Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти устави тошкент – 2013 йил I. Умумий қоидалар
III. Ташкилотнинг тузилмаси ва раҳбар органлари
Download 36.17 Kb.
|
“Ватанпарвар” ташкилоти устави
III. Ташкилотнинг тузилмаси ва раҳбар органлари
13. Ташкилотнинг тузилмасини - ташкилот Марказий кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) кенгашлари ҳамда бошланғич ташкилотлари ташкил этади. 14. Конференция "Ватанпарвар" ташкилотининг олий раҳбар органи бўлиб, у қуйидаги масалаларни ҳал қилади: - ташкилот Уставини қабул қилади, уни қайта кўриб чиқиб, қўшимча ва ўзгартиришлар киритади; - ташкилот Марказий кенгаши аъзоларини ва Назорат-тафтиш комиссиясини ҳамда Марказий кенгаш раиси ва раис ўринбосарларини сайлайди; - Ташкилот Марказий кенгашива Назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тинглайди, ишига баҳо беради, фаолиятнинг асосий йуналишларини белгилайди,улар бўйича қарорлар қабул қилади ва бошқа муҳим масалаларни кўриб чиқади; - ташкилот фаолиятини тўхтатиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади. 15. Конференция Марказий кенгаш Йиғилиши қарори билан беш йилда камида бир марта чақирилади. Зарурат туғилган тақдирда Марказий кенгаш Йиғилиши ёки ташкилотнинг ярмидан кам бўлмаган минтақавий кенгашлари қарорларига биноан, шунингдек, Марказий кенгаш Раёсати йиғилиши қарори билан ташкилотнинг навбатдан ташқари Конференцияси чақирилиши мумкин. 16. Конференцияни чақириш ва кун тартиби ҳақидаги қарор Конференциядан камида бир ой олдин эълон қилинади. Вакиллик меъёрлари ва Конференцияга делегатлар сайлаш тартиби Марказий кенгаш Йиғилиши томонидан ёки Марказий кенгаш Раёсати йиғилиши қарори билан белгиланади. 17. Марказий кенгаш Йиғилиши Ташкилот Конференциялари оралиғидаги фаолиятга раҳбарлик қилади ва қуйидагилар унинг ваколатига киради: - ташкилотнинг йиллик фаолияти бўйича Марказий кенгаш раисининг ҳисоботини тинглаш ва у бўйича қарорлар қабул қилиш; - ташкилот Марказий кенгашининг фаолияти билан боғлиқ ташкилий масалаларни, шу жумладан, ўз таркибига ташкилотда ишлаётган ходимлар, давлат, жамоат ташкилотлари вакилларини киритиш ёки чиқариш ҳамда зарур ҳолларда Марказий кенгаш раиси ва раис ўринбосарларини сайлаш масалаларини кўриб чиқиш. 18. Марказий кенгаш Йиғилиши зарурат туғилган тақдирда, аммо бир йилда камида бир марта чақирилади. Йиғилиш қарорлари кўпчилик овози билан қабул қилинади. 19. Марказий кенгаш Йиғилишлари оралиғида тизимдаги ташкилотларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш учун, Марказий кенгаш ўз таркибидан Марказий кенгаш раиси бошчилигида Раёсат аъзоларини сайлайди. Унинг аъзолари сонини Марказий кенгаш Йиғилиши белгилайди ва унинг таркибига лавозими юзасидан Марказий Кенгаш раиси ва унинг ўринбосарлари киради. 20. Раёсат йиғилишлари олти ойда камида бир марта ўтказилади. Раёсатнинг қарорлари кўпчилик овози билан қабул қилинади. 21. Ташкилот Марказий кенгашининг Раёсати: - Ташкилот Конференцияси ва Марказий кенгаш Йиғилиши қарорларининг бажарилишини ташкил этади; - қуйи бўғин кенгашларининг ахборот ҳамда ҳисоботларини тинглайди, қуйи тизим бошқарув органларига Марказий кенгаш номенклатурасига кирувчи раҳбар ходимлар номзодларини кўриб чиқади, улар хусусида тегишли кенгашларга таклиф ва тавсиялар беради; - қонун ҳужжатларига биноан, ташкилотнинг қуйи бўғин ва минтақавий кенгашларига ҳамда ташкилотнинг Марказий кенгашига ажратиладиган маблағ меъёрларини ва уни сарфлаш тартибини белгилайди; - ташкилотнинг давлат дастурлари асосида ишлаб чиқилган режаларини тасдиқлайди ва ижросини ташкил этади; - тизимдаги ташкилотлар фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қарорлар қабул қилади; - ташкилотда ўтказиладиган танловлар низомини тасдиқлайди ва танлов натижалари бўйича қарорлар қабул қилади; - ташкилот ҳаётига тааллуқли турли ташкилий масалаларни кўриб чиқади ва Марказий кенгаш Йиғилишига таклифлар киритади; - ташкилот фаолиятига оид, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқади. 22. Ташкилий-ижро тарзидаги жорий ишлар бўйича тезкор қарорлар қабул қилиш мақсадида Марказий кенгаш Раёсати ўз таркибидан Раёсат ҳайъатини сайлайди. 23. Марказий кенгаш Раёсат ҳайъати Марказий кенгаш Раёсати йиғилишлари оралиғидаги даврда ташкилот фаолиятига оид масалаларни кўриб чиқиб, қарорлар қабул қилади. 24. Марказий кенгаш Раёсат ҳайъати қуйидаги масалаларни ҳал этади: - давлат ва хўжалик бошқарув органларида, шунингдек бошқа жамоат, нодавлат-нотижорат ташкилотларида ташкилотнинг вакили сифатида турли масалаларни кўриб чиқиш; - муҳокама қилинаётган масалалар бўйича Раёсат йиғилишини чақириш, ҳужжатларни тайёрлаш, Раёсат йиғилиши кун тартибига қўйиш, қабул қилинган қарорларнинг ижроси ва бажарилиши устидан назоратни ташкил қилиш; - Марказий Кенгаш ва қуйи бўғин кенгашлар идоравий тузилмасини, ходимлар штат жадвалини тасдиқлаш, ўзгартиришлар киритиш; - фуқароларнинг шикоят ва аризаларини текшириш натижалари бўйича қарорлар қабул қилиш; - раҳбар ходимлар фаолияти билан боғлиқ интизомий масалаларни кўриб чиқиш; - ташкилот ўқув муассасаларида Мудофаа вазирлигининг буюртмаси бўйича Қуролли Кучлар учун ҳарбий техник мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш; - тизимдаги ўқув муассасалар, ўқув спорт-техника ва спорт ташкилотларида автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ва бошқа турдаги оммавий касбдаги ходимларни тайёрлаш таълими тизимини ҳамда аҳолига пуллик хизматлар кўрсатишни ташкил этиш, ижросини назоратга олиш, ходимлар малакасини оширишни ташкил этиш; - ташкилот аъзоларини, ёшлар ва фуқароларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни йўлга қўйиш, улар ўртасида оммавий-ташкилий, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилишини назорат этиш; - оммавий ахборот воситалари, кўргазмали чиқишлар, хайрия тадбирлари орқали ташкилотнинг Ўзбекистон равнақига қўшаётган ҳиссасини оммалаштириш; - тизимда самарали меҳнат қилаётган ходимларни Давлат мукофотлари, фахрий унвонлар ва ёрлиқларга тақдим этиш; - Марказий кенгашнинг йиллик асосий тадбирлар режаси ва спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мусобақалар тақвимий режасини ҳамда алоқадор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорлик режаларини муҳокама этиш ва тасдиқлаш; - Марказий ва минтақавий кенгашлар ҳамда ўқув муассасалари тузилмасини, уларнинг марказлаштирилган бюджети, йиллик бухгалтерлик жамлама ҳисоботи ҳамда ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолияти балансини, асосий режа кўрсаткичлари ва меъёрларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш; - тизимдаги кенгашлар, ўқув муассасалари, ўқув спорт-техника ва спорт ташкилотлари, бошқа хўжалик ҳисобидаги корхоналар ҳисобини олиб бориш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш; - раҳбар ходимларни танлаш, улар хусусида тавсиялар бериш, ваколати доирасида давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан амалий ҳамкорлик бўйича ташкилотнинг вакили сифатида иштирок этиш. 25. Раёсатга ва Раёсат ҳайъати ваколатига тааллуқли бўлмаган бошқа масалалар Марказий кенгаш раисининг ваколати доирасида бўлади ва қонунларда белгиланган тартибда ҳал этилади. 26. Марказий кенгаш раиси ташкилот Уставида белгиланган мақсад ва вазифалар, Марказий кенгаш Йиғилиши, унинг Раёсат ва Раёсат ҳайъати қарорлари ижросини ташкил этиш, ташкилот фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида қуйидагиларни амалга оширади: - тизимдаги барча ташкилотлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш; - Конференция, Марказий Кенгаш Йиғилиши, Раёсат ва Раёсат ҳайъати йиғилишларини тайёрлашни ташкил этиш, ўтказиш ва қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш; - мақсадли, йиллик, ойлик режалар ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш; - идоравий назорат тартибида тегишли қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш; - Республика Адлия вазирлигига ва бошқа ваколатли давлат идораларига белгиланган муддатларда Ташкилот фаолияти юзасидан ахборот беришни ташкил этиш; - Республика ва хорижий банкларда ташкилотнинг валюта ҳисоб рақамига эга бўлишини ташкил этиш; - ташкилот фаолиятига доир барча меъёрий ҳужжатлар ва низомларни ишлаб чиқишни ташкил этиш; - Марказий кенгаш Раёсати номидан давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш; - тасдиқланган смета ва ҳужжатларга мувофиқ мулк ва пул маблағларини тасарруф этиш; - Марказий кенгаш идоравий тузилмасига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, лавозим вазифаларини тасдиқлаш, меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш; - юридик ва жисмоний шахслар билан қонунда белгиланган тартибда шартномалар тузиш ва ижросини ташкил этиш; - халқаро алоқаларни ташкил этиш; - ходимлар ва спортчиларни чет элларга хизмат сафарига жўнатиш тадбирларини амалга ошириш; - фуқароларни қабул қилиш ва фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тадбирларини ташкил этиш; - тизимдаги ташкилотлар фаолиятига доир буйруқ, кўрсатма ва талабномалар шаклида қарор қабул қилиш ҳамда бошқа масалаларни ҳал этиш. 27. Марказий кенгаш раиси зиммасидаги вазифаларни бажариш мақсадида Марказий кенгаш идоравий тузилмасини ташкил этади. Download 36.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling