Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Download 198.5 Kb.
|
А.Ахмедов-Автореферат
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ошириш жараёнини ўрганиш натижасидаги таклифлар асосида:
Давлат бошқаруви органларининг барча тизимлари фаолиятида жорий этишга қаратилган замонавий услублар гуруҳлаштирилиб, биринчи гуруҳга бенчмаркинг, бенчлернинг, бенчфьючинг, бенчрейсинг, иккинчи гуруҳга дастурлаш, лойиҳалаш, фандрайзинг ва учинчи гуруҳга ҳудуд маркетинги, брэндинг, стандартлаштириш, “Электрон ҳукумат” сиёсий технологияларини қўллаш зарурати асослаб берилганлигига оид хулосалар ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида тайёрланган “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” номли ўқув қўлланманинг “Ҳаракатлар стратегияси – Ўзбекистон миллий тараққиёти янги босқичининг асоси” деб номланган иккинчи параграфини, “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш” номли учинчи параграфини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 июлдаги 89-03-2451-сон маълумотномаси); ижро ҳокимияти органлари фаолиятига краудсорсинг (ташқи ташкилотлар ресурсларидан фойдаланиш), аутсорсинг (ташқи ресурслар - хусусий ва нодавлат хизмат кўрсатиш шакллари) замонавий менежмент усулларини қўллаш орқали институционал, функционал ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан фаолиятини ташкил этишни аниқ натижаларга қаратилган бошқарув самарадорлиги такомиллаштирилганлигига доир илмий янгиликлар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 27-бандидаги “Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун илғор хорижий тажриба асосида замонавий менежмент тизимини жорий этиш” ҳамда 28-бандидаги “Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш” бўйича вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2020 йил 28 августдаги 07-563-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотда илгари сурилган таклиф ва тавсиялар ҳокимликнинг мазкур йўналишдаги ишлари самарадорлигининг ошишига катта ҳисса қўшган; ижро ҳокимияти тизимини ислоҳ қилишда “давлат-фуқаро-жамият” уйғунлигига қаратилган аҳолининг ижро ҳокимияти органларига бўлган ишончи, ўрта ва узоқ истиқболли стратегик режаларни қабул қилишда мавжуд имконият ва ресурсларнинг мувофиқлигини баҳолашнинг ташкилий, тизимли ҳамда структуравий инновация шакллари илмий асосланганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашга доир дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 22 июлдаги 02-02/739-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг давлат бошқарувига инновацион технологияларни самарали жорий қилишга қаратилган фаолиятининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган; ижро ҳокимияти фаолиятини тузилмавий-функционал жиҳатдан номарказлаштиришга қаратилган ваколатларни узатиш, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ресурсларни тақсимлаш, тезкор ахборот етказиш, раҳбар масъулиятини баҳолашнинг модернизацион жараёнлари очиб берилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йилга мўлжалланган Иш режасининг 90.“Андижон, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида “IT-ACADEMY” лойиҳасини жорий қилиш” бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 17 июндаги 04-13/1834-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, уларнинг тегишли ҳудуддаги энг муҳим муаммоларни ҳал қилишдаги ролини кучайтириш мақсадида, шунингдек, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясидаги вазифаларни амалга оширишга ҳисса қўшган; Download 198.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling