Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги


Тадқиқотнинг амалий натижалари


Download 198.5 Kb.
bet6/10
Sana04.04.2023
Hajmi198.5 Kb.
#1323504
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
А.Ахмедов-Автореферат

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
ислоҳотлар жараёнининг ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигига таъсири аниқланган, ижро ҳокимияти органларининг қонунчилик ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизими ва фуқаролик жамияти институтлари билан чамбарчас боғлиқлиги очиб берилган;
ғарб ва шарқнинг тараққий этган мамлакатлари давлат бошқарувини такомиллаштириш йўналишларининг қиёсий таҳлили амалга оширилган, давлат ҳокимияти амал қилишини оптималлаштириш механизмларидаги ўхшаш тенденциялар аниқланган;
давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини оширишда замонавий ёндашув ва услубларнинг аҳамиятига қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги халқаро ҳамда республика миқиёсидаги илмий-амалий конференциялар материаллари тўпламлари, ОАК рўйхатига кирган махсус ва хорижий мамлакатлар журналларида чоп этилган мақолалар, хулоса, амалий таклиф ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот давомида олинган натижаларнинг илмий аҳамияти давлат ҳокимияти органлари фаолият самарадорлигини оширишнинг замонавий услубларини қўллаш, соҳа ислоҳотларининг илмий асосда бўлишини таъминлашга хизмат қилишида кўринади.
Тадқиқот натижаларнинг амалий аҳамияти шундаки, ушбу тадқиқот натижасида олинган илмий хулосалардан 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган назарий ва амалий вазифаларни бажаришда; давлат бошқаруви органларини ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган ислоҳотлар ва олиб борилаётган ишларни ҳуқуқий таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда; диссертация мавзуси билан боғлиқ муаммоларни илмий тадқиқ этишда; Олий таълим тизимида самарадорлик ҳамда иқтисодий потециални ошириш ва давлат бошқаруви шаклларига оид мавзуларни ўқитиш жараёнларида фойдаланилиши мумкин.

Download 198.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling