Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти устави тошкент – 2013 йил I. Умумий қоидалар
Download 36.17 Kb.
|
“Ватанпарвар” ташкилоти устави
- Bu sahifa navigatsiya:
- VIII. Назорат-тафтиш комиссиялари
VII. Ташкилотда сайловлар тизими
51. Марказий ва минтақавий кенгашлар раислари ва уларнинг ўринбосарлари, туман, шаҳар кенгашлари ва бошланғич ташкилотлар раислари лавозимлари сайланувчи лавозимларга киради. 52. Ташкилотнинг сайланувчи лавозимларига кирмаган раҳбар ва бошқа ходимларни лавозимларга тайинлаш ва озод қилиш, мехнат қонунчилиги асосида ҳамда Марказий кенгаш томонидан тасдиқланган меъёрий хужжатлар асосида, ўрнатилган тартибда амалга оширилади. 53. «Ватанпарвар» ташкилоти кенгашларида раҳбар органларни сайлаш умумий мажлислар, Йиғилишлар, Конференциялар ва ташкилот Конференциясида амалга оширилади. Иштирокчилар кўпчилигининг фикрига қараб, сайловлар очиқ овоз бериш ёки ёпиқ (яширин) овоз бериш йўли билан ўтказилиши мумкин. 54. Сайловлар демократик тамойиллар асосида ўтказилади. Умумий мажлис, Йиғилиш ёки Конференция қарорига кўра овоз бериш ҳар бир номзод бўйича ёки рўйхат бўйича ўтказилиши мумкин. Умумий мажлис, Йиғилиш ёки Конференция иштирокчиларининг ярмидан кўпи номзодни ёқлаб овоз берган тақдирда, у сайланган ҳисобланади. 55. Ташкилотнинг сайлаб қўйиладиган раҳбарий тузилмалар аъзолари ўз фаолиятлари билан уларга нисбатан билдирилган юксак ишончни оқлашлари лозим. 56. Агар улар ўз вазифаларини бажармаса ёки алоқани узган бўлса, тегишли кенгаш таркибидан муддатидан илгари чиқарилиши мумкин. Таркибдан чиқариш ҳақидаги масала тегишли кенгаш Йиғилишида, бошланғич ташкилотларда эса умумий мажлисида очиқ овоз бериш йўли билан ҳал қилинади. Агар умумий мажлис ёки йиғилиш иштирокчиларининг ярмидан кўпи қарорни ёқлаб овоз берса, қарор қабул қилинган ҳисобланади. 57. Ташкилотнинг барча сайлаб қўйиладиган ва тайинланадиган раҳбарларининг хизмат вазифалари Марказий кенгаш Раёсати ёки Раёсат ҳайъати томонидан тасдиқланадиган ҳужжатларда акс эттирилади. 58. Ташкилотнинг раҳбар органи йиғилишида унда иштирокчиларнинг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади. VIII. Назорат-тафтиш комиссиялари 59. Ташкилотнинг Устав доирасидаги фаолиятини назорат қилиш учун туман-шаҳар ва минтақавий кенгашлар ҳамда ташкилот Конференциялари қарорлари билан 3-7 кишидан иборат таркибда назорат-тафтиш комиссиялари тузилади. 60. Назорат-тафтиш комиссияси ўз фаолияти ҳақида тегишли Конференция олдида ҳисобот беради ва «Ватанпарвар» ташкилотининг тегишли кенгашлари раҳбарлигида фаолият кўрсатади. 61. Назорат-тафтиш комиссияси ташкилотнинг тегишли кенгаши ҳамда унга бевосита бўйсунувчи корхоналар ҳамда ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини, «Ватанпарвар» тизимида тафтиш ўтказиш бўйича амалга киритилган қоида ва йўриқномаларда кўзда тутилган тартибда ва ҳажмда беш йилда камида бир марта тафтиш қилади. Ариза, шикоят ва таклифларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш муддатларини, ечимининг тўғрилигини ҳамда мурожаат билан ташриф буюрувчиларни қабул қилиш қай даражада ташкил этилганини текширади. 62. Назорат-тафтиш комиссиялари тафтиш натижалари ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий таклифларни тафтиш этилган ташкилотнинг юқори турувчи идоравий тузилмасига тақдим этади. Тафтиш якунлари бўйича бир ой муддатда тегишли қарор қабул қилиниши шарт. Download 36.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling