Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти устави тошкент – 2013 йил I. Умумий қоидалар
Download 36.17 Kb.
|
“Ватанпарвар” ташкилоти устави
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти устави ТОШКЕНТ – 2013 ЙИЛ I. Умумий қоидалар 1. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, бундан буён матнда Ташкилот деб аталувчи, уюшган фуқароларнинг оммавий-мудофаа, спорт-техник ва ватанпарварлик борасидаги умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ва Ташкилотнинг уставда белгиланган мақсадларига эришиш учун биргаликдаги фаолият асосида ташкил этилган жамоат бирлашмаси ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади. Ташкилотнинг тўлиқ номи ўзбек тилида:Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти. Ташкилотнинг қисқартирилган номи ўзбек тилида: “Ватанпарвар” ташкилоти. Ташкилотнинг тўлиқ номи рус тилида: Организация содействия обороне Узбекистана «Ватанпарвар». Ташкилотнинг қисқартирилган номи рус тилида: Организация «Ватанпарвар». 2. Ташкилот нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади, фойда олишни ўзининг асосий мақсади қилиб олмаган ва олинган фойдани аъзолари ўртасида тақсимламайди. 3. Ташкилот Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонуни, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ушбу Устав асосида фаолият кўрсатади. 4. Ташкилот фаолияти ихтиёрийлик, тенгҳуқуқлилик, ўзини ўзи бошқариш ва қонунийлик принципларига асосланади. 5. Ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс ҳисобланади, мулк ҳуқуқида алоҳида мол-мулкка эга бўлади ва ўз мажбуриятлари юзасидан ана шу мол-мулк билан жавоб беради, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Ташкилот мустақил балансга, ҳисоб-китоб варағи, тегишли банкларда ҳисоб рақамларга, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамига, ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга, штамплар ва бланкаларга эга бўлади. 6. Ташкилот белгиланган тартибда рўйхатга олинган рамзий белгиларига, шу жумладан, эмблемаси (тимсоли)га эга бўлиши мумкин. 7. Ташкилот ушбу Уставда назарда тутилган фаолиятни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туман ҳамда шаҳарларнинг маъмурий ҳудудий чегаралари доирасидаЎзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширади. 8. Ташкилот ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради. Ташкилот аъзолари Ташкилотнинг мажбурияти юзасидан жавоб бермайди, Ташкилот эса ўз аъзоларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди. 9. Ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили): 100017, Тошкент шаҳри, Хуршид кўчаси, 86-а уй. Download 36.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling