Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
-жадвал Таълим йўналишларига кўра талабалар индивидуаллигининг расмий-
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
2023-turakulov-avtoreferat-oak
5-жадвал
Таълим йўналишларига кўра талабалар индивидуаллигининг расмий- динамик хусусиятларининг кўрсаткичлари (N=292) Шкалалар Дефектология (N=112) БТ ва СТИ (N=100) Педагогик ва психология (N=80) Индекс Балл Темперамент Балл Темперамент Балл Темперамент Психомотор фаоллик индекси 72,62 Флегматик 112,53 Холерик 94,53 Ноаниқ тип Интеллетуал фаоллик индекси 87,03 Юқори эмоционалликк а эга аралаш тип 84,18 Юқори эмоционаллика эга аралаш тип 101,37 Юқори фаолликка эга аралаш тип Коммуникати в фаоллик индекси 104,60 Юқори фаолликка эга аралаш тип 82,60 Қуйи эмоционалликка эга аралаш тип 125,73 Юқори фаолликка эга аралаш тип Умумий фаоллик индекси 263,26 Юқори эмоционалликка эга аралаш 261,75 Юқори эмоционаллика эга аралаш тип 261,75 Юқори эмоционалликка эга аралаш тип (87,03), коммуникатив фаоллик индекси бўйича юқори фаолликка эга аралаш типга (104,60), умумий фаоллик индекси бўйича ( 263,26 ) юқори эмоционалликка эга аралаш ифодаладилар. Бу эса дефектология таълим йўналиши талабаларининг истиқболда касбий хусусиятига кўра болалар билан турли даражадаги коррекция ишларига мойиллик, уларнинг туйғу- кечинмаларини инобатга оладиган, сабр-тоқатли ва қаноат билан ишлашларини белгилаб беради. Бошланғич таълим ва спорт тарбия иши йўналиши талабаларининг расмий-динамик хусусиятларига кўра қуйидаги темпераментал хусусиятлар аниқланди: психомотор фаоллик индексига кўра холерик (112,53), интеллектуал фаоллик индексига кўра эса юқори эмоционалликка эга аралаш тип (84,18), коммуникатив фаоллик индекси бўйича қуйи эмоционалликка эга аралаш типга (82,60), умумий фаоллик индекси бўйича (261,75) юқори эмоционалликка эга аралаш типга мансубликлари кузатилди. Ушбу таълим йўналиши талабалари мутахассис сифатида иккита ўзига хос хусусиятнинг муажассамлашувини тақазо этмоқда. Бир жиҳати спорт иши билан шуғулланувчи, иккичиси эса болалар билан ишлайдиган мутахассисга хос уйғунликка эга. Шу сабабли ҳам БТ ва СТИ йўналиши талабаларида психомотор фаоллик индекси бўйича холерик, интеллектуал фаоллик индекси бўйича юқори эмоционалликка эга аралаш тип, умумий фаоллик индекси бўйича юқори эмоционалликка эга аралаш тип сифатида акс этган бўлиши мумкин, аммо уларда коммуникатив фаоллик индекси бўйича қуйи 19 эмоционалликка мансуб аралаш тип аниқланди. Талабалар таълим йўналишини танлашларида унинг спорт иши қисмига ортиқча урғу бериб юборган бўлишлари мумкин. Педагогика ва психология таълим йўналиши талабалари индивидуаллигининг расмий-динамик хусусиятлари ўзига хосликка эга дейиш мумкин: психомотор фаоллик индексига кўра ноаниқ тип (94,53), интеллектуал фаоллик индексига кўра эса аралаш юқори фаол тип (101,37), коммуникатив фаоллик индекси бўйича юқори фаолликка эга аралаш типга (125,73), умумий фаоллик индекси бўйича (263,26) юқори эмоционалликка эга аралаш тип хос экан. Ўз навбатида, педагогика ва психология таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларда ҳам икки соҳа мутахассисига хос касбий сифатлар камол топиши керак бўлади. Улар бир жиҳатдан педагог сифатида таълим-тарбия муҳити учун зарур хусусиятлар, иккинчиси эса психологга (инсонлар билан психологик тадбирларни олиб боришга қобилиятлик) хос хусусиятларга эга бўлишлари талаб этилади. Таълим йўналишига кўра индивидуалликнинг расмий-динамик хусусиятлари асосида талабалар эмоционал интеллектининг индивидуал- типик хусусиятларини ёритишга ҳаракат қилинди. Бунинг учун тадқиқот методикалари ўртасидаги (ИРДХС ва эмоционал интеллектни тадқиқ этиш методикалари) ўзаро боғлиқликлар тадқиқ этилди. Дефектология таълим йўналиши талабалари индивидуаллигининг расмий-динамик хусусиятлари билан эмоционал интеллекти хусусиятлари ўртасидаги корреляция муносабатларида қуйидагича ҳолатлар кузатилди (6- жадвал). Агар ушбу боғлиқлик дефектология таълим йўналиши талабаларининг эмоционал интеллектига хос индивидуал-типик хусусиятларни ифодалашини инобатга оладиган бўлсак, қуйидаги муносабатларни ифодалашга хайрихоҳ бўлиш мумкин. Дефектология таълим йўналиши талабаларида касбий хусусиятнинг шаклланиши нуқтаи назаридан ўзга инсонларнинг хатти-ҳаракатига кўра уларни баҳолай олишлари лозим бўлади. Бу ҳолат талабаларнинг эмоционал билимдонлиги билан психомотор фаоллик хусусиятлари ўртасидаги корреляция (r=0,228; р<0,05)да кузатилди. Дефектология таълим йўналиши талабалари болалар билан ишлашлари сабабли уларнинг асаб тизими хусусиятлари, туйғу ва кечинмаларини хатти-ҳаракатларига кўра баҳолашлари муҳимдир. Дефектологик таълим йўналиши талабаларининг эмоционал интеллекти билан интеллектуал фаоллик хусусиятлари ўртасида ҳам бир қатор аҳамиятли боғлиқликлар акс этган: улар болаларга нисбатан эмпатияли бўлишлари (r=0,227; р<0,05), ўзга инсонларнинг кечинмаларини сезувчи (r=0,373; р<0,01), болаларнинг экспрессиясини бошқара олишлари (r=0,247; р<0,05) муҳим ҳисобланади. Интеллектуал фаоллик жиҳатидан талабалар эмоционал интеллекти уйғунликларга эга. Дефектология таълим йўналиши талабаларининг коммуникатив фаоллиги билан бошқа инсонларнинг ҳис-туйғуларини бошқариш бўйича ҳам ижобий корреляцион 20 муносабат аниқланган (r=0,325;р<0,01). Ушбу йўналиш бўйича мутахассислар уларга мурожаат қилган инсонларнинг ҳис-туйғуларини Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling