Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот натижаларнинг ишончлилиги
Download 451.72 Kb. Pdf ko'rish
|
05 osmirlarda mafkuravij immunitet shakllanishining psixologik omillari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларнинг ишончлилиги нашр этилган қўлланмалар,
республика ва халқаро миқёсдаги илмий конференция материаллари тўпламлари, ОАК рўйхатидаги махсус журналлар ҳамда хорижий илмий журналларда чоп этилган мақолалар, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилгани, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг миллий, минтақавий, ғоявий, мафкуравий, психологик хавфсизлик борасидаги фаолиятига кўмаклашиш усуллари ҳамда воситаларини такомилаштиришда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти аҳоли, айниқса ўсмирлар орасида дин ниқобидаги экстремизм, терроризм, радикализм, сепаратизм, прозилатизм, кибержиноятчилик, кибертерроризм деструктив кучларга қарши курашнинг психологик, маърифий усулларини белгилаш, бу борада аждодлар мероси ва жаҳонда қилинган ишлардан унумли фойдаланиш, ўсмирларни четдан кириб келаётган ташқи ва ички таҳдидлардан асраш, бузғунчи ғоя ва вайронкор мафкураларга нисбатан мустаҳкам мафкуравий иммунитет шакллантириш тизими элементларининг функционал интеграциялашувини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда, “Ижтимоий психология”, “Сиёсий психология”, “Ёш даврлари психологияси” фанларидаги “Психология ҳимоя”, “Психологик муҳофаза”, “Психологик оғиш”, “Ахборот тизимида ахборий психологик хавфсизлик” каби мавзуларни янги манбалар билан бойитишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Натижаларининг жорий қилинганлиги. Ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланишининг психологик омиллари бўйича олинган илмий натижалар асосида: ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланиши ва ривожланишига ижобий таъсир этувчи “ижобий тақлид”, “ижобий мотивация”, “ўзини-ўзи назорат қилиш”, “ўзини-ўзи баҳолаш” каби ижтимоий-психологик хусусиятлари аниқланганлигига доир олинган илмий натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув- илмий марказининг 2019 йил 11 ноябрдаги № ПМ 9-сонли маълумотномаси). Натижада мафкуравий иммунитет шакллантириш профилактика ишлари, ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланишининг психологик омили сифатида психологик ҳимоя механизмининг етакчи типлари тўғрисидаги илмий билимлар билан бойитилган; ўсмирларда мафкуравий иммунитет барқарорлигини таъминловчи эътиқоднинг “яхшиликка ишонч”, “мен”нинг қадр-қимматига ишонч, “ўзини бошқаришга ишонч”, “ҳаётнинг одиллигига ишонч” таянч мезонлари аниқланганлигига доир олинган илмий натижалар Республика маънавият ва 11 маърифат марказининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 8 ноябрдаги 03/010-1500-60 и - сонли маълумотномаси). Натижалар бу соҳа вакиллари учун барқарор мафкуравий иммунитет шакллантириш ишларининг илмий-методик таъминотини кучайтиришга хизмат қилган; мафкуравий иммунитетнинг “ахборотни саралаш”, “салбий ахборотга нисбатан ҳимоя”, “бузғунчи ахборотга қарши кураш” ва “ўзини-ўзи бошқариш” сингари етакчи ижтимоий-психологик сифатлари аниқланганлик илмий натижалари Психология ўқув-илмий маркази ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 11 ноябрдаги № ПМ 9-сонли, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 8 ноябрдаги 03/010-1500-60 и - сонли маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар ўсмирларда мафкуравий иммунитет профилактика ишларида мақсадлилик ва манзиллилик касб этишини кучайтирган; мафкуравий иммунитет барқарорлик ва беқарорлик даражаларини баҳолашнинг мотивацион, когнитив ва хулқ-атвор компонентлари ишлаб чиқилганлигига доир олинган илмий натижалар Республика маънавият ва маърифат маркази ва Психология ўқув-илмий марказининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 8 ноябрдаги 03/010-1500-60 и - сонли ва Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 11 ноябрдаги № ПМ 9-сонли маълумотлари). Натижада мафкуравий иммунитет шакллантириш ишларининг натижадорлигига эришилган. Download 451.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling