Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги


Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 198.5 Kb.
bet5/10
Sana04.04.2023
Hajmi198.5 Kb.
#1323504
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
А.Ахмедов-Автореферат

Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилган ПЗ-20170928696 сонли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” лойиҳаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат бошқаруви органлари фаолият самарадорлигини оширишнинг замонавий услубларини такомиллаштиришдан иборатдир.
Тадқиқотнинг вазифалари:
Давлат ҳокимияти органлари фаолият самарадорлигини оширишнинг ўзига хослигини сиёсий фанлар нуқтаи назаридан ретроспектив таҳлилини амалга ошириш;
давлат бошқаруви органлари фаолиятида самарадорликни оширишнинг ўрни ва аҳамиятини сиёсий жиҳатдан таҳлил қилиш;
давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигига таъсир кўрсатувчи замонавий инновацион омилларни тавсифлаш;
мамлакатда ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг давлат ҳокимияти органлари функционал-структуравий тизимига таъсирини аниқлаш ва баҳолаш;
давлат бошқаруви органлари фаолиятини оптималлаштиришнинг асосий йўналишларини очиб бериш.
Тадқиқотнинг объектини Ўзбекистонда давлат ҳокимияти органлари фаолият самарадорлигини ошириш билан боғлиқ замонавий услубларни татбиқ этиш жараёнлари ташкил қилади.
Тадқиқотнинг предмети Ўзбекистонда давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг замонавий-инновацион ёндашув услубларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда тарихийлик, мантиқий, анализ ва синтез, қиёсий таҳлил, моделлаштириш, прогнозлаш каби усуллар ҳамда тизимли, функционал ёндашувлардан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ижро ҳокимияти органларининг барча бўғини фаолиятига жорий этишга қаратилган инновацион технологиялар гуруҳлаштирилиб, биринчи гуруҳга бенчмаркинг, бенчлернинг, бенчфьючинг, бенчрейсинг, иккинчи гуруҳга дастурлаш, лойиҳалаш, фандрайзинг ва учинчи гуруҳга ҳудуд маркетинги, брэндинг, стандартлаштириш, “Электрон ҳукумат” сиёсий технологияларини қўллаш зарурати асослаб берилган;
ижро ҳокимияти органлари фаолиятига краудсорсинг (ташқи ташкилотлар ресурсларидан фойдаланиш), аутсорсинг (ташқи ресурслар - хусусий ва нодавлат хизмат кўрсатиш шакллари) замонавий менежмент усулларини қўллаш орқали институционал, функционал ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан фаолиятини ташкил этишни аниқ натижаларга қаратилган бошқарув самарадорлиги такомиллаштирилган;
ижро ҳокимияти тизимини ислоҳ қилишда “давлат-фуқаро-жамият” уйғунлигига қаратилган аҳолининг ижро ҳокимияти органларига бўлган ишончи, ўрта ва узоқ истиқболли стратегик режаларни қабул қилишда мавжуд имконият ҳамда ресурсларнинг мувофиқлигини баҳолашнинг ташкилий, тизимли ва структуравий инновация шакллари илмий асосланган;
ижро ҳокимияти фаолиятини тузилмавий-функционал жиҳатдан номарказлаштиришга қаратилган ваколатларни узатиш, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ресурсларни тақсимлаш, тезкор ахборот етказиш, раҳбар масъулиятини баҳолашнинг модернизацион жараёнлари очиб берилган.

Download 198.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling