Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари асосида диссертант  ҳисоб-китоби


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/46
Sana18.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1569204
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46
Bog'liq
мийнет базары амел етиу

 
17
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари асосида диссертант 
ҳисоб-китоби.
 


20 
жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари эгаллаган мутахассисликлари 
бўйича иш билан таъминлашда номутаносибликлар мавжудлигидан далолат 
беради.
Бўш иш ўринларининг касб йўналишлари бўйича таркибида тикувчи-
бичувчи, йигирувчи, газ пайвандловчи, электрик, чилангар, электромонтажчи, 
ҳайдовчи, сантехник, пармаловчи, қурилиш ишлари, жумладан сувоқчи-бўѐқчи, 
том ѐпувчи, ғишт терувчи, бетончи, кран машинисти, бульдезорчи каби меҳнат 
бозорида талаб юқори бўлган ишчи касблари муҳим ўрин тутади. 
Ушбу ҳолатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиѐев 
ўз фикр-мулоҳазаларини қуйидагича билдирган: «Ҳайрон қоласиз, жойларда 
оддий қурувчи, тракторчи ѐки механизатор йўқ. Ишнинг кўзини биладиган ер 
тузувчи ѐки сувчи топиш амримаҳол. Кўп жойларда коллежларни битирган 
болаларни керакли касбга қайта ўқитишга тўғри келмоқда. Қани, касб тарбияси? 
Қани, меҳнат бозорини ўрганиш?»
18
Шу нуқтаи назардан, ѐшларни ҳунар эгаллашга йўналтириш, касб-ҳунар 
муассасаларида ѐшларга ички ва ташқи меҳнат бозорлари талабларини ўрганган 
ҳолда билим беришни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. 
Диссертациянинг «Инновацион иқтисодиѐт шароитида меҳнат 
бозорининг ривожланиш тенденциялари» деб номланган иккинчи бобида 
Ўзбекистон меҳнат бозорининг таркиби, ривожланиш тенденциялари аниқланган 
ва унинг ҳозирги ҳолати баҳоланган, худди шунингдек, меҳнат ресурсларига 
демографик ўзгаришлар таъсирининг хусусиятлари, Ўзбекистон меҳнат бозорида 
ѐшларнинг ўрнини ошириш муаммолари ўрганилган. 
Агар илмий абстракциялаш усулидан фойдаланиб, меҳнат бозорига таъсир 
этувчи етакчи омил сифатида демографик омилга назар ташласак, мамлакатимиз 
аҳолиси мустақиллик йилларида қарийб 13,7 миллионга кўпайиб, ўртача йилига 
458 минг кишига ортганини ва жами аҳоли сони 34 млн. кишига етганини ѐки
1,7 мартага ўсганини, бунда шаҳар аҳолиси қарийб 2 мартага, қишлоқ аҳолиси 
эса 1,3 мартага кўпайганини кузатишимиз мумкин. Жумладан, агар 1991 йилда 
жами аҳоли таркибида шаҳар аҳолисининг ҳиссаси 40 фоизни ташкил этгани 
ҳолда, ушбу кўрсаткич 2019 йилга келиб 50,6 фоизга етди. Мос равишда қишлоқ 
аҳолиси 60 фоиздан 49,4 фоизга камайди.
19
Бу ҳолат мамлакатимизда 
урбанизация жараѐни рўй бераѐтганлиги, 966 та аҳоли пунктига шаҳар мақоми 
берилиши билан изоҳланади.
20
18
Мирзиѐев Ш. М. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига 
бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. 2018 йил 8 декабрь. www.president.uz 
19
Труд и занятость в Узбекистане. 2015 – 2018. Статистический сборник. Ташкент, 2019. – С.14; Сборник 
статистических материалов. 1990. Москва, 1991. – С.65; Статистический сборник. Основные тенденции и 
показатели социально-экономического развития Республики Узбекистан в годы независимости (1990 – 2010 
гг.) и прогнозы на 2011 – 2015 гг. – Ташкент, 2011. – С.93; Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат 
муносабатлари вазирлиги. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ресурсларининг 2019 йил январь – декабрь 
ойларидаги (йиллик) ҳисоб-китоб балансига шарҳлар. 2019. 2- бет; Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва 
меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари. 2020. асосида диссертант томонидан ҳисобланган. 
20
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан «О мерах по усовершенствованию 
административно-территориальной структуры населенных пунктов Республики Узбекистан», 13 марта 2009 
года №68. www.lex.uz 


21 
2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, меҳнат ресурслари жами аҳолининг 
56,6 фоизини ташкил қилиб, унинг аксарият қисми Самарқанд (2122,1 минг 
киши), Фарғона (2056,2 минг киши), Қашқадарѐ (1819 минг киши), Андижон 
(1745 минг киши), Тошкент (1632,6 минг киши), Наманган (1578,1 минг киши) 
вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (1585 минг киши)
21
тўпланган. 
Таҳлилларнинг кўрсатишича, республика минтақаларида демографик 
ривожланиш нисбий кўрсаткичлари тенденцияси туғилиш даражасининг 
пасайишида намоѐн бўлмоқда. Бу эса аҳолининг ѐш гуруҳлари таркибига 
бевосита ўз таъсирини кўрсатмоқда. (2- расм).
7,8 7,7
7,4
7,1 7,4
7,5
7,9 8,1
8,7
9
9,4
9,7
10 10,3 11,8
13,4
49,1 49,6 52 57,9
60,5 61,2 61,5 61,7 61,4 61 60,5 60,1 61,4
62,7 63 63,2
43,1 42,7 40,6
35 32,1 31,3 30,6 30,2 29,9 30 30,1 30,2 28,6
27 25,2 23,4
Меҳнатга лаѐқат ѐшидан кичиклар
Меҳнатга лаѐқат ѐшидагилар
Меҳнатга лаѐқат ѐшидан катталар

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling