Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги


Download 198.5 Kb.
bet3/10
Sana04.04.2023
Hajmi198.5 Kb.
#1323504
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
А.Ахмедов-Автореферат

Ш.И.Пахрутдинов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, сиёс.ф.д., профессор.


К.М.Мирзааҳмедов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, ф.д.(PhD).


А.Г.Муминов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги Илмий семинар раиси, с.ф.д., профессор.
КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XXI асрга келиб жаҳоннинг тараққий этаётган давлатларида давлат бошқаруви тизимига самарали маъмурий механизмларни қўллаш амалиётига талаб ортиб бормоқда. Шу боис, эркин бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик жамият қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан бораётган мамлакатларда ислоҳотларнинг асосий эътибори давлат бошқарув тизимини номарказлаштириш жараёнларига сиёсий технологияларни қўллаш амалиётига қаратилмоқда. Бугунги кунда давлат бошқарув ҳокимияти лари ваколатларининг бир қисмини демократик жамиятнинг ажралмас атрибути ҳисобланган фуқаролик жамияти институтларига, хусусан ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига ўтказиш, унинг жамият ҳаётидаги ролини кучайтириш ва ваколатларини янада кенгайтириш масалалари долзарблашиб бормоқда.
Ривожланган давлатларнинг етакчи илмий тадқиқот марказларида давлат бошқарув тизимини, жумладан, ижро ҳокимиятини модернизациялаш жараёни билан боғлиқ давлат бошқарув тизимини номарказлаштиришда ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, краудсорсинг ва аутсорсинг технологияларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйишнинг янги механизмларини жорий этиш билан боғлиқ илмий назарий тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Уларда марказий давлат ҳокимиятининг ваколатларини қуйи органларга узатишга қаратилган ислоҳотларда маҳаллий ҳокимиятнинг сиёсий, маъмурий ва молиявий ваколатлари кўпайтириш билан боғлиқ назарий ва ҳуқуқий муаммолар ўрганилмоқда. Тадқиқотлар натижасида ижро ҳокимияти тизимида фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарувида етарлича иштироки таъминланмагани, замонавий технологияларни жорий қилиб бориш билан боғлиқ муаммолар муҳим босқичга кўтарилмоқда.
Мамлакатимизда давлат бошқарув органлари фаолиятини номарказлаштириш, баҳолаш ва самарадорлигини ошириш соҳадаги жаҳон тажрибаси амалиётга кенг татбиқ этилмоқда. “Жойларда ижро ва вакиллик органларининг давлат бошқарувидаги роли ва масъулиятини янада ошириш зарур. Ҳокимлар охирги уч йилда уларга берилган кенг ваколатлардан қанчалик самарали фойдаланаётганини, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий тузилмалари фаолияти натижадорлигини назорат қилиш бўйича янги тизим яратиш шарт”1. Бу борада, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ислоҳотлар концепцияси”да белгиланган устувор вазифалар асосида ижро ҳокимияти давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, давлат бошқаруви жараёнларини демократлаштиришда ҳар бир бошқарувчи бўғин вазифаси, ваколатлари ва масъулиятини аниқ белгилашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш ушбу масаланинг долзарблигини ифодалайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”, 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини Инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ҳамда соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мақсадлар ва вазифалар мазмунини ойдинлаштиришда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.

Download 198.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling