1- расм. «Ишчи кучи» ва «меҳнат» категорияларининг мазмунини
очиш бўйича таклиф этилаѐтган методологик ѐндашув
13
Меҳнат бозори ва унинг амал қилиш механизми юзасидан амалга
оширилган тадқиқотларнинг таҳлили, унинг детерминатларини аниқлаш
имконини берди (1- жадвал).
Меҳнат бозорининг амал қилиш механизми таҳлили жами иқтисодий фаол
аҳолини меҳнат бозорига кирувчилар қаторига киритиш ишчи кучини товар
сифатида биринчи ўринга олиб чиқади ва меҳнат унумдорлигини иккинчи
даражага тушириб юборади, деган гипотезани илгари суриш имконини беради.
Меҳнат бозорида ишга жойлаштиришга муҳтож бўлиб қолган шахсларни
потенциал ишчи кучига қараб ишга жойлаштирилганда, унинг функционал ишчи
кучи кейинги ўринга ўтиб қолади. Меҳнат жараѐнидан сўнг меҳнатда
бандларнинг бир қисмини ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар қаторига
қўшилиши содир бўлади. Таълим хизматлари бозори меҳнат ва инновациялар
бозоридан алоҳидалашгани, улар ўртасида бевосита алоқадорлик бўлмагани
сабабли таълим соҳаси меҳнат бозори ўзгаришларига кеч қолиб мослашмоқда.
Ушбу гипотезанинг амалий жиҳати шундаки, бир вақтнинг ўзида бўш иш
ўринлари ва ишсизлик сақланиб қолмоқда.
13
Диссертант томонидан тузилган.
Ишчи кучи (кенг маънода)
Ёлланувчи (тор маънода)
Ишчи кучи
Меҳнат – омил, битим
предмети сифатида
Кишиларнинг меҳнат
қобилияти
(потенциал)
IVѐндашув
Меҳнат – меҳнат
қобилиятининг
ҳаракатга келиши
(функционал)
Do'stlaringiz bilan baham: |