Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 198.5 Kb.
bet8/10
Sana04.04.2023
Hajmi198.5 Kb.
#1323504
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
А.Ахмедов-Автореферат

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 4 та халқаро, 5 та республика илмий-назарий ва илмий-амалий конференцияларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларнинг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 15 та илмий иш, Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар натижалари чоп этилиши мумкин бўлган нашрларда 5 та мақола, жумладан 2 та хорижий журналда, илмий конференция материаллари тўпламларида 9 та, жумладан халқаро конференцияларда 4 та ва маҳаллий конференцияларда 5 мақола нашрдан чиққан.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, унинг ҳажми 155 саҳифани ташкил қилади.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети, илмий янгилиги, амалий натижалари ва уларнинг ишончлилиги ҳамда илмий ва амалий аҳамияти тавсифланган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши, апробацияси, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг биринчи боби “Давлат бошқаруви органлари фаолиятини самарали ташкил этишни ўрганишнинг назарий-методологик масалалари” деб номланади.
Давлатчилик пайдо бўлгандан буён уни бошқариш, ҳуқуқий асосини такомиллаштириш, давлат ҳокимияти органлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, замонавий механизмларни жорий этиш давлат раҳбари ва давлат хизматлари олдида турган ҳамда кўп мурожаат этиладиган соҳалардан бўлиб келмоқда. Бу тенденсия йилдан-йилга ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. Давлат ҳокимияти органлари фаолиятини самарали ташкил этиш орқали ижобий турмуш даражасига етишиш исбот талаб этмайдиган аксиомадир.
Диссертациянинг биринчи бобида Диссертант давлат бошқаруви органларининг илмий-назарий асосларини тадқиқ этишда унинг таркибий қисмлари бўлган “давлат”, “бошқарув” ва “самарадорлик” тушунчаларининг моҳиятини тўғри англаш жуда катта аҳамиятга эга деб ҳисоблайди. Айниқса, шу даврга қадар бошқарув тизимида “самарадорлик” тушунчасига кўплаб шарҳлар берилган бўлиб, натижада, ушбу тушунча бугунда турли хусусиятлар, муносабатлар ва жараёнларнинг хилма-хиллигини асосламоқда. Зеро, давлат бошқаруви тизими - фуқаролар эхтиёжлари ҳамда миллий манфаатларни паралелл равишда ўзида акс эттириши, қолаверса, давлат бошқаруви жараёларини ташкил қилиш тамойилларининг илмий - методологик асосланганлигини билишимиз учун ушбу тизимдаги сиёсий тадқиқот усулларини чуқур ўрганиш заруриятини келтириб чиқаради.
Ўзбекистон ривожланишининг янги босқичи давлат бошқарувидаги замонавий услубларни қўллаш соҳасида эски маъмурий-буйруқбозлик тизимини, унга мувофиқ бўлган ҳокимият ва бошқарув органларини тугатиш ҳамда янги давлатчиликнинг сиёсий-ҳуқуқий, конституциявий асосларини яратиш, Конституция ва қонунларда ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг янги тизимини, давлат ҳокимияти органларининг янги тизимини мустаҳкамлаш жараёнлари таҳлил қилинган. Мазкур жараёнлар давлат ва жамият бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий тузилмаси, вазифалари ва функцияларини қайта кўриб чиқишдан бошланди. 2003 йил 24 апрелга келиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ҳисобланиши бекор қилинди. 2010 йил 12 ноябрдаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” давлат бошқаруви тизимидаги 2016 йилгача амалга оширилган ислоҳотларнинг янги даврини бошлаб берди. Бу даврга келиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этиш жараёнлари таҳлил қилинган.
Диссертацияда давлат бошқаруви ислоҳотларини амалга оширишдаги мавжуд умумжаҳон тенденциялари ва услублари таҳлил қилинган бўлиб, улардан мамлакатимиз сиёсий ҳаётида фойдаланиш фойдадан холи бўлмайди. Диссертант фикрича, давлат бошқаруви органлари фаолият самарадорлиги оширилмасдан туриб тез ўзгараётган дунёда давлатнинг рақобатбардошлигига эришиш, ижтимоий фаровонлик ва хизматларга бўлган эҳтиёжни маълум даражасини таъминлаш, бизнесни ривожлантириш учун маъқул шароитларни яратишнинг имкони йўқ. Шундан келиб чиқиб, диссертацияда давлат бошқаруви органлари фаолият самарадорлигини оширишнинг асосий услубларини ёки негизини ташкил этган ислоҳотларни Буюк Британия, Германия, Япония ҳамда Сингапур давлатлари тажрибаси, Грузия, Россия ва Қозоғистон давлатларида қўлланилган усуллар ўрганилган.
Диссертацияда маъмурий ислоҳот институционал ўзгаришларнинг давлат бошқарувидаги янгича услублари ва технологияларини жорий этишга мўлжалланган бўлиши ва мазкур соҳада натижалар янада сезиларлироқ ва кўламлироқ бўлиши учун бошқарув тизимларидаги ўзгаришларни изчил жамлаб бориши зарурлиги асосланади. Масалан, Россия Федерациясининг маъмурий ислоҳотлари йўналишлари ўрганилиб, маъмурий ислоҳот чора-тадбирлари қуйидаги иккита етакчи йўналишда кўриб чиқилади ва уларни мамлакатимизда ҳам қўллашга доир мулоҳазалар илгари сурилади.
Диссертацияда самарадорлик тушунчасига таъриф берилар экан, диссертант буни:
Самарали ташкил этилган давлат ҳокимияти органи амалда муайян ҳудудда яшовчи аҳолининг турмуш тарзи сифатини белгилаб беради. Буни чекланган ресурсларга эга бўлишига қарамасдан аҳоли турмуш тарзи нисбатан юқори бўлган давлатлар мисолида кўришимиз мумкин. Бу аввало давлат бошқаруви органлари тизимида самарали услублар қўлланилаётганидан далолат беради.
Ҳозирда давлат бошқаруви органларига жамият ва бошқа ташкилий тузилмалардан бўлаётган эҳтиёж, талаб ва эътирозларнинг ортиб бориши уларнинг ўз устида кўпроқ ишлаши, янада самарали ва натижадор бўлишини тобора кўпроқ тақазо этмоқда.
Самарадорлик ҳар бир соҳада ўзига ҳос ҳусусиятга эга. Самарадорлик кенг маънода қуйидагиларни англатади:
а) натижага эришиш имконияти;
б) натижанинг мақсадли йўналтирилганлиги;
в) натижанинг унга эришиш учун сарфланган ресурслар билан мутаносиблиги сифатида тушунади.
Диссертациянинг иккинчи боби “Давлат бошқаруви органлари фаолиятини самарали ташкил этишда хориж тажрибаси” деб номланган.
Глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораркан давлат бошқарувини давр талабига мослаштириш, унинг самарали фаолиятини таъминлаш, жамият эҳтиёжларига ҳозир жавоб бўлиши доимгиданда муҳимдир. Айнан шу асосда Ўзбекистонда бу соҳадаги ислоҳотлар кун тартибида турган устивор йўналиш ҳисобланади. Ҳозирда давлатлар табиий ресурсларга бойлиги ёки ишчи кучининг мўллиги эмас, балки давлат бошқаруви органларининг самарали фаолияти, натижадорлиги билан рақобатга киришмоқдалар.
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да давлат бошқарувини ислоҳ қилиш дастлабки устивор йўналиш сифатида белгиланганлиги ҳам бежиз эмас. Аслида давлат бошқарувини ислоҳ қилмасдан туриб бошқа соҳаларни ислоҳ қилиб бўлмайди. Давлат бошқарувини ислоҳ қилиш кўплаб илмий тадқиқот марказлари, ривожланган давлатлар тажрибаси ва Ўзбекистон амалиётини чуқур таҳлил қилишни талаб қилади.
Кўриниб турибдики бугун, Ўзбекистон Республикасида ҳам давлат бошқаруви тизимли ислоҳотларни талаб этмоқда. Хусусан Президентимиз таъбири билан айтганда, “Бугун ҳаётнинг ўзи биздан профессионал, тезкор ва самарали давлат хизмати тизимини шакллантириш, янгича фикрлайдиган, ташаббускор, эл-юртга садоқатли кадрларга кенг йўл очиш бўйича самарали тизим ишлаб чиқишни талаб этмоқда”6. Бунда, Ўзбекистон амалиётини такомиллаштириш учун ривожланган мамлакатлар томонидан давлат бошқаруви органлари фаолиятини самарали ташкил этишда мувафаққиятли қўлланиб келинаётган услубларни кенг жорий этиш чораларини кўриш зарур.
Ҳусусан, қуйида амалиётда қўллаш учун таклиф этилаётган услублар, пандемия даврида ҳам давлат бошқаруви органлари фаолиятининг самарали фаолият юритишига туртки бўлади. Булар:

  • Масофада туриб ишлаш (теле-иш - «telework», «telecommuting»);

  • Аутстаффинг («out staff» - «штатдан ташқари»);

  • Фриланс («freelance» - «еркин ёллаш»);

  • Аутсорсинг («outsouring» - «ташқи манба ва/ёки ресурсдан фойдаланиш»);

  • Коворкинг («Со-working» - «ҳамкорликдаги меҳнат»);

  • Краудсорсинг («crowdsourcing, crowd» - «кенг доира» ва «sourcing» - «ресурслардан фойдаланиш»).

Маъмурий ислоҳотлар концепцияси истиқболда инновацион ривожланишнинг умумжаҳон тенденцияларига жавоб берадиган давлат бошқаруви тизимини яратиш, уни бюрократиядан ҳоли қилиш ва бошқарув қарорлари қабул қилиш тизимининг фаолият самарадорлигини ва шаффофлигини ошириш, замонавий ғоялар, ишланмалар ва технологиялар тизимини жорий этиш, жамоатчилик ва парламент назоратининг, энг аввало, коррупция кўринишларининг олдини олишга қаратилган самарали шаклларини жорий этиш, “рақамли ҳукумат” тизимини такомиллаштириш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Диссертацияда Германия тажрбаси ўрганилганда маъмурий ислоҳотлар шаҳарлар ҳамда жамоаларда бюрократиядан ҳоли ва арзонга тушадиган бошқарув шаклларини жорий этишга қаратилганини кўриш мумкин. Давлат хизмати нархлари қимматга тушадиган хизматлар ўрнига кафолатланган хизматлар тақдим этишга, улар ўртасида рақобатбардошлик бўлишига ҳаракат қилинган.
Германиянинг Берлин, Мюнхен, Кёльн, Гамбург каби миллионлаб аҳоли яшайдиган йирик шахарларида фуқароларни давлат идоралари билан алоқаларини енгиллаштиришга қаратилган фуқаролик маслаҳатхоналари (бизда халқ қабулхоналари) ташкил этилди. Фуқаролик маслаҳатхоналари хизматчилари зарур бўлган ташкилотни топишга ёрдамлашади, турли (ҳил фойдали) маълумотларни аҳоли ўртасида тарқатади. Аксарият маслаҳатхоналар аҳоли билан шаҳар маъмурияти ўртасида “тўғридан-тўғри телефон алоқаси” шаклидаги мулоқотни ўтказади.
Шарқнинг тараққий этган давлати, Япония “иқтисодий мўжизаси” ғарбдан принципиал жиҳатлардан фарқ қиладиган, ишни ташкил қилиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг ўзига хослиги давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлиги натижасида япон модели кейинчалик Шарқий Осиёнинг деярли барча давлатларида ўрганилди ёки тадбиқ қилинди. Албатта давтаввал Япония, Жанубий Кореа, Сингапур, Тайвань ва бошқа Осиё “аждар” ва “йўлбарслари”да ғарбдагига ўхшаш тузилмалар ва институтлар тузилди, лекин вақтлар ўтгандан сўнг улар бошқача принципларда фаолият кўрсата бошлади. Агар ғарбда давлат ҳокимияти органлари фаолият ҳаракатининг оқилона мақсадга мувофиқлиги устунлик қилса, Японияда қадриятларнинг мақсадга мувофиқлиги устунлик қилади.
2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини Инновацион ривожлантириш стратегиясида Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача инновацион ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳам тасдиқланган бўлиб, унга кўра, жумладан, мамлакатимиз ҳозирда давлат қурилиши соҳасида Жаҳон банкининг давлат бошқаруви индикаторларидан Government effectiveness (Ҳукуматнинг самарадорлиги) бўйича 2015 йилда 16,1 фоиз кўрсаткичида баҳоланган бўлса, 2030 йилга бориб ушбу кўрсаткич бўйича 70,0 фоизлик даражага чиқиш белгиланганлиги ҳам бу борадаги мақсадларнинг қанчалик умуммиллий даражада аҳамиятга эга эканлигини намойиш этади. Инновацион ривожлантириш стратегиясида қайд этилган камчиликлар мамлакатимизнинг жадал инновацион ривожланишига, инвестицияларни жалб этишга, иқтисодиётнинг ўсиши ҳамда давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларини ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.
Диссертацияда Ўзбекистонда давлат ва жамиятини ривожлантиришнинг замонавий шароитларида давлат бошқарувини ташкил этиш ҳамда амал қилишнинг барча энг муҳим йўналишлари бўйича янги билимлар ноу-хаулар ва бошқалардан фойдаланиш ҳисобига жамиятимизнинг одинги ҳаракатини таъминлашга қадар бўлган инновацион фан талаб қилувчи технологияларни ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш талаб қилинаётган бир қатор муаммоли жиҳатлар кўрсатиб ўтилади. Давлат бошқарувида ўхшаш замонавий инновацияларга эришиш вазирлик ва ҳокимият органлари регламентини ишлаб чиқишга, янги тузилмалар ва штатларни шакллантиришга, давлат бошқарувининг турғунлигига эмас, балки жадаллигини ҳисобга олишга асосланган янгиланган қоидалар бўйича тузилмавий бўлимлар тўғрисидаги махсус Низомлар, хизмат йўриқномаларини тегишли равишда ҳуқуқий расмийлаштиришни тақозо этади.
Диссертацияда давлат бошқаруви органлари фаолиятида замонавий услубларни жорий этишдаги қуйидаги энг муҳим омилларни ҳисобга олиш зарурлиги илгари сурилади ва улар: самарали услуб ва технологияларни танлаш; энг яхши ташкилий шаклларни танлаш; янгилик киритишга ва ходимларни рағбатлантиришга имкон яратувчи ташкилий иқлимни яратиш; энг яхши муваффақиятли лойиҳаларни танлаш; харажатлар ва захираларнинг иқтисодий мақсадга мувофиқ ҳажмини белгилаш; технологияларни етказиб бериш муаммоларини ҳал қилишдир. Тизимдаги замонавий ўқув жараёни, янги хизмат турларини ишлаб чиқиш, янги технологияларни қўллаш, ташкилий тузилмаларни ўзгартириш, шунингдек фуқаролар, бизнес, жамият эҳтиёжлари ва талабларини қондириш учун янги бошқарув усулларини жорий этиш деб қаралиши мумкин. Диссертант фикрича, давлат ҳокимияти тизимидаги янгиликларнинг аксарияти АКТ компонентига эга. Ахборот, алоқа давлат хизматларини кўрсатиш, давлат сиёсатини амалга ошириш ва лойиҳалар ҳамда дастурларни амалга ошириш учун зарурий ресурсларни ўзида мужассам этганлиги сабабли АКТ маъмуриятнинг кўплаб амалиётларида улар ўзаро боғлиқдир. АКТнинг инновацион потенциали ўзига хос хусусиятлар билан белгиланади, масалан катта маълумотларни қайта ишлаш ва вақтинча, функционал ҳамда географик чегаралардан ташқарида алоқа қилиш қобилияти.
Диссертант давлат бошқаруви тизимида самарали давлат хизмати ва давлат бошқарувини ташкил этиш учун бугунги кунда ҳатто энг оптимал бошқарувнинг бюрократик механизмларидан фойдаланишнинг ўзи етарли эмас, деган хулосага келади. Тизимда замонавий бошқарув воситалари орасида давлат бошқарувини ислоҳ қилишда давлат ҳокимияти муассасаларида хусусий фирмаларга хос бўлган менежментдан фойдаланиш, яъни раҳбарликни бюрократик тарзидан мосла2сшувчанликка ўтиш ва янги самарали ижтимоий технологияларни қўллашни таклиф қилади. Айниқса, истиқболда замонавй ривожланишнинг умумжаҳон тенденцияларига жавоб берадиган давлат бошқаруви тизимини яратиш, уни бюрократиядан холи қилиш ва бошқарув қарорлари қабул қилиш тизимининг фаолият самарадорлигини ва шаффофлигини ошириш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар тизимини жорий этиш, жамоатчилик ва парламент назоратининг, энг аввало, коррупция кўринишларининг олдини олишга қаратилган самарали шаклларини жорий этиш, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Download 198.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling