухоро давлат университетининг ИТД–1. ЁА–1–9 
рақамли “Аҳолининг турли қатламларига психологик хизмат кўрсатиш 
амалиёти” (2016–2018 йй.) амалий лойиҳа ва ОТ-Ф1 рақамли “Ёшларда 
миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик 
механизмлари” (2017-2021 йй.) фундаментал лойиҳа доирасида бажарилган. 
Тадқиқотнинг 
мақсади 
ўсмирларда 
мафкуравий 
иммунитет 
шаклланишининг ижтимоий психологик омилларини аниқлашдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари:
мафкуравий иммунитет муаммосига оид илмий манбаларни таҳлил 
қилиш ва тадқиқот мақсадига мос равишда тизимлаштириш;
ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланиши ва ривожланишига 
таъсир қилувчи психологик омилларни аниқлаш (ёш, жинс, ҳудуд кесимида); 
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги ўсмирлар гуруҳида мафкуравий 
иммунитетни шаклланганлик даражаларини аниқлаш ва ривожлантиришга 
қаратилган мақсадли ва манзилли тавсиялар ишлаб чиқиш ва уни амалиётга 
татбиқ этиш; 
ўсмирлар гуруҳида мафкуравий иммунитетни ривожлантиришга 
қаратилган ижтимоий-психологик тренинг дастурларини ишлаб чиқиш ва 
унинг самарадорлигини баҳолаш; 
ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланишининг психологик 
омилларини аниқлаш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. 
Тадқиқотнинг объекти сифатида Бухоро вилоятидан 535 нафар ва 
8
Давлетшин М.Г., Абдурахмонов Ф.Р. Қадимги Шарқ мамлакатларида психологик фикр тараққиёти. – Т.: 
1995. – Б.26. / Ғозиев Э. Тафаккур психологияси. – Т.: “Ўқитувчи”, 1990. –Б. 184./Ғозиев Э. Педагогика-
психология, “Ношир” Тошкент.2014.-Б.28-29./ Ғозиев Э. Умумий психология Т: 2010./ Қодиров Б.Р. 
Истеъдодли болалар ва уларни танлаш методикаси.Т., 1992.- Б. 326./ Каримова В.М. Ижтимоий психология 
асослари. Университет ва педагогика олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. – Т.: “Ўқитувчи”, 1994.–
Б. 98 . / Каримова В.М. Ижтимоий психология ва ижтимоий амалиёт. Университетлар вапедагогика 
институтлари учун қўлланма. Тошкент., 1989. –Б. 96./ Каримова В.М. Социал психология. Университет 
талабалари учун ўқув қўлланма. - Фарғона, 1993.–Б. 100./Баротов Ш.Р, Мухторов Э.М. «Ўсмирларда ўзини-
ўзи психологик муҳофаза қилиш ҳақидаги тасаввурларни шакллантиришнинг илмий-амалий асослари» 
Монография - Т.: «Фан» 2008. – Б.118./ Баратов Ш.Р. Ўқувчи шахсини ўрганиш усуллари- Т;Ўқитувчи, 
1995.-Б.56./ Баратов Ш.Р. “Истиқлол ғоясининг ижтимоий психологик асослари”, “Миллий истиқлол ғояси 
тарғиботининг илмий асослари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т.: 
2002.-Б.80-82. 



Тошкент шаҳридан 465 нафар жами 1000 нафар умумий ўрта таълим 
мактабларининг 5-9-синф ўқувчилари жалб этилди.

Download 451.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling